
Гап шундаки, дарвозабон ижтимоий тармоқлардаги танқидларга чидай олмаган.
"Ўйиндан кейин интернетга кираман ва комментларни ўқийман. 90 фоиз ҳолатда ҳеч нима бўлмайди. Бироқ мен биргина хато қилсам, мени жамоага лойиқ эмаслигимни ёзишади.
Ушбу ҳолатларни деб мен футболдан завқ олишни тўхтатдим. Ҳар томонлама ҳаракат қилиб кўрдим, бироқ қўрқувни енга олмадим. Спорт рухшуноси билан гаплашдим.
Умид қиламанки, одамлар уларнинг гаплари деб мен ўз орзуларимдан воз кечганимни тушунишади", - деди Смит.
Тед фаолияти давомида фақатгина "Саутенд Юнайтед" таркибида ўйнаган. Шунингдек, у Англиянинг турли ёшдаги термаларида 9 ўйинда қатнашган.