UZ

Сўнгги янгиликлар

03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  1 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  5 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  12 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  7 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1

Суперлига. "Навбаҳор" "Бунёдкор"дан устун келди Янгиликлар

Суперлига. "Навбаҳор" "Бунёдкор"дан устун келди

Суперлиганинг 30-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

 

Ўйин бошланди. 14-дақиқада "Бунёдкор"нинг навбатдаги ҳужумидан сўнг, дарвозабон Акбар Тўраев тўпни қайтарди. 16-дақиқада Дилшодбек Аҳмадалиевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

20-дақиқада Игорь Голбаннинг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон Суҳробжон Султонов ушлаб олди. 

26-дақиқада Азизбек Турғунбоевнинг бурчакдан оширган тўпини Рўзимбой Аҳмедов боши билан дарвозага йўналтирди. Лекин унинг зарбасига аниқлик етишмади. 

43-дақиқада Азизбек Турғунбоевнинг зарбасини дарвозабон Суҳробжон Султонов бартараф этиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

60-дақиқада Азизбек Турғунбоевнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

Азизбек Турғунбоев жарима зарбасини амалга оширганидан сўнг, жарима майдончаси ичида тўп ҳимоячилардан бирининг қўлига текканлиги учун пенальти белгиланди.

64-дақиқада Рўзимбой Аҳмедов "қалдирғочлар" дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди - 1:0.

Бугунги учрашувга 12050 нафар мухлис ташриф буюрди.

86-дақиқада Остон Ўруновнинг зарбасидан  кейин тўпни дарвозабон Суҳробжон Султонов қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.

90+2-дақиқада Жавлон Иброҳимов иккинчи марта сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди.


Суперлига, 30-тур
10 ноябрь, шанба
18.00 - “НАВБАҲОР” – “БУНЁДКОР” 1:0
Ҳакамлар
: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Аҳмад Эргашев.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Бахтиёр Маметов

Гол: Рўзимбой Аҳмедов 64 пенальти, - 1:0.

“Навбаҳор”: 45.Акбар Тўраев, 5.Игорь Голбан, 6.Остон Ўрунов, 8.Аюбхон Номанов, 9.Дилшод Жабборов (с), 10.Азизбек Турғунбоев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзамжон Алиев, 22. Рўзимбой Аҳмедов (17. Сардор Сулаймонов, 83), 24.Давронбек Ҳошимов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов.
Захира:16.Исроилжон Обиджонов, 30. Дарко Никач, 33. Томислав Пайович, 77. Музаффар Абдуллаев.

“Бунёдкор”: 32.Суҳробжон Султонов, 2. Рустам Ашурматов, 4.Акромжон Комилов, 5.Дилшод Жўраев, 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 8.Жавлон Иброҳимов (с), 9. Шаҳзодбек Нурматов (14. Миржаҳон Мирахмадов, 78), 11. Муроджон Тошматов, 18. Сардор Собирхўжаев, 20. Мирғиёс Сулаймонов (99. Филипп Раевац 82), 77. Азизбек Ҳайдаров (44. Миржамол Қосимов, 62).
Захира: 50. Жасурбек Умрзоқов, 3. Исломжон Қобилов, 6. Анвар Ғофуров, 13. Санжар Қодирқулов, 15. Фаррух Икрамов, 30. Хуршид Ғиёсов.

Огоҳлантиришлар: Азизбек Ҳайдаров 8, Рўзимбой Аҳмедов 8, Даврон Ҳошимов 48, Акром Комилов 63, Жавлон Иброҳимов 76, 

Четлатиш: Жавлон Иброҳимов 90+2.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика