UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  2 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  3 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:1 (матнли трансляция)  5 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  132 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9

236 мухлис, 4 қизил — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг Янгиликлар

236 мухлис, 4 қизил — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг

Ўзбекистон чемпионатининг 23-тури якунланди.

"Металлург" 0:1 АГМК, 236 мухлис

"Сурхон" 1:0 "Қизилқум", 840 киши

"Бунёдкор" 3:1 "Турон", 645 томошабин

"Қўқон-1912" 2:1 "Локомотив", 4 320 мухлис

"Машъал" 0:0 "Навбаҳор", 325 киши

"Сўғдиёна" 1:0 "Пахтакор", 4 503 томошабин

"Андижон" 1:1 "Насаф", 5 110 киши

Мазкур турни 15 889 мухлис стадионнинг ўзидан томоша қилди (ўтган турга нисбатан 364 кишига кўпроқ). Бу  ҳар ўйинда ўртача 2 270 нафар томошабин аренага келаётганини билдиради. Гувоҳи бўлганингиздек, энг кўп ишқибоз Андижондаги ўйинда иштирок этди (5 110 нафар). Энг ёмон натижа эса "Металлург" — АГМК ўйинида қайд этилди (236).

Маълумот учун, Бекободда ўтказилган сўнгги 2 ўйинни томоша қилиш учун 340 нафар мухлис ташриф буюрди.

7 ўйинда жами 12 гол урилди (ўтган турга нисбатан 11 тага кам). Бу ҳар ўйинда ўртача 1,7 тадан гол дегани. Тўпларнинг 8 таси мезбон, 3 таси меҳмон жамоалар томонидан киритилди. Энг кўп гол "Бунёдкор" ва "Турон" ўртасидаги ўйинда урилди (4). Фақат 1 ўйинда дарвозалар ишғол қилинмади (Муборакдаги ўйин).     

Хет-трик ёки дубл қайд этилмади.

22-турда реферилар 37 марта (ўтган турга нисбатан 2 та кам) чўнтакларидан сариқ рангдаги карточкаларни чиқаришга мажбур бўлишди (ўртача 5,2 тадан).

4 нафар футболчига қизил карточка кўрсатилди — Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор"), Даян Поньевич ("Турон"), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Марлен Чобанов ("Пахтакор").

3 бор 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.  

Маълумот учун, кейинги тур баҳслари 4 ноябрь куни старт олади.

24-тур

04.11.2021. "Бунёдкор" — "Қизилқум"

04.11.2021. АГМК — "Андижон"

05.11.2021. "Локомотив" — "Сўғдиёна"

05.11.2021. "Навбаҳор" — "Металлург"

06.11.2021. "Пахтакор" — "Сурхон"

06.11.2021. "Машъал" — "Турон"

07.11.2021. "Насаф" — "Қўқон-1912"

Ҳавас

Муаллиф :
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика