UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59"Бунёдкор" Чехия иккинчи даражали лигаси вакилига ютқазди  0 19:36Гвардиола рекорд ўрнатди, бу рекордга Ҳусановнинг ҳам алоқаси бор  1 19:09"Барселона" бош мураббийи Алонсо истеъфоси ҳақида гапирди  18 18:37U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби — Хитой!  14 17:55Назорат ўйини. Ўзбекистон U-19 Туркияни мағлуб этди  4 17:38Назорат учрашуви. ОКМК - "Динамо" 1:1  2 16:37Микель Артета: "Хаверцни жуда соғинган эдик. Унинг қайтиши жамоа учун катта ёрдам бўлади"  0 15:44Оскар Гарсия: "Арбелоа фақат Моуриньо ҳақида гапиргани учун мураббий бўлди"  12 15:16Алонсо "Реал" машғулотларининг бирида: "Болалар боғчасини бошқараман деб ўйламагандим!"  30 14:46"Локомотив" австралиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 14:21"Аякс" Ибрагимовичнинг ўғлини "Милан"дан ижарага олди  0 13:54Бернарду Силва: "Ҳусанов ва Аллейн охирги ўйинларда даҳшатли даражада ўйнашди!"  4 13:36Тўртта терма жамоа мухлислари АҚШга кириш тақиқи сабабли ЖЧ-2026 дан қуруқ қолишлари мумкин  4 12:48Нима учун МЮ Сульшерни эмас, Кэррикни танлади?  4 12:30Бугунги ўйинлар: "Лондон дербиси", Арбелоанинг "Реал"даги дебюти ва бошқалар  0

Суперлига. "Нефтчи" "Насаф"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Нефтчи" "Насаф"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйин бошланди. 7-дақиқада майдон эгалари ҳисобни очишди 1:0. Авазбек Ўлмасалиев бурчакдан ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 

15-дақиқада Нарзуллаевнинг ошириб берган тўпини Абдухолиқов дарвозага йўллади, аммо тўпни посбон эгаллаб олди.

21-дақиқада меҳмонлар вакили Ислом Рашидхонов ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 

31-дақиқада "Нефтчи" учун Шерзод Ҳакимов бурчак тўпи ишлаб берди. Аввалгига тўп қайтарилди. Кейин эса фарғоналикларнинг иккинчи ҳужуми бироз кескинлашди. Якунда Қувватов тўпни ушлаб олди.

42-дақиқада Шерзод Ҳакимов гол урди - 2:1. 

58-дақиқада Бобир Абдухолиқов бу сафар дарвозага зарба йўллади, ноаниқ. 

61-дақиқада Достон Тошматов ҳимоячилар хатосидан сўнг гол урди - 3:1. Баҳснинг 70-дақиқасида Бобур Юлдашев катта тезликда марказдан кириб бориб Абдулҳақовни тўп билан таъминлади. Бироқ унинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.


Суперлига / 24-тур
22 сентябрь,  шанба
“НЕФТЧИ” – “НАСАФ” 3:1
Ҳакамлар: 
Жасур Мухторов, Дониёр Сайлавов, Ришот Ниғмонов, Ғанишер Жўраев.
Назоратчи: Сардор Нажафалиев.
Комиссар: Бахтиёр Намозов.

Голлар: Авазбек Ўлмасалиев 7, - 1:0. Ислом Рашидхонов 21, - 1:1. Шерзод Ҳакимов 42, - 2:1. Достон Тошматов 61, - 3:1.

“Нефтчи”: 12.Музаффар Абдуллаев, 3.Шукурали Пўлатов (с), 14.Аброрбек Исмоилов, 18.Андрей Сидоров (23.Абдурахмон Абдулхақов, 46), 19.Авазбек Ўлмасалиев (45.Авазхон Маматхўжаев, 87), 20.Ҳусниддин Ғофуров, 40.Бобурбек Юлдашев, 44.Достонбек Тошматов, 65.Шодиёр Ҳожиматов, 91.Шерзод Ҳакимов (7.Муродбек Бобожонов, 72), 95.Достонбек Турсунов.
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 10.Анвар Бердиев, 15.Дилёрбек Ирматов, 34.Игорь Таран, 64.Миржамол Неъматов, 90.Исломбек Каримов.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов (18.Бобир Давлатов, 74), 7.Одилжон Ҳамробеков, 9.Амиржон Сафаров, 10.Бобир Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Дониёржон Нарзуллаев (15.Дилшод Саитов, 74), 27.Ислом Рашидхонов, 31.Сайдулло Раҳматов (Хуршидбек Мухторов, 81), 38.Акмал Мозговой, 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 65.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 49.Ойбек Бозоров.

Огоҳлантиришлар: Акмал Мозговой 54,

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика