UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  0 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  215 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  5 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  14 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  14 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  79 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  3

Карпин Шомуродов ҳақида: "РПЛнинг гранд клубига ўтгандан кўра, ғарбга йўл олгани маъқул" Янгиликлар

Карпин Шомуродов ҳақида: "РПЛнинг гранд клубига ўтгандан кўра, ғарбга йўл олгани маъқул"

"Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин жамоа форварди Элдор Шомуродовнинг жамоадан кетиши мумкинлигига изоҳ берди.

- Ҳозир матбуотнинг бор эътибори Шомуродовда. Унинг бундан боши айланиб кетмаяптими?

- Бугун бундай бўлиши керак эмас. Элдор - жуда камтар, ақлли, мулоҳазали ва адекват йигит. У ҳозир нима бўлаётганини тўғри тушуна олади.


- Яқинда унга ЦСКА клуби қизиқиш билдиргани ростми?

- Бу савол менга берилиши керак эмас. Ким билан ким алоқага чиққан бунисини билмайман, умуман бу ҳақда ҳеч нарса билмайман.


- Сиз унинг фикрига, яъни Россия грандига эмас, Европага кетмоқчи эканлигига қандай қарайсиз?

- Умуман олганда унинг фикрига қўшиламан. Мен унинг "Ростов"да ўйнашини хоҳлардим. Кейинчалик унга шундай таклиф тушса, РПЛнинг номдор клубларидан кўра, ғарбга кетгани яхшироқ. Албатта, Европа грандларида ўйнаш осон иш эмас. Бошида оддийроқ жамоада ўйнаб туриб, кейинчалик юқорига интилиши мумкин, - дейди Карпин.


Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов РПЛнинг ортда қолган 5та турида 4та гол урган ҳолда Артём Дзюба ("Зенит") ва Александр Соболев ("Крилья Советов") билан биргаликда тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмоқда.

Рейтинг: +145   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика