UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  0 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0

"Ливерпуль" - Европа Суперкубоги соҳиби! Янгиликлар

"Ливерпуль" - Европа Суперкубоги соҳиби!

УЕФА Суперкубоги доирасидаги баҳс ўз якунига етди.

"Ливерпуль" - "Челси" 2:2

Гол: Жиру (36, 0:1), Мане (48, 1:1), Мане (95, 2:1), Жоржиньо (101-пен, 2:2).

"Ливерпуль": Адриан, Гомес, Матип, Ван Дийк, Робертсон, Фабиньо, Милнер (Вийналдум, 64), Хендерсон, Окслейд-Чемберлейн (Фирмино, 46), Мане (Ориги, 104), Салоҳ.

"Челси": Аррисабалага, Аспиликуета, Кристенсен (Томори, 85), Зума, Эмерсон, Ковачич (Баркли, 102), Жоржиньо, Канте, Педро, Жиру (Абраҳам, 74), Пулишич (Маунт, 74).

Огоҳлантириш: Аспиликуэта (79), Милнер (85).

ЯНГИЛАШ

Ўйин тугади! Клопп бошчилигидаги "Ливерпуль" яна бир совринни қўлга киритди. "Ливерпуль" - Европанинг энг кучли жамоаси эканлигини яна бир бор исботлади! Ажойиб ўйин, ажойиб баҳс учун икки жамоага ҳам миннатдорлик билдирамиз!

Абраҳам - дарвозабон - 5:4!

Салоҳ - гол - 5:4!

Эмерсон - гол - 4:4!

Александр-Арнольд - гол 4:3!

Маунт - гол - 3:3!

Ориги - гол - 3:2!

Баркли - гол - 2:2!

Фабиньо - гол - 2:1!

Жоржиньо - гол - 1:1!

Фирмино - гол - 1:0!

Демак, пенальтилар серияси бошланди!

120. Ўйин тугади. Пенальтилар серияси кўрамиз)))

118. Маунтнинг зарбасини Адриан қайтарди. Қайтган тўпга Абраҳам ҳам зарба бериб кўрганди. Бироқ у оффсайдда қолиб кетганди. Қизиғи шу ерда ҳам бош ҳакамнинг хуштаги кеч чалинди.

113. ЗАРБААААААААА!! Абраҳамнинг зарбасини Адриан қайтарди.

110. Томонлар ўйин суратини тушириб юборишди. Албатта, 120 дақиқалик ўйинда бундан юқорисини кутиш қийин.

Тўртинчи бўлимга старт берилди. Jorghino майдонда. ))

Учинчи бўлим ҳам якунланди.

Биринчи экстра таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

105. Учинчи тайм охирида Абраҳам ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Деярли юз фоизлик имконият эди. Педронинг қанотдан узатган пасига Темми зарба берди. Ноаниқ.

104. Ориги майдонга тушди. Мане эса ўйинни энди захира ўриндиғида кузатади.

102. Ковачич ўрнига Баркли майдонга тушди.

101. ГОООООООООООООЛЛЛЛ! Жоржиньо совуққонлик билан пенальтидан унумли фойдаланди! 2:2!

99. ПЕНАЛЬТИИИИИИИ!!! Адриан Абраҳамни йиқитди!!!

98. ЗАРББААААААА!! Абраҳамнинг зарбасини Адриан қайтарди.

Умуман олганда бу оддий ҳол бўлиб қолди-ю, аммо трибуналарда Ўзбекистон байроғи кўринди.

95. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ! Фирминонинг узатган пасига Мане кучли зарба берди ва ҳисобни ўзгартирди, 2:1!

92. Гомеснинг зарбасини Кепа Аррисабалага ушлаб олди.

90. Учинчи бўлим бошланди!

Ушбу расмда учрашувнинг энг ёмон ўйиниси ҳам бор ))

90+2. Қўшимча бўлимларни кўрамиз. "Ливерпуль" яна бир вазиятни якунлай олмади ва иккинчи бўлим якунланди.

Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

90. ЗАРБАААААА!!! Бурчакдан узатилган тўпга Зума боши билан зарба берди. Сўнгги дақиқада "Челси" ҳисобни ўз томонига ўзгартириши мумкин эди.

86. Мане деярли бирга бир ҳолатда дарвозани ишғол қила олмади.

85. Рақибига қарши қўпол ўйнагани учун Милнер огоҳлантирилди.

84. "Челси" таркибида ўзгариш. Кристенсен ўрнига Томори майдонга тушди.

83. Тўғриси яна ҳакамликни танқид қиламиз. Уларнинг вазиятга реакцияси кеч берилмоқда. Маунт гол киритди. Аммо яна бир бор аниқланган оффсайд учун хуштак кеч чалинмоқда.

Шу ўринда қизиқ маълумот. Салоҳ-Мане-Фирмино еврокубокларда бир хил 16тадан гол киритишди.

81. Жаримадан берилган зарба эса жонли деворга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

79. Ҳакамлик оқсамоқда. Фраппар ўзини йўқотиб қўйган. Ҳуштак жуда кеч чалинмоқда. Аспиликуэта рақибига нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка ишлаб олди.

75. ЗАРБААААААААААААААА!!! Салоҳнинг зарбасини дарвозабон, Ван Дейкнинг иккинчи зарбасини дарвозабон, учинчи зарбани эса Абраҳам қайтарди. Дахшатли вазият! "Ливерпуль" мухлислари бир сакраган бўлса ажабмас!
74. "Челси" бир йўла икки ўзгаришга қўл урди, Пулишич ўз ўрнини Маунтга бўшатиб берган бўлса, Абраҳам Жирунинг ўрнига майдонга тушди.

72. Пулишич зарба берди. Аниқланган оффсайд учун хуштак яна кеч чалинди.

68. Мухлисларнинг Англиядаги қўллаб-қувватлаши бошқача экан. Туркияда мухлислар унчалик бақиришмаяпти. Шу боисдан ўйиннинг катта қисми сокинлик остида кечмоқда. Ўйин ҳам шунга яраша.

65. "Челси"дан ажойиб ҳужум. Қанотдан узатилган пасга Пулишич зарба берди. Гомес тўпни қайтарди.

64. Ўзгариш. Милнер ўрнига Вийналдум майдонга тушди.

61. Ҳакамларга эътироз бор. Оффсайд бўлганида улар вазият якунланганидан кейин хуштак чалишяпти. Ҳозир ҳам Жиру иккиланган ҳолда зарба берайми ёки деб тургунича Ван Дейк унинг олдидан ўтиб кетиб қолди. Бош ҳакам хуштагини чалганидан кейин Жиру ҳам Ван Дейк ҳам бироз энсасини қотирди. Футболчилар ҳақ.

58. Ҳуддики "Челси"да фақатгина Канте ўйнаётгандек. Фақат ва фақат у ҳозирда "Ливерпуль"нинг ҳужумларини тўхтатмоқда.

54. "Ливерпуль"нинг ўйини очилиб кетди. "Челси" "нафас олиши"га ҳам вақт йўқ. Салоҳ ажойиб паси орқали Фирминони бирга бир ҳолатга чиқариб юбориши мумкин эди.

51. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!!! Эмерсон чап қанотдан "Ливерпуль" дарвозаси томон ёриб кирди ва пас берди. Тўп Жируга тегиб майдонни тарк этди. "Ливерпуль" эса уларнинг ортидан тезкор қарши ҳужум уюштирди. Фирминонинг пасидан кейин Хендерсон зарба берди. Тўп "Челси" футболчисига теккан ҳолда дарвозага кириб кетиши мумкин эди. Кепа тўпни эгаллаб олди.

50. ФАБИНЬООООО!!! Унинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

48. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! МАНЕЕЕЕЕЕЕЕЕ!!!! Фирминонинг биринчи зарбасини дарвозабон қайтарди. Пала-партишликдан кейин Мане бўш қолган дарвозага тўпни киритди, 1:1.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Иккинчи бўлим бошланиш арафасида "Ливерпуль" таркибида ўзгариш. Окслейд-Чемберлейн ўрнига Роберто Фирмино майдонга тушди.

45. Тактик курашларга бой ўтган, томонлар ҳудди шахмат ўйнагандек ўтган биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Европа лигаси совриндори ғалабага эришмоқда.

43. Биринчи бўлимдаги асосий ҳулоса: "Челси" ўйинни бошқармоқда. "Аристаратлар" Лэмпард учун ажойиб ўйин кўрсатишмоқда.

39. ГОООООООООООООЛЛЛЛ!!! Пулишиччччч!!! Йўқ, адашдик. Фраппар голни ҳисобламади. Кристиан оффсайдда қолиб кетган экан. У ажойиб тарзда тўпни эгаллаб олиб, бир неча рақибларини доғда қолдириб, тўпни дарвозанинг яқин бурчагига жойлаб қўйганди. Ҳакамлар чиройли голни ҳисоблашмади.

36. ГОООООООООООООООЛЛЛЛ!!!! Пулишичнинг суперпасидан кейин "Ливерпуль"нинг барча ҳимоячилари ортда қолиб кетди. Жиру эса бирга бир вазиятдан унумли фойдаланди.

33. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!!! Педронинг тўп узатишидан кейин Ковачич рақиб посбони билан деярли бирга бир ҳолатда қолганди. Аммо Адриан тўпни қайтарди. "Челси"нинг босими ошмоқда.

31. Милнернинг бурчакдан узатилган тўпига Мане боши билан зарба берди. Рекошетлар орқали зарба кучи пасайганидан кейин Кепа тўпни ушлаб олишда қийналмади.

29. Бурчакдан узатилган тўпга Виржил Ван Дейк боши билан дарвоза томон зарба берди. Бу ерда Кепа тўпга чиқишда хато қилганди. Агарда зарба аниқ бўлганида тўпни қайтарадиган футболчи йўқ эди ва биз гол кўрардик.

26. Жиру оффсайддан кейин Адриан дарвозаси томон зарба берди. Унинг ўзи ҳам ўйиндан ташқари ҳолатга чиқиб кетганини билгани учун оддийгина зарба берганди. Аммо тўпни дарвозабон қайтарди. Бош ҳакам эса оффсайд белгиламади.

24. Жиру чалқанча услубда рақиб дарвозаси томон зарба берди. Унга аниқлик етишмади.

22. УҲҲҲҲҲҲ!!!! Педро бир рақибини алдаб ўтган ҳолда Адриан дарвозаси томон зарба берди. Тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди. Адашмасам, голга тортадиган илк вазият.

19. Ўйиннинг бориши унчалик ёмон эмас. Ҳужумлар ва босим бўляпти.

17. Педронинг заргарона пасидан кейин Жиру яхши вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Ноаниқ.

16. ЗАРБАААААА!!! Салоҳ рақибларидан ўтиб кетган ҳолда "Челси" дарвозаси томон зарба берди. Кепа тўпни қайтарди.

13. Хендерсоннинг қанотдан узатган пасини Кристинсен боши билан қайтариб юборди.

11. Педронинг узоқроқ масофадан берган кучсиз зарбаси ноаниқ кетди.

10. Умуман олганда "Челси" ўйинни яхши бошлади. Ёдингизда бўлса, улар "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда ҳам яхши старт олишганди. Аммо вазиятлардан фойдалана олишмаганди.

9. "Челси" ҳимоячисининг хатосидан кейин Фабиньо тўпни эгаллаб олид ва зарба берди. Тўпни жамоанинг "собиқ бош мураббийи" ушлаб олди.

6. Матипнинг боши билан берган зарбасини Кепа ушлаб олди.

5. ЗАРБАААААААА!!!! Мане қанотдан узатилган тўпга чалқанча услубда зарба берди. Тўпни Аспиликуэта қўли билан қайтаргандек бўлди. Аммо ҳакамлар бунга реакция билдиришмади.

4. Ван Дейк тўпни қўли билан ўйнади. Бу кўринди. "Ливерпуль" футболчилари аёл ҳакамга эътироз билдиришмади.

1. Демак ўйин бошланди! 90 дақиқа мобайнида биз ажойиб ўйин кўришга ишонамиз.

- Томонлар майдонга тушиб келишди.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда. Ҳозирча ўйинолди расмий тадбирлар ажойиб тарзда ўтказилмоқда.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика