UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  2 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  28 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7

Суперлига: "Навбаҳор" Қаршида илк ғалабасини тантана қилди Янгиликлар

Суперлига: "Навбаҳор" Қаршида илк ғалабасини тантана қилди

Суперлига 4-тур доирасидаги марказий баҳсда "Навбаҳор" Қаршида Александр Касьяннинг киритган голи эвазига ғалаба қозонди.

Насаф

Суперлига. 4-тур

12/04/2019, 19:15

1
:
0
Тугади

Навбаҳор

Александр Касьян - 31'

45'
90'
46'  Акмал Мозговой (Азиз Ғаниев)
70'  Ҳумоюн Муртозаев (Ойбек Бозоров)
75'  Бобурбек Давлатов (Шароф Муҳитдинов)
83'  Ислом Кенжабоев
31'  Александр Касьян
31'  Остон Ўрунов
35'  Александр Касьян (Баҳодир Насимов)
71'  Иван Соловьёв (Аббос Ғуломов)
84'  Азим Аҳмедов (Азиз Ибрагимов)

Суперлига, 4-тур.

"Насаф" - "Навбаҳор" 0:1

Қарши, "Марказий" стадиони.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов (барчаси - Андижон), Аҳмаджон Эргашев (Тошкент)

Назоратчи: Тимур Абдуллаев (Тошкент)

Комиссар: Бекзод Арипов (Тошкент)

Голлар: Касьян (31 - Остон Урунов)

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев - 8.Дилшод Саитов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 92.Умар Эшмуродов, 28.Хуршид Мухторов - 22.Акмал Мозговой (6.Азизжон Ғаниев, 46), 19.Сардор Абдураимов - 27.Ислом Рашидхонов, 18.Бобур Давлатов (14.Шароф Муҳитдинов, 75), 20.Ислом Кенжабоев - 9.Ҳумоюн Муртазоев (77.Ойбек Бозоров, 70).

Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 10.Бобир Абдихолиқов, 15.Жўрабек Маннонов, 16.Алишер Юсупов, 17.Дониёр Нарзуллаев.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов - 15.Обид Жўрабоев, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 5.Славко Лукич, 19.Мирзоҳид Ғофуров - 7.Азим Аҳмедов (4.Азиз Ибрагимов, 84), 30.Абдужамол Исроилов - 6.Остон Урунов, 8.Шаҳзод Шайманов, 9.Иван Соловьёв (70.Аббосжон Ғуломов, 71) - 11.Александр Касьян (14.Баҳодир Насимов, 35).

Захира: 23.Дилшод Хамроев, 25.Мирзоҳид Маматхонов, 17.Элман Тагаев, 55.Ғиёс Комилов.

Огоҳлантириш: Ислом Кенжабоев (84)

                    


                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                           ЯНГИЛАШ


- ЎЙИН ТУГАДИ! "Навбаҳор" Қаршида мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди!

- "Насаф"нинг узоқ давом этган ҳужумини Юсупов бартараф этди.

- Қаршилик мухлислар ҳакам ҳаракатларидан норози бўлиб майдонга турли буюмларни улоқтиришмоқда!

90. Ҳакам учрашувнинг иккинчи бўлимига 5 дақиқа вақт қўшиб берди.

85. "Насаф"нинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми хавфли чиқди. Аммо Кенжабоевнинг зарбаси бироз ўхшамади.

84. "Навбаҳор"да ўзгариш: Азим Аҳмедов ўрнига Азиз Ибрагимов тушди.

83. "Насаф" ҳужумчиси Ислом Кенжабоев дарвозабон билан яккама-якка чиқди ва тўпни дарвозага йўналтирди. Бироқ киритилган гол ўйиндан ташқари туфайли инобатга олинмади. Ҳакам эса тўпни дарвозага йўллаган Кенжабоевга сариқ карточка кўрсатди.

81. Ойбек Бозоровдан ақлли ва заргарона зарба. Аммо ноаниқ.

79. "Навбаҳор" ҳимояда мустаҳкам туриб, қарши ҳужумда фаол ўйнамоқда. Аммо охирги дақиқаларда "Насаф" рақибни ўз жарима майдончасига "қамаб" қўйди. Лекин бундан наф чиқмаяпти.

77. "Насаф"нинг хавфли ҳужумларини рақиб мудофаа чизиғи бартараф этишдан чарчамаяпти.

75. "Насаф"да ўзгариш: Бобур Давлатов ўрнига Шароф Муҳитдинов майдонга тушди.

73. Бобур Давлатовнинг тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди. Қайтган тўпга зарба йўллаган Саитов мўлжалда адашди. 

72. "Навбаҳор" футболчиси тўпни қўли билан ўйнагани учун чамаси 17 метрлардан жарима зарбаси белгиланди.

71. "Навбаҳор"да ўзгариш: Иван соловьёв ўрнига Аббос Ғуломов майдонга чиқди.

70. "Насаф" сафида ўзгариш: Ҳумоюн Муртазоев ўрнига Ойбек Бозоров майдонга тушди.

- Учрашувни кузатиш учун стадионга 14584 нафар томошабин ташриф буюргани эълон қилинди.

67. "Навбаҳор"нинг кетма-кет ҳужумлари хавфли тус олди. Дастлаб стандарт вазиятларида, кейинчалик иккинчи темпда Остон Уруновнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

64. "Насаф"нинг узоқ давом этган ҳужумини рақиб бартараф этди. Бурчак зарбасидан эса мезбонлар наф чиқара олишмади.

62. "Навбаҳор"нинг жавоб ҳужуми хавфли чиқди. Ғайбуллаевнинг хатоси эвазига рақиб ҳужуми ривожланди. Шайманов ҳисобни иккитага ошириш имкониятидан фойдалана олмади. Уруновнинг иккинчи темпда йўллаган зарбаси эса ноаниқ кетди.

60. Азиз Ғаниев!!!! Уҳҳҳҳ! Ғаниев жарима тўпидан ажойиб зарба йўллади! Ўткир Юсуповдан ажойиб сейв! Айнан Юсупов ҳозир ҳисоб тенглашишига тўсқинлик қилди!

59. Сардор Абдураимовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Чамаси 20 метрлар масофадан жарима зарбаси.

56. "Навбаҳор"да яхши вазият юзага келди. Остон Урунов бир ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозанинг ўткир бурчагини нишонга олмоқчи бўлди. Мўлжалда сал адашди.

55. Бобур Давлатов жарима майдончаси ичида йиқилди. Тўхтасинов бу вазиятга индамади, яъни Давлатов айнан йиқилди деб топди. Йиқитилди эмас. 

54. "Насаф" ташаббусни ўз қўлига олди ва ҳужумга ўтмоқда. 

50. Хавфли вазият! "Насаф"нинг кескин ҳужуми. Бобур Давлатовнинг зарбасини Ўткир Юсупов бартараф этишга эришди. Қайтган тўпга эса Кенжабоев кўнгилдагидек зарба бера олмади.

48. "Навбаҳор" таймни фаоллик билан бошлади. Кетма-кет ҳужумлар. Лекин бундан наф чиқмади.

- "Насаф"да ўзгариш: Акмал Мозговой ўрнига Азиз Ғаниев майдонга тушди.

- Иккинчи бўлим бошланди!

- Биринчи бўлимга қўшиб берилган 1 дақиқа ҳам тугади. Танаффус!

- "Навбаҳор" кетма-кет иккита стандарт вазиятига эга бўлди. Дастлаб бурчак зарбаси, энди жарима тўпи. Иккаласи ҳам самарасиз якунланди.

45. "Насаф"да ҳам ҳисобни тенглаштириш учун вазият юзага келди. Бобур Давлатовнинг зарбасини Юсупов маҳорати эвазига қайтариб юборди.

44. "Навбаҳор" танаффусга қадар ҳисобни яна ўз фойдасига ўзгартириши мумкин эди. Абдужамол Исроиловнинг зарбаси хавфли, аммо ноаниқ кетди.

42. Майдонда кескин кураш кечмоқда.

40. Азим Аҳмедовнинг қоида бузиши натижасида "Насаф" стандарт вазиятига эга чиқди. Аммо мазкур имкониятлар қаршиликлар фойдалана олишмади.

38. "Насаф"нинг хавфли ҳужумини Жаҳонгир Меҳмонов иккинчи қаватдаги ишончли ўйини орқали бартараф этди.

35. "Насаф"нинг ҳужумдаги ишлари юришмаяпти. "Навбаҳор" эса қарши ҳужумда хавфли ўйнамоқда.

- Голни нишонлаш чоғида жароҳат олган Касьян ўрнига Баҳодир Насимов майдонга тушди.

31. ГООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Александр Касьян! "Навбаҳор"нинг тезкор қарши ҳужуми голга айланди. Остон Уруновдан тўпни қабул қилиб олган Александр Касьян ҳимоячилардан илдамлаб кетди ва дарвозабон қаршисида мўлжални нишонга олишда адашмади - 0:1!

31. "Насаф"нинг ҳужуми. Бобур Давлатов охирги пасни беришда адашди.

30. Учрашувнинг учдан бир қисми ўтди. Дастлабки 15 дақиқаликда "Насаф" фаол ўйнаган бўлса, иккинчи 15 дақиқаликда "Навбаҳор" ўйин тизгинини ўз қўлига олди. Хавфли вазиятлар бўйича меҳмонлар олдинда. 

27. Хавфли вазият! "Навбаҳор" иккинчи рақам остида кескин ҳужумлар яратмоқда. Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумни Касьян самарали якунлаши мумкин эди. Унинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

23. Майдонда кескинлик авж олди. Якка-курашларда футболчилар янада кескинроқ ҳаракат қилишга тушишди.

21. Майдонда жанжал! Азим Аҳмедов ва Ислом Кенжабоев ўртасидаги тўқнашувда Аҳмедов рақибига нисбатан қоидани бузди ва баҳслашув бошланиб кетди. Майдонга ён қанот ҳакамлари ҳам киришди ва вазиятни юмшатишга ҳаракат қилишмоқда.

20. Ўйин темпи бироз пасайди. Бу эса "Навбаҳор"га қўл келмоқда. Айнан шу паллада меҳмонлар ўйин тизгинини қўлга олишга уринишмоқда. Охирги 5 дақиқа ичида жамоа ўйинни ўз майдончаси олдидан рақиб ҳудудига қўчирди.

17. Жарима зарбаси. Азим Аҳмедовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

16. Хавфли вазият! "Навбаҳор" тезкор ҳужуми орқали барчак зарбаси ишлади. Мазкур вазиятда Меҳмонов ҳаводан келган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Умиджон Эргашев ўз ўрнида. Дарвоза томон йўналтирилган илк зарба.

15. "Насаф"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумини Саитов ривожлантирмоқчи бўлди. Футболчи чизиқ устида йиқилди. Бироқ ҳакам бу вазиятда қоида бузилмаганини қайд этди.

13. "Навбаҳор" ўйинига бироз агрессивлик қўшди ва олдинга ўтмоқчи бўлди. Бироқ уларнинг мазкур режаси амалга ошмади.

11. "Навбаҳор" чуқур ҳимояланмоқда. "Насаф" рақиб мудофаа чизиғидаги бўшлиқни изламоқда.

9. Тўп тўлиқ "Насаф" назорати остида. "Навбаҳор" эса рақибни ўз жарима майдончаси атрофида кутиб, қарши ҳужумга таянмоқда.

7. "Навбаҳор" рақиб жарима майдончасидаги прессинг натижасида тўпни эгаллаб олди ва ҳужумга ўтди. Иван Соловьёв томонидан содир этилган ҳужумни Эшмуродов бартараф этди.

5. "Насаф" ҳудудий устунлик билан ўйнамоқда. Акмал Мозговойнинг узоқ тепган зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди.

4. "Навбаҳор"нинг илк олдинга ўтиши ўйиндан ташқари туфайли узилиб қолди.

2. Учрашувни майдон эгалари ҳужумкор руҳда бошлашди ва жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Мухторовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

- ЎЙИН БОШЛАНДИ!


- Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

- Жамоалар ўйиноли чигалёзди машғулотларини тамомлаб кийиниш хонасига йўл олишди. Ажойиб ўйин бошланишига саноқли дақиқалар қолди.


"Навбаҳор"нинг бир гуруҳ содиқ мухлислари жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун Намангандан Қарши шаҳрига ташриф буюришган. Улар ўз суюклиларини ҳар қандай ҳолатда ҳам ёлғизлатиб қўйишмаслигини таъкидлашмоқда

Қаршилик мухлислар "Насаф"дан ғалаба кутишмоқда

- Айни пайтда жамоалар ўйинолди чигалёзди машқларини бажаришмоқда.

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Қарши шаҳрида Суперлиганинг 4-тур доирасидаги марказий беллашувларидан бири ўтказилади. Ҳали чемпионатда ғалаба таъмини татиб кўрмаган "Навбаҳор" "Насаф" меҳмонига айланмоқда. Ўтган турда мағлубиятга учраган мазкур жамоалар бугун фақат ва фақат ғалаба йўлида ўзаро тўқнашишади. Мазкур ажойиб қарама-қаршиликни Қаршидан Сиз азиз мухлислар эътиборига ҳавола этамиз. Матнли онлайн трансляциямизни кузатишда давом этинг.

Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика