UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20А Серия. "Наполи" ва "Интер"да ғалаба  0 03:10Лига 1. ПСЖ меҳмонда минимал ҳисобдаги ғалабага эришди  0 02:56Ла Лига. "Атлетико" 90+4 дақиқада гол уриб, "Реал Овьедо"ни мағлуб этди, Альварес чемпионатдаги 14 ўйинлик голсиз сериясига якун ясади  3 02:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда қийин ғалабага эришди, Роналду пенальтидан фойдалана олмади  6 01:05Бундеслига. Интрига ўлди-ми? "Бавария" "Дер Классикер"да "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этиб, жадвалда ундан 11 очко олдинлаб кетди  8 00:52Тимур Кападзе: “Самарқанддаги ўйин қийин бўлишини билардик”  5 00:25АПЛ. Ҳусанов ва Ҳоландсиз ўйнаган "Манчестер Сити" меҳмонда "Лидс"ни қийинчилик билан мағлуб этди  14 00:17Мирко Йеличич: "Бу Суперлигада осон ўйин йўқ. Барча жамоалар ўз оиласи, клуби учун курашмоқда"  0 23:39Стефан Чинеду: "Тўпурарлик учун курашаман, энг муҳими, жамоам ғалабаси"  1 23:22Станислав Кудряшов: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик. Клубимиз ривожланишнинг янги йўлини танлади"  2 23:03Вадим Абрамов: "5 та турдан сўнг ким нималарга қодирлиги кўринади"  6 22:20Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0  2 22:18Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик  45 22:10АПЛ. "Ливерпуль" ва "Вест Хэм" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урди  3 22:03Ислом Исмоилов: "Марушич ҳам, Перица ҳам юқори даражадаги ҳужумчилар"  9

Превью. “Динамо” – “Насаф” Янгиликлар

Превью. “Динамо” – “Насаф”

8 март куни Суперлига баҳсларига старт берилади.

“Аждарлар” Суперлига 1-турини Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши майдонга чиқишади.

Ён қўшнилар саналмиш Самарқанд ва Қарши шаҳри жамоалари ўртасидаги ҳар бир учрашув қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой бўлган. Шунингдек “Динамо” жамоаси “Насаф” учун доимо ноқулай рақиб бўлиб келган.

Самарқанд жамоаси бир йиллик танаффусдан сўнг яна Суперлигага қайтди. Эслатиб ўтамиз “Динамо” жамоаси Про-лигада иштирок этган эди.

Мана орадан бир йил ўтиб, мазкур жамоалар яна Суперлигада туқнаш келишмоқда. “Динамо” – “Насаф” учрашуви 9 март шанба куни “Динамо” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:00да бошланади.



Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур клублар олий лигада шу кунгача 38 бор куч синашишган. Натижалар "Насаф"нинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 20 учрашувда “Насаф”, 7 ўйинда эса “Динамо” ғалабага эришган. 11 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган.

Тўплар нисбати 35:55га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Динамо” 5:0, “Динамо” – “Насаф” 4:0.

"Насаф" сўнгги ўзаро учрашувни 2017 йил 20 октябрда Қаршида ўтказган. Бу учрашув 3:0 ҳисобида якунланган. 2018 йилги мавсумда “Динамо” Суперлигада иштирок этмаган.



Самарқанддаги ўзаро баҳсларга оид
Ушбу жамоалар шу пайтгача Самарқандда 18 бор куч синашишган. Учрашувларнинг олтитасида "Насаф" ғалаба қозонган. Беш учрашувда самарқандликларнинг қўли баланд келган. Қолган етти учрашувда кучлар тенг келган. Дарвозаларга жами 39та тўп киритилган. Тўплар нисбатида ҳам кичик устунлик “Насаф” томонида 19:20.

Самарқандда бўлиб ўтган ўзаро учрашувларда сўнгги бор, 2008 йили “Динамо” 3:0 ҳисобида ғалабага эришган. “Насаф” сўнгги бор, Самарқандда 2014 йили ғалаба қозонган. Бу учрашувда “аждарлар” рақиблари дарвозасига бешта жавобсиз тўп йўллашган.

Эътиборингизга, Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

13.05.2017 «Динамо» - «Насаф» 1:1
31.10.2015 «Динамо» - «Насаф» 1:1
03.08.2014 «Динамо» - «Насаф» 0:5
17.08.2013 «Динамо» - «Насаф» 1:3
15.03.2012 «Динамо» - «Насаф» 0:2


Динамо

Амиржон Сафаров - 51'

Суперлига. 1-тур

09/03/2019, 16:00

1
:
1
Тугади

Насаф

Дилшод Саитов - 12'

45'
90'
51'  Амиржон Сафаров
51'  Сардор Эминов
62'  Шоҳруҳ Эшбўтаев (Ботирали Эргашев)
66'  Дамир Темиров (Жасур Азимов)
77'  Амиржон Сафаров (Воҳид Шодиев)
82'  Ҳакимжон Аламхонов
12'  Дилшод Саитов
12'  Хуршидбек Мухторов
71'  Ойбек Бозоров (Бобир Абдихолиқов)
79'  Акмал Мозговой (Ислом Кенжабоев)
90'  Ислом Рашидхонов (Дониёр Нарзуллаев)

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика