Россия. Денисов жамоаси бош мураббийсиз қолди ФОТО

Tolibjon Qosimov
5 окт 2018, 14:02
"Крилья Советов" бош мураббийи Андрей Тихонов ишидан озод этилди.

Самара клуби уни истеъфога чиқарди. Бугун Тихонов "Крилья Советов"да охирги машғулотини ўтказди ва ўйинчилар билан хайрлашди.


Олдинроқ, Самарада унинг ўрнини Миодраг Божович эгаллаши хабар қилинган эди.

47 ёшли Тихонов "Крилья"ни 2017 йилнинг ёзидан бери бошқариб келаётган эди. Айнан у жамоани Премьер-лигага қайтарганди. Жорий мавсум жамоа Россия чемпионатида 9-турдан сўнг 15-ўринда бормоқда.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: kc-camapa.ru