UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34"Ньюкасл" Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  2 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Кувайтга қарши таркиби маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  1 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  3 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  13 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  20 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

Суперлиганинг биринчи ўйинида дуранг: "Қизилқум" "Андижон" 1:1 Янгиликлар

Суперлиганинг биринчи ўйинида дуранг: "Қизилқум" "Андижон" 1:1

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.


Суперлиганинг биринчи ўйинида ҳисобни "Андижон" ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев очди. 30-дақиқада белгиланган жарима тўпини қойилмақом тарзда амалга оширган Қиличев 2019 йилги Суперлиганинг энг биринчи голи муаллифига айланди - 0:1. 

Танаффусдан сўнг мезбонлар бир бор жавоб беришди. Захирадан майдонга тушган Шерали Жўраев Григалашвилининг тўп узатишдан кейин ҳисобни тенглаштирди - 1:1.


Суперлига. 1-тур. 8 март, жума
17:00 - ҚИЗИЛҚУМ — АНДИЖОН 1:1
Ҳакамлар
: Виктор Серазитдинов, Ҳусниддин Шодмонов, Санжар Шоюсупов, Комилжон Расулов.
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.
Комиссар: Бекзод Арипов.

Голлар: Ойбек Қиличев 30, - 0:1. Шерали Жўраев 72, - 1:1 (Элгужа Григалашвили)

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Муродбек Бобожонов, Алишер Саноев, Файзулла Қамбаров, Салим Мустафоев, Элдор Бойматов (Миржалол Қосимов, 62), Муҳсин Убайдуллаев, Элгужа Григалашвили, Мақсуд Каримов, Бекзод Ғанижонов (Шерали Жўраев, 46).
Захира: Артём Макосин, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Азизбек Усмонов, Сардор Жаҳонов, Суҳроб Ярашев.

"Андижон": Виталий Мирний, Бобуржон Амонов, Ойбек Қиличев, Шаҳзодбек Убайдуллаев ( Сардор Сулаймонов, 57), Абдуллоҳ Олимов, Илдар Маматказин, Рўзимбой Аҳмедов, Дониёр Исмоилов (Фарҳодбек Бекмуратов, 53), Асрор Ғофуров, Аброр Хусинов (Фарҳод Мираҳматов, 83), Бобуржон Акбаров.
Захира: Акмал Ортиқов, Темур Исмоилов, Радосав Алексич, Усмонали Исмоналиев, Хушнудбек Авилов, Шаҳбоз Жумабоев.

Огоҳлантиришлар: Файзулла Қамбаров 29, Ильдар Маматказин 45+2, Ойбек Қиличев 45+2, Фарҳод Бекмуротов 56, Бобуржон Амонов 65, Миржалол Қосимов 85. 



Қизилқум

Шерали Жўраев - 72'

Суперлига. 1-тур

08/03/2019, 17:00

1
:
1
Тугади

Андижон

Ойбек Қиличев - 30'

45'
90'
46'  Бекзод Ғанижонов (Шерали Жўраев)
62'  Элдор Бойматов (Миржалол Қосимов)
72'  Шерали Жўраев
72'  Элгужа Григалашвили
85'  Миржалол Қосимов
30'  Ойбек Қиличев
45'  Ильдар Маматказин
45'  Ойбек Қиличев
53'  Дониёр Исмоилов (Фарҳод Бекмуродов )
56'  Фарҳод Бекмуродов
57'  Шаҳзод Убайдуллаев (Сардор Сулаймонов)
62'  Бобуржон Аманов
84'  Аброр Хусинов (Фарҳод Мираҳматов)




Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ





90+5. Ўйин тугади. "Қизилқум" - "Андижон" 1:1

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди

84. Ўзгариш. "Андижон". Аброр Хусинов ўрнига Фарход Мирахматов майдонга тушмоқда

79. ЗАРБА!  Қарши ҳужумда Фарҳод Бекмуротовнинг йўллаган зарбасини Черемисин ушлаб олди

79. Алишер Саноевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди

72. Григалашвилининг тўп узатишидан кейин Шерали Жўраев ҳисобни тенглаштирди.  

72.  ГОООООООООООООООООООООООЛ! ШЕРАЛИИИИИ ЖЎРАЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 1:1 Голни телеграм орқали КЎЧИРИБ ОЛИШ


 


71. ЗАРБАААААААААААА! "Андижон" жамоасининг бурчакдан жарима майдончаси томон оширилган тўпига Сардор Сулаймонов зарба берди, лекин салгина ноаниқ.

65. Огоҳлантириш. "Андижон". Бобуржон Амонов

62. Ўзгариш. "Қизилқум". Элдор Бойматов ўрнига Миржалол Қосимов майдонга тушди

57. Ўзгариш. "Андижон". Шаҳзодбек Убайдуллаев ўрнига Сардор Сулаймонов майдонга тушди.

56. Огоҳлантириш. "Андижон". Фарҳод Бекмуротов

53. Ўзгариш. "Андижон". Дониёр Исмоилов ўрнига Фарҳод Бекмуротов тушди.

52. Григалашвилининг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбаси аниқ, бироқ кучсиз чиқди.

49. Шерали Жўраевнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Мурод Бобожонв "Андижон" дарвозаси томон йўллади, бироқ ноаниқ.

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Қизилқум". Бекзод Ғанижонов ўрнига Шерали Жўраев тушди



45+3. Биринчи тайм тугади.

45+3. ЗАРБААААААА. Григалашвилининг кучли зарбасини Мирний қайтарди!

45+2. Огоҳлантириш. "Андижон". Ойбек Қиличев.

45+2. Бўлимнинг сўнгги дақиқасида "Қизилқум"да жуда қулай имконият пайдо бўлди. Бобожонов жарима майдони ёнгинасида йиқитилди ва жарима тўпи.

45+2. Огоҳлантириш. "Андижон". Ильдар Маматказин. 

45. Биринчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берилди

37. Шаҳзод Убайдуллаевнинг қарши ҳужумда олдинга ўтиб кетиб дарвозага йўллаган зарбаси салгина кучсиз чиқди.

36. Бобуржон Амонов Григалашвилини қўполлик билан йиқитди. Энди узоқроқ масофадан "Қизилқум" жарима тўпи тепади. Жарима майдонига узатилган тўпни Бобуржон Акбаров қайтарди. 

30. Демак, 2019 йилги Суперлиганинг биринчи голи муаллифи - Ойбек Қиличев.

30. Рўзимбой Аҳмедовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима тўпини Ойбек Қиличев ажойиб тарзда дарвозага жойлаб қўйди - 0:1.

30. ГОООООООООООООООООООООООЛ! ОЙБЕК ҚИЛИЧЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 0:1 Голни телеграм орқали КЎЧИРИБ ОЛИШ


 


20. Дониёр Исмоиловнинг акробатик тарзда йўллаган зарбасини Ильдар Маматказин боши билан рақиб дарвозаси томон йўллаганди. Лекин зарбага салгина аниқлик етишмади.

16. Алишер Саноевнинг бурчакдан узатиб берган тўпини Мақсуд Каримов жарима майдончасига қайтарди. Файзулла Қамбаров зарба беришга уринди. Бирозгина тўпга кеч қолди.

11. ЗАРБА! Элгужа Григалашвилининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

10. Ойбек Қиличев бурчак тўпини амалга оширди, Амоновнинг зарбаси ўхшамади

1. Илк дақиқадаёқ мезбонлар ҳисобни очишга яқин келишди. Аммо "Андижон" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди!



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! 2019 йилги Суперлига старт олди! 

- Мамлакатимиз мадҳияси садолари остида чемпионат байроғи кўтарилди...

- Навоий шаҳрида мавсумнинг тантанали очилиш маросимида Навоий шаҳар ҳокимининг 1-ўринбосари Диёржон Элмуродов сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан табриклади... 


- Ўйин соат 17:00да бошланади.




Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика