UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  7 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  21 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  9 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  7

Бен-Арфанинг "France Football" нашрида чоп этилган мақоласи: "Франциянинг услуби ва ўйини - жуда бадбашара" Янгиликлар

Бен-Арфанинг "France Football" нашрида чоп этилган мақоласи: "Франциянинг услуби ва ўйини - жуда бадбашара"

Айни пайтда эркин агент мақомидаги ПСЖнинг собиқ футболчиси Хатем Бен-Арфа "France Football" нашрида терма жамоа ҳақида мақола ёзди.

Бен-Арфа "France Football" газетасининг бир саҳифасини сотиб олиб, унда Франция терма жамоасининг мундиалдаги иштироки хусусида мақола чоп этди.

"Франция терма жамоасининг муваффақиятидан барча қатори мен ҳам жуда қувондим. Мухлислар, футболчилар ва Дидье Дешан қанчалар бахтли эканлигини тушуниб турибман. Лекин мен бир нарсани сўрамоқчиман, келинг тўғрисини айтамиз: Франциянинг ушбу ғалабаси ҳақиқий завқ бағишладими? Сизлар бахтлимисизлар? Мени назаримда, Франциянинг мундиалда кўрсатган услуби ва ўйини жуда бадбашара бўлди. Мен бу услуб энди Франция академияларида ва клубларда қўлланишини истамайман.

Тўғри, бу услуби жуда самарали ва фойдали. Биз рақиб хато қилишини кутамиз ва уларни бу хатолари учун тезда жазолаймиз. Франция қўллаган бу услуб фойда келтирди. Бу услубга кўникиш ва узлаштириш жуда осон. Аммо бу энди Евро-2020 саралаш босқичида иш бермайди. Франция мундиалда қўллаган услубини асирига айланади.

Францияда ҳозир ажойиб авлод етишиб чиққан. Ўйин қуришда тенгсиз бўлганлар - Гризманн, Фекир, Мбаппе, Дембеле... Бу футболчилар билан Дешан танлаган услубда ўйнаш жиноят. Франция бу каби ижрочилар билан янада чиройли, ёрқин ва кучлироқ ўйнашга қодир. Тушунинг, биз рақибга қараб ўйнашимиз керак эмас. Аксинча, Франция ўз услубини рақибга ўтказиши, ўйинни тўлиқ назорат қилиши лозим. Айнан шу жиҳат Франция футболи фалсафасига тўғри келади.

Мен месье Дидье Дешан олдида шляпамни ечаман. Лекин Франция терма жамоаси рулида Зинедин Зиданга ўхшаган мутахассисни кўришни истардим. Шундагина биз нафақат натижадан, балки ўйиндан ҳам роҳат оламиз".

(c) Хатем Бен-Арфа.


Эслатиб ўтамиз, Хатем Бен-Арфа айни пайтда эркин агент мақомига эга. Ўтган мавсумда ПСЖ аъзоси саналган ушбу футболчи Франция чемпионатида ҳам, ЕЧЛда ҳам умуман майдонга тушгани йўқ.

Рейтинг: -45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика