Эртага Олмалиқда катта байрам бўлади

Narzulla Saydullayev
8 ноя 2018
Хабарингиз бор, АГМК клуби 2018 йилги Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.

Шу муносабат билан эртага, 9 ноябрь куни Олмалиқ шаҳрида катта байрам тадбири ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Байрам соат 14:00да бошланади.

Соат 18:00да Суперлига доирасидаги АГМК - "Қўқон-1912" учрашуви бошланади.

АГМК клуби ушбу байрам тадбири ва футбол учрашувини ёритишни мақсад қилган журналистларга қулайлик яратиш мақсадида улар учун Тошкент-Олмалиқ-Тошкент йўналишида автобус ажратди. Автобус 9 ноябрь куни соат 10:30да Тошкентдаги "Ўзбекистон" меҳмонхонаси олдидан жўнайди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia