UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00"Реал" Винисиус ўрнига «Арсенал» ҳужумчисини олиши мумкин" — Defensa Central  2 09:32ЕЧЛнинг ўтган мавсумида ким қанча ишлаб олди?  2 09:06"Навбаҳор" яна икки нафар футболчи билан хайрлашди  3 08:41Аморим сабабли МЮ 200 миллион евро ишлатишни истамаган  2 08:14"Реал Мадрид"нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  3 07:52Ҳусанов рамзий терма жамоадан жой олди  4 07:25Мартин Боакенинг "Андижон"даги маоши маълум  11 04:00Баскетбол терма жамоасига чақирилган, балиқли майдонда тўп тепган ҳамда Жек Читтак мухлиси бўлган "Бухоро"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  1 03:07Испания Кубоги. "Барселона" "Расинг" тўсиғидан қийналиб ўтди, мезбонларнинг икки голи инобатга олинмади  45 02:42А Серия. "Милан" "Комо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  4 01:50Ришарлисон узоқ муддатга сафдан чиқди  0 01:22"Атлетико" Симеоне билан 4 йиллик шартнома имзолади  3 00:55Сульшер нима сабабдан МЮга бош мураббий бўлмади?  5 00:29"Челси" асосий футболчиси ПСЖга ўтиши мумкин  2 23:33"Вулверхэмптон" футболчиси учун МЮ билан бирга "Атлетико" ҳам курашади  0

Сардор Рашидов: "Қатар СК”га ўтишимда эски танишларимнинг ҳиссаси катта бўлди" Янгиликлар

Сардор Рашидов: "Қатар СК”га ўтишимда эски танишларимнинг ҳиссаси катта бўлди"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов куни кеча “Қатар СК” клуби аъзосига айланди.

Бунга қадар Португалиянинг “Насьонал” клуби сафида ўйнаб келаётган маҳоратли ўйинчи яна ўз фаолиятини Қатар Юлдузлар Лигасида давом эттирадиган бўлди. 28 ёшли футболчи ЎФА расмий сайтига янги жамоасидаги илк таассуротлари ва режалари хусусида гапириб берди.

- Португалия чемпионатида ўйнаш орқали Европа футболи ҳавосидан нафас олишга эришдим ва бундан хурсандман. Ана энди бор диққат-эътиборимни “Қатар СК” билан муваффақиятларга эришиш ва гранд клубларга етарлича қаршилик кўрсатишга қаратаман.



Айни пайтда “Қатар СК” Мадридда йиғин ўтказмоқда. Ушбу йиғин 8 август куни якунига етади. Ҳали бир нечта ўртоқлик ўйинларида майдонга тушамиз. Мақсадимиз – имкон қадар тезроқ яхши формага кириш. Зеро яқинда Қатарда янги мавсум старт олади.

Қатарда мазмунли ўйин кўрсатиш орқали ўзимга янада ишонч олиб, терма жамоамизга яқинда бошланадиган саралаш баҳсларида ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Қатар чемпионати мен учун бегона эмас, бу ерда тўп суришни рости соғинган эдим. “Қатар СК”га ўтишимда илгари мен фаолият олиб борган “Ал Жаиш”даги танишларимнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Насиб этса, ушбу клуб сафида мазмунли ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламан, - деди футболчи.

Таъкидлаб ўтамиз, жиззахлик ярим ҳимоячи фаолияти давомида “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Ал Жаиш” (Қатар), “Ал Жазира” (БАА), “Локомотив”, “Насьонал” (Португалия) клублари сафида фаолият олиб боришга улгурган.


Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика