22 ёшли Холанд фаолиятидаги 200 голини урди

Aslanov Jasurbek
9 апр 2023, 01:22
Эрлинг Холанд фаолиятидги 200 голини уришга муваффақ бўлди.

"Манчестер Сити" ҳужумчиси "Саутгемптон"га қарши баҳсда (4:1) дубль қайд этди.

Форвард шаҳарликлар сафида 38та учрашувда 44та гол урди.

Холанд "Боруссия"да 86та, "Зальцбург"да 29та, "Мольде"да 20та гол уришга эришган.

22 ёшли футболчи Норвегия терма жамоаси сафида 23та баҳсда майдонга тушиб, 21та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Transfermarkt