UZ

Сўнгги янгиликлар

02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  4 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  2 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  19 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

АГМК – “Бухоро”: Ўзаро ўйинлар тарихидан... Янгиликлар

АГМК – “Бухоро”: Ўзаро ўйинлар тарихидан...

2008 йилдан бошлаб Ўзбекистон миллий чемпионатида иштирок эта бошлаган АГМК фаолияти давомида Бухоро шаҳри жамоаси билан 20 марта тўқнаш келган экан.

Шундан 10таси ўз майдонида, 10таси сафарда ўтказилган. Ўз майдонида ўтган 10 учрашувнинг 5тасида ғалаба қозонган бўлса, 3 ўйин дуранг ва яна 2 баҳсда рақиб ғолиб бўлган.

АГМК ўз майдонида эришган 5 ғалабасидан 2тасида йирик ҳисобда зафар қучган (2009 йил – 5:0 ва 2011 йил 6:1). Шунингдек, ўзаро ўйинлардаги дурангларни ҳар учаласи ҳам Олмалиқда ўтган баҳсларда қайд этилган. АГМК “Бухоро” билан 2010 йилги мавсумда учрашмаган, сабаби бухороликлар ўша мавсумни 1-лигада ўтказишган. Умумий статистика бўйича олмалиқликлар ҳисобида 9 ғалаба, 3 дуранг ва 8 мағлубият мавжуд. Тўплар нисбати АГМК фойдасига - 34-23.

Кўп йиллик тўқнашувлар натижасида бу икки жамоа таркиби тез-тез ўзгариб турганлигига гувоҳ бўламиз. Ортда қолган 20 ўйин давомида АГМК таркибида 117 нафар футболчи майдонга тушган бўлса, “Бухоро” сафида ўйнаган футболчилар 124 нафарни ташкил этади. Шу футболчилар орасида ҳар икки жамоа таркибида майдонга тушган футболчилар 13 нафар экан.



Турли йилларда Шуҳрат Мусаев, Абдураззоқ Жўраев, Георги Квесиешвили, Артурас Фоменко, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Маъруф Муродов, Дилявер Абибуллаев, Саидкомил Акбаров, Шавкат Муллажонов, Шаҳбоз Эркинов, Шавкат Саломов, Саламат Қуттибоев ва Арслонмурод Амановлар ўзаро ўйинларда иштирок этишган.

Шу билан бир қаторда ҳар икки жамоа таркибида бўлган аммо АГМК ёки “Бухоро”га қарши майдонга тушмаган футболчилар ҳам бор. Улар Алишер Саматов, Раҳматулло Бердимуродов, Ҳасан Асқаров, Қаҳрамон Баҳодиров, Отабек Валижонов, Андрей Власичев, Азиз Ғуломхўжаев, Артём Никитенко, Ойбек Нурбоев, Алибобо Раҳматуллаев, Дилшод Умархонов, Вадим Чемиртан ва Санъат Шиховлардир.

Яқинлашиб келаётган 21-баҳсда собиқлар тўқнашуви яна кўпайиши мумкин. АГМК таркибида ўтган мавсумларда “Бухоро” сафида тўп тепган Санъат Шихов, Сардор Раҳмонов, рақиб сафида эса Азамат Исроилов, Хуршид Ходжаев майдонга тушиши кутилмоқда.



Ўзаро учрашувларда энг кўп майдонга тушган футболчилар

АГМК таркибида “Бухоро”га қарши энг кўп майдонга тушган футболчи Зоҳир Пиримов экан. У 13 учрашувда АГМК шарафини ҳимоя қилган. Достон Абдураҳмонов 10, Евгений Гоголь 9, Александр Востриков ва Абдуқаҳҳор Хожиакбаров 8тадан, Дарко Станоевич 7, Шавкат Муллажонов, Мўйдин Мамазулумов, Диёр Туропов ва Ислом Иномовлар 6тадан ўйинда “Бухоро”га қарши ўйнаган.

“Бухоро” таркибида АГМКга энг кўп майдонга тушган футболчи Сухроб Неъматов ҳисобида ҳам 13 ўйин мавжуд экан. Алишер Санаев 11, Жасур Ҳасанов 10, Бобур Омонов 8, Отабек Нарзуллаев ва Сардор Қобулжонов 7тадан, Санъат Шихов 6 баҳсда АГМКга қарши тўп сурган.

Ўзаро ўйинлардаги тўпурарлар
Ўзаро ўйинларда АГМК футболчилари рақиб дарвозасига 34 гол уришга эришган. Энг кўп гол Мўйдин Мамазулумовга тегишли. У 5 марта “Бухоро” дарвозасини ишғол қилган. Александр Востриков ҳисобида 4 гол билан иккинчи, Йован Жокич 3 гол билан учинчи ўринда турибди. Умумий ҳисобда 22 нафар футболчи гол уришга эришган. Битта автогол “Бухоро” посбони Асилбек Омонов ҳисобига ёзилган.

“Бухоро” футболчилари 23 гол уришга эришган. Жасур Ҳасанов ва Воҳид Шодиев ҳисобида 3тадан гол мавжуд. Сухроб Неъматов, Иван Нагаев, Жамолиддин Убайдуллаев ва Арслонмурод Аманов ҳисобида 2тадан гол бор. Умумий ҳисобда 15 футболчи гол урган.




ОЛМАЛИҚДА БЎЛИБ ЎТГАН ЎЗАРО ЎЙИНЛАР СТАТИСТИКАСИ


АГМК - БУХОРО - 0:0
03.05.2008. 8 тур. 4835 томошабин.
Ҳакам:
Расулов Абдуҳамидулло - 8,2
------------------------------
ОЛМАЛИҚ - БУХОРО - 5:0 (2:0)
23.08.2009. 19 тур. 4358 томошабин.
Ҳакам:
Саидов Рустам - 9,4
Голлар: Востриков Александр, 44, 85, Мамазулумов Мўйдин, 45, 51, Эргашев Дониёр, 75
------------------------------
ОЛМАЛИҚ - БУХОРО - 6:1 (2:0)
01.10.2011. 22 тур. 4328 томошабин.
Ҳакам:
Коваленко Валентин - 9,4
Голлар: Хожиакбаров Абдуқаҳҳор, 29, Кучеренко Иван, 45+1, Мамазулумов Муйдин, 51-пен., 61, Раҳматуллаев Дилшод, 53, Раҳимов Анвар, 88 - Ҳасанов Жасур, 76-пен.
------------------------------
ОЛМАЛИҚ - БУХОРО - 1:3 (1:2)
26.08.2012. 17 тур. 2154 томошабин.
Ҳакам:
Зайлобиддинов Султан
Голлар: Станоевич Дарко, 30 - Нарзуллаев Отабек, 40, Ҳасанов Жасур, 44, 58
------------------------------
ОЛМАЛИҚ - БУХОРО - 3:2 (2:1)
05.10.2013. 21 тур. 3257 томошабин.
Ҳакам:
Асимов Азиз
Голлар: Абибуллаев Дилявер, 10, Станоевич Дарко, 31, Полвонов Зафар, 60 - Шодиев Воҳид, 26, 87
Четлатиш: Шоаҳмедов Санжар, 90 - Маҳмудов Алишер, 90
------------------------------
ОЛМАЛИҚ - БУХОРО - 2:1 (1:0)
06.06.2014. 11 тур. 5601 томошабин.
Ҳакам:
Рўзиев Ҳасан
Голлар: Алемпиевич Александр, 8, 48 - Убайдуллаев Жамолиддин, 83
------------------------------
ОЛМАЛИҚ - БУХОРО - 1:1 (1:1)
12.09.2015. 21 тур. 2583 томошабин.
Ҳакам:
Асимов Азиз - 8,2
Голлар: Павленко Никита, 45+2 - Ибрагимов Азиз, 41
Четлатиш: Жўраев Саҳоб, 19 (О)
------------------------------
ОЛМАЛИҚ - БУХОРО - 0:1 (0:1)
03.08.2016. 16 тур. 1227 томошабин.
Ҳакам:
Эрматов Равшан - 9
Гол: Пардаев Баҳодир, 23-пен.
Четлатиш: Муллажонов Шавкат, 90 (Б)
------------------------------



ОЛМАЛИҚ - БУХОРО - 1:1 (0:0)
05.08.2017. 16 тур. 3211 томошабин.
Ҳакам
: Эрматов Равшан - 9
Голлар: Григалашвили Шота, 90-пен. - Нагаев Иван, 70 (0:1)
Ноаниқ пенальти: Йелич Игорь (О), 37
------------------------------
АГМК - БУХОРО - 2:0 (1:0)
23.07.2018. 18 тур. 3422 томошабин.
Ҳакам:
Коваленко Валентин
Голлар: Жокич Йован, 41-пен., 73


ОКМК

Суперлига. 1-тур

09/03/2019, 18:00

0
:
0
Тугади

Бухоро

45'
90'
46'  Шаҳбоз Умаров (Зоҳир Пиримов)
72'  Санат Шихов (Шоҳназар Норбеков)
76'  Зафар Полвонов (Жасур Ҳакимов)
90'  Ғуломҳайдар Ғуломов
62'  Иван Нагаев (Фирдавс Асадов)
68'  Владимир Баенко
69'  Эргаш Исмоилов (Жамолиддин Убайдуллаев)
86'  Асадбек Собиржонов (Достон Ибрагимов)

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика