UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  0 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  4 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  16 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  17 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10

"Пахтакор" - "Насаф" учрашуви ҳаками Асимов қаерда хато қилгани айтилди — таҳлилчи гуруҳларнинг дастлабки расмий хулосаси Янгиликлар

"Пахтакор" - "Насаф" учрашуви ҳаками Асимов қаерда хато қилгани айтилди — таҳлилчи гуруҳларнинг дастлабки расмий хулосаси

Суперлиганинг 3-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Насаф" (2:1) учрашувидаги баҳсли ҳолатлар ва ҳакамлик борасида жуда кўплаб саволлар юзага келди.

Мазкур вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар ва Назоратчилар Департаменти директори Маъмур Саидқосимов билан боғландик.

Табиийки савол ўйиндаги баҳсли ҳолатлар бўйича бўлди.

ЎФА Ҳакамлар ва Назоратчилар Департаменти директорининг сўзларига кўра, Суперлига учрашувларини ЎФА биноси ичида ҳакамлар департаментининг таҳлилий гуруҳи онлайн равишда кўриб боришади ва ҳакам қарорлари бўйича ўз хулосаларини беришади. Бугунги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмаган.

Ҳакамлар департаментидаги таҳлилий гуруҳ хулосасига кўра, "Пахтакор" - "Насаф" (2:1) учрашувини бошқариб борган Азиз Асимов ўйиннинг 7-дақиқасида "Насаф" жарима майдончаси ичида юзага келган вазиятда адашган. Яъни, "Насаф" ҳимоячиси Маннонов Жалолиддин Машариповга нисбатан қоидани бузган, аммо Асимов мазкур вазиятни кўздан қочирган ва белгиланиши мумкин бўлган 11-метрлик "нуқта"ни кўрсатмаган.

Қолган вазиятлар, хусусан 11-дақиқадаги белгиланган пенальти тўғри деб топилган. Хулосага кўра, такрорий лавҳада тўп "Насаф" ҳимоячиси Ғолиб Ғайбуллаевнинг қўлига теккани кўринган ва пенальти тўғри белгилангани айтилган.

Азиз Асимов томонидан учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда "Пахтакор"нинг ғалаба тўпи ҳам қоидаларга мос равишда киритилгани айтилди. ЎФА Ҳакамлар Департаментидаги таҳлилий гуруҳ хулосасида гол тўғри инобатга олингани таъкидланди.

Гол урилган вазият, яъни Акром Комиловнинг тўпни дарвозага тепиш чоғида "Пахтакор" футболчилари Марат Бикмаев ва Егор Кримец ўйиндан ташқари ҳолатда бўлмаган. Иккинчи эпизодда эса тўпга Бикмаев эмас, балки Эшмуродов ўйнагани айтилган.  Қўшимчасига, ўша вазиятда қанот ҳаками Расул Фозилов тўпга ҳимоячи ўйнаганини аниқ кўрганини таъкидлаган. Шу боисдан ҳам гол бўлганини қайд этиб ишонч билан майдон маркази томон югурган.

Шу тариқа мазкур учала баҳсли ва саволлар пайдо бўлган вазиятларга ЎФА Ҳакамлар ва Назоратчилар Департаментининг таҳлилий гуруҳ хулосасига кўра, "Пахтакор"нинг ҳар иккала голи ҳаққоний киритилган. Унгача бўлган вазиятда эса майдон эгалари фойдасига пенальти белгиланмаганлигида Азиз Асимов адашган холос.

Қайд этиш керакки, бу ЎФА Ҳакамлар ва Назоратчилар Департаментининг учрашувдан кейинги дастлабки хулосаси. Буни бизга мазкур бўлим раҳбари Маъмур Саидқосимов маълум қилди. Улар эса Спорт канали такрорий лавҳалари орқали вазиятга баҳо беришган.

Маъмур Саидқосимовга кўра, эртага мазкур ўйиндаги ҳакамлик ва вазиятлар қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Шунингдек, Маъмур Саидқосимовга нега марказий ўйинга малакалироқ ҳакам тайинланмади, деган савол билан мурожаат қилдик. Чунки айнан Асимов бошқарган 2017 йилдаги "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашувида ҳам ҳакамларнинг, айниқса ён қанот ҳакамининг қўпол хатоси якунда катта машмашаларга сабабчи бўлгани эслатилди. Мутахассиснинг фикрига кўра, Азиз Асимов айни пайтда халқаро ўйинлардаги иши билан барчада илиқ таассурот қолдирмоқда ва унинг даражаси мазкур баҳс статусига мос тушади. Қўшимча сифатида, ўтган йилги Осиё ўйинлари финалида ҳам айнан Асимов ишлаган ва баҳсни жуда яхши бошқариб борган. Келажакда эса Азиз Асимов янада катта ўйинларда, хусусан ОЧЛдаги муҳим баҳсларда ҳам ишлашига ишонишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, учрашувдан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Азиз Асимовнинг ишидан кўнгли тўлмаганини яширмади ҳамда ўйин ҳакам томонидан "бузиб" қўйилганини таъкидлади. Марказий баҳсларда малакали, салоҳияти ва даражаси юқори бўлган ҳакамлар қўйилиши мақсадга мувофиқлигини айтиб ўтди. Бердиев ўйиндан кейин кийиниш хонасида ёш футболчилар йиғлаб ўтирганини қўшимча қилиб, "Пахтакор" ўйинни бузиб қўйган ҳакамлар ёрдамига муҳтож эмаслигини айтди.

2017 йили Миржалол Қосимов ҳам айнан Азиз Асимов бошқарган ўйиндан кейин "Пахтакор" ҳакамлар ёрдамига муҳтож эмаслигини айтиб, ҳакамга инсоф тилаганди.


P.S. Қайд этиш керакки, такрорий лавҳаларда мазкур ҳолатлар бўйича аниқ фикр билдириш бироз қийин. Чунки такрорий лавҳаларда белгиланган пенальти ва иккинчи голдаги вазиятда тўпга ким ўйнагани аниқ кўринмаган. ЎФА Ҳакамлар ва Назоратчилар Департаменти хулосаси эса асосан ўша ўйин эфиридаги лавҳалар орқали чиқарилган. Сайтимиз операторлари томонидан тасвир олинган паллада белгиланган пенальтидаги ҳолат мавжуд. Эртага мазкур вазиятни ҳам "CA" объективидаги вариантини эътиборингизга ҳавола этамиз.


Шаҳбоз Беғамов 

Рейтинг: -159   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика