UZ

Сўнгги янгиликлар

18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  4 18:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  279 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  1 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  1 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  4 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  12 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  30 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0

Одил Аҳмедов: "Барчаси яхши бўлишига ишонаман" Янгиликлар

Одил Аҳмедов: "Барчаси яхши бўлишига ишонаман"

Ўзбекистон миллий термаси сардори Одил Аҳмедов Эронга (0:1) қарши ўртоқлик учрашувидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин қийин ўтди. Эрон термаси барибир биздан анчагина юқори жамоа. Уларга қарши ўйин шуни кўрсатиб бердики, биз ўз устимизда ҳали анчагина ишлашимиз керак. Ўйин давомида кўплаб камчиликларга йўл қўйдик. Буни вақтлар давомида тўғрилай оламиз.

Сурияга қарши ўйинда ҳам, Эронга қарши учрашувда ҳам бир хил тактика, бир хил кўрсатмалар билан ўйнадик. Услуб ва таркибда ўзгаришлар бўлди. Ҳозирча янги бош мураббийнинг ўйин услубига тўлиқлигича мослаша олмадик. Шу боисдан, натижаларда бироз оқсадик. Эктор Купер терма бош мураббийлигига келганига кўп вақт бўлгани йўқ. Шу боисдан барчаси яхши бўлишига ишонаман. Олдинда ўртоқлик ўйинлари етарлича. Ушбу баҳслар орқали Осиё кубогига яхши тайёрлана оламиз", - деди Одил Аҳмедов.

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика