UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  0 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  2 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  1 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  5 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  5 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  11 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2

"Локомотив" сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальти эвазига мағлуб бўлди Янгиликлар

"Локомотив" сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальти эвазига мағлуб бўлди

ОЧЛнинг 3-тури доирасидаги "Ал Иттиҳод" - "Локомотив" учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.


"Ал Иттиҳод" - "Локомотив" 3:2

Голлар: Носир ал-Шамрони (48, 1:0), Фахад ал-Муваллад (49, 2:0), Искандеров (70, 2:1), Райевац (82, 2:2), Фахад ал-Муваллад (90-пен, 3:2).

"Ал Иттиҳод": 12. Ассаф ал-Қорний, 2. Абдуллоҳ ал-Амар, 4. Ясин Барнави, 14. Зияд ал-Сахафи, 5. Мэтью Журман, 49. Абдулраҳмон ал-Гамди (8. Фахад ал-Муваллад, 33), 35. Секу Саного, 6. Ҳолид ал-Самири, 25. Носир ал-Шамрони, 77. Абдулазиз ал-Биши, 28. Эссам ал-Муваллад.

"Локомотив": 35. Жавоҳир Илёсов - 33. Олег Зотеев, 88. Игорь Йелич, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (24. Давронбек Ҳошимов, 52) - 77. Диёржон Туропов, 23. Йован Жокич, 71. Арсланмурад Аманов, 10. Сардор Мирзаев, 17. Ҳусниддин Ғофуров - 11. Тимурхўжа Абдухолиқов.

Захирадагилар: 12. Маъмур Икромов, 8. Жамшид Искандеров, 9. Филипп Райевац, 14. Азизбек Амонов, 19. Авазбек Ўлмасалиев, 72. Бобурбек Эргашев.

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Локомотив" нурсиз ўйини билан мағлуб бўлди.

ГОЛ! ал Муваллад пенальтидан унумли фойдаланди

90+2. Пенальти, яна дарвозамиз томон

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Ўзгариш. Ал-Шамрани ўрнига Ромариньо майдонга тушди.

82. ГОООООООЛЛЛЛ!!! Райевац ўз голи билан ҳисобни тенглаштирди. Ажоойиибб!!! Фёдоровнинг икки ўзгариши ўз самарасини берди.

80. Ислом Тўхтахўжаевдан хатолар серияси. У тўпни тепиб юбора олмади, рақибини ўз жарима майдончаси ичида йиқитди. Яхшики, пенальти йўқ.

77. Ўзгариш. Ал-Биши ўрнига Карлос Вильянуэва майдонга тушди.

74. Ўзгариш. Абдухолиқов ўрнига Райевац.

70. ГОООООЛЛЛ!!! Искандеров ўз голи билан ҳисобни қисқартирди.

69. Ўзгариш. Туропов ўрнига Искандеров майдонга тушди.

65. Ғофуровнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

62. Диёржон Туроповнинг қоши ёрилиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

59. Амановнинг узатган тўпини Диёржон Туропов қўли билан тўхтатди.

57. Ислом Тўхтахўжаевнинг боши билан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

52. Ўзгариш. Муҳаммадиев ўрнига Ҳошимов.

49. ГОЛ! Ислом Тўхтахўжаевдан "перевоз". Бундан ал-Муваллад фойдаланиб кетди.

48. ГОЛ! Ал Шамрани пенальтидан гол урди.

Иккинчи бўлим бошланди!

"Ал Иттиҳод" - "Локомотив" 0:0
Биринчи бўлим статистикаси
Бурчак зарбалари: 2 - 6
Зарбалар: 2 - 2
Аниқ зарбалар: 2 - 1
Тўпни ушлаб туриш %: 42 - 58
Фоллар: 2 - 5
Оффсайдлар: 1 - 1
Сейвлар: 1 - 1

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Жокичнинг чалқанча услубда берган зарбаси ноаниқ кетди.

40. Ўйин жуда зерикарли ўтмоқда.

36. Йелич қанотда ўйин қоидасини бузди. Жаримадан тепилган тўп Муҳаммадиевга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбасидан мезбонлар унумли фойдалана олмади.

33. Ўзгариш. ал-Гамди ўрнига Фаҳад ал-Муваллад майдонга тушди.

32. Сардор Мирзаев майдон марказидан дарвозани ишғол қилмоқчи бўлганди. Аммо дарвозабон ўз ўрнида.

30. "Ал Иттиҳод" етакчиси ал-Гамди жароҳат олиб, майдонни тарк этмоқда.

27. Самирининг хавфли зарбасини Илёсов қайтарди.

26. Тимурхўжа Абдухолиқов рақиб жарима майдончаси ичидаги тартибсизликдан фойдалана олмади.

16. Ҳозирча бақириб юборадиган ҳеч нима бўлмади. Ўйин зерикарли тарзда ўтмоқда. Мухлис фактори бунда муҳим роль ўйнамоқда.

13. Абдухолиқовнинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячи қайтариб қолди.

11. "Ал Иттиҳод"нинг хавфли ҳужумини Илёсов қайтариб қолди.

10. Жокичнинг боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

5. Учрашувдаги тотал устунлик вакилларимиз томонида.

1. Учрашув бошланди!

Рейтинг: -50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика