UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  0 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  1 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  6 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  2 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  10 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  5 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  6

Жанубий Корея ютмади, биз ЮТҚАЗДИК Янгиликлар

Жанубий Корея ютмади, биз ЮТҚАЗДИК

Жанубий Кореядан учралган мағлубият ҳақида икки оғиз.

Тўғриси, ўйинда дастлабки дақиқаларданоқ гуруҳдаги осон ўйинлар ва нимчорак финалдаги рақибнинг кучи бизни анча бўшаштириб қўйгани шундоқ кўринди. Жанубий Корея бутун ўйин давомида бизга кўзгу тутди.

Албатта, Бангладеш, Таиланд, Қатарнинг ёшлари ҳамда Гонконг каби рақиблар фонида биз анча кучли ва тетик жамоадек кўринаётгандик. Ўйиндаги муаммолар, камчиликлар доимгидек ғалабалар орасида яшириниб қолаётганди.

Алам қилгани, ўйинда Жанубий Корея бизни ютмади, аксинча, ўзимизнинг оддий вазиятлардаги қўпол хатоларимиз эвазига ютқаздик.

Ҳисобда олдинга чиқиб олингач ҳам марказни назоратга олишни эплай олмадик. Айнан бугунги ўйин назоратини қўлга ололмаганимиз, ғалаба қозониб туриб ҳам марказда тартиб ўрнатана олмаганимиз барибир панд берди.

Голлар эса индивидуал ва техник хатолар эвазига юзага келди. Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтира олишмади, аксинча, темп тушиб кетди. Мураббий захираларни амалга оширишда адашди. Айниқса Бобир Абдихолиқовни қанотда ўйнатиш мураббийнинг яққол хатоларидан бири бўлди.

Биринчи гол дарвозабоннинг гарданида. Иккинчи голда Турсунов оддий вазиятда тўпни олдирди. Учинчи гол эса Рустам Ашурматовнинг тўп билан келиша олмагани натижасида келиб чиқди. Учинчи гол Ашурматовнинг хатоси. Аммо тўртинчи гол бўлишига сабаб бўлган пенальтида эса Ашурматов эмас, балки Ҳайдаров кўпроқ жавобгар. Чунки муҳим паллада қўпол хатога йўл қўйган, руҳан бироз синган футболчини алмаштирмаган мураббий кўпроқ жавобгар. Айнан Жанубий Кореянинг учинчи голидан аввал "бровка"да ҳимояси Ислом Қобилов майдонга тушишга тайёргарлик кўраётганди. Тўғри, Қобилов умуман бошқа режа асосида майдонга тушиши лозим эди. Аммо голдан сўнг барча режалар ўзгариб кетди. Лекин, Рустамнинг йўл қўйган хатосидан сўнг уни алмаштириш энг тўғри қарор бўларди. Чунки Ашурматов қолган вақтда ўзини айбдор сифатида ҳис этди ва асабларини жиловлай олмади.

Икром Алибоев ҳам огоҳлантириши бор футболчи сифатида ўзини бироз назорат қилиши лозим эди. Катта ўйинларда, керакли пайтда жамоа етакчиси сифатида бу каби хатоларга, рақибнинг "провакацион" ҳаракатларига учмаслиги керак. Кўп вазиятларда бизнинг футболчиларда бунақа вазиятлар учун "иммунитет" етишмаслиги панд берган. Бу сафар ҳам ушбу ҳолат такрорланди.

Жанубий Корея Осиё ўйинларига Токио-2020га бориши мумкин бўлган авлоди билан ташриф буюрди. Лимитдан эса тўлиқ фойдаланиб, жамоани яхшигина кучлар билан ""қуроллантирди". Биз эса Жакартага қўшиғини куйлаб бўлган, фақатгина бугун учун натижа қилиб бериши кутилган авлод ва учта тажрибали футболчилар билан бордик. Натижада бир ўқ билан иккита қўённи урмоқчи бўлаётган Жанубий Кореяга ютқаздик. Алам қилгани, айнан ўзимиз ютқаздик.

Футболчиларга ортиқча эътироз йўқ. Улар миссияни бажариш учун йўл олишди. Аммо буни уддалашни эплай олмадик. Бу ёш тоифадаги футболчиларнинг аксарияти, айниқса бу йили жамоаси билан ОЧЛда ҳам ўйнаган "Насаф" ҳамда "Пахтакор" аъзолари жуда толиқишганини унутмаслик керак. Аҳир бу жамоанинг кўплаб футболчилари 1,5 йилдан буён узлуксиз футбол ўйнашмоқда. Йиғинлар, норасмий турнирлар, ўйинлар, мусобақалар, ОЧЛ ва Суперлига.

Тўғри, булар ёш ва кучга тўлган пайти. Аммо ҳамма футболчини кераклигича ишлатишни, пайтида ҳордиқ чиқариш учун имкон беришни ўрганишимиз лозим. Шундай тизим яратилсагина ҳаммаси изга тушади. Керак пайт натижа ҳам келади, ўйинимиз ҳам қовушади, захирамиз ҳам узун бўлади. Футболчилар нафақат жисмонан, балки руҳан ҳам анча толиқиб қолишган. Футболдан безиб қолишган, деса ҳам бўлади. Биз бундай ёндошув ва муносабат билан кўплаб авлодларимизни йўқотганмиз. Игорь Сергеев, Жамшид Искандеров, Егор Кримец каби истеъдод соҳибларимиз ҳам пайтида айнан шундай йиғинма-йиғин, турли хил терма жамоаларга юравериб чарчаб қолишганди.

Шу ўринда мазкур терма жамоа футболчиларининг клубдаги мураббийларига кичик мурожаат қилмоқчиман: Илтимос, футболчилар клуб ихтиёрига келганидан сўнг, уларга бироз ҳордиқ чиқариш учун имконият беринг! Руҳан бироз тетиклашиб олишсин! Бу жамоада яхши, келажаги бор футболчилар бор. Уларни футболдан бездириб қўймайлик!

Шунчаки шахсий хулосам, бу жамоадан МТЖга номзод кўплаб футболчилар Осиё кубогига боришларига ишониш қийин. Чунки уларни функционал ва руҳий тайёргарликлари мавсумнинг якуний қисмини идеал тарзда ўтказишларига йўл қўймайди. Футболда бу нарса барибир ўз сўзини айтади.

Футбол мутасаддиларимиз, турли ёшдаги терма жамоаларимиз мураббийлари қачонки Суперлига клубларида асосий таркиб футболчиси бўлган номзодларни безовта қилмасликни ўрганишсагина, шундай тизим ишласагина, кейин бизда тартиб бўлади. Футболда эса бор потенциалимизни намойиш этамиз.

Равшан Ҳайдаров ҳам турнир давомида икки хил вазндаги рақиблар қаршисида чалғиди ва ўйин ритмини йўқотиб қўйди. Муваффақиятсизликда мураббийни ҳам айбламоқчи эмасман. Бу жамоа керагини бериб, вазифасини уддалаб бўлди.

Мағлубиятда ҳакамни айбдор қилиш ҳам ноўрин.

Гап Осиё ўйинларида биргина олтинда ҳам эмас. Биз Токио-2020га бориши мумкин бўлган авлодни бу ерда яхшигина қувватлантириб олиш имкониятидан фойдалана олмадик. Осиё ўйинларига бу таркиб борганимизни фақатгина натижа билан бироз бўлсада оқлашимиз мумкин эди. Кўзланган натижани минимум ҳам уддалай олмадик.

Хулоса эса ўзингиздан...

Муаллиф :
Рейтинг: -44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика