UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  4 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  2 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  9 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  18 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  16 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  5

ЖЧ-2018. Уругвай Россияни таслим этди ва гуруҳда биринчи бўлди Янгиликлар

ЖЧ-2018. Уругвай Россияни таслим этди ва гуруҳда биринчи бўлди

Бугун ЖЧ-2018да 3-тур беллашувларига старт берилди.

"A" гуруҳида Уругвай ҳамда Россия терма жамоалари гуруҳ ғолибини аниқлаш учун ўзаро беллашдилар. Учрашувда Уругвай йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди ва биринчи ўрин билан плей-оффга йўл олди.

Уругвай

Луис Суарес - 10', Денис Черышев - 23', Эдинсон Кавани - 90'

Чемпионат Мира. Группа A . 3-тур

25/06/2018, 20:00

0
:
3
Тугади

Россия

Стадион: Cosmos Arena, 41970 томошабин

Бош ҳакам: Malang Diedhiou

45'
90'
10'  Луис Суарес
23'  Денис Черышев
59'  Родриго Бентанкур
63'  Родриго Бентанкур (Джорджиан Де Арраскаэта)
73'  Наитан Нандес (Кристиан Родригес)
90'  Эдинсон Кавани
90'  Эдинсон Кавани (Макси Гомес)
9'  Юрий Газинский
27'  Игорь Смольников
36'  Игорь Смольников
38'  Денис Черышев (Марио Фернандес)
46'  Юрий Газинский (Далер Кузяев)
60'  Алексей Миранчук (Федор Смолов)


ЖЧ-2018
"A"
гуруҳи, 3-тур
"Самара Арена"
Уругвай - Россия 3:0
Бош ҳакам:
Маланг Дьедиу
Голлар: Л.Суарес 10, Д.Лаксальт 23, Э.Кавани 90

Уругвай: 1.Фернандо Муслера, 22.Мартин Касерес, 17.Диего Лаксальт, 3.Диего Годин, 19.Себастьян Коатес, 8.Наитан Нандес (7.Кристиан Родригес, 73), 15.Матиас Весино, 14.Лукас Торрейра, 6.Родриго Бентанкур (10.Жоржиан Де Арраскаета, 63), 21.Эдинсон Кавани (18.Максимилиано Гомез, 90+4), 9.Луис Суарес.

Россия: 1.Игорь Акинфеев, 4.Сергей Игнашевич, 3.Илья Кутепов, 23.Игорь Смольников, 13.Фёдор Кудряшов, 8.Юрий Газинский (7.Далер Кузяев, 46), 11.Роман Зобнин, 15.Алексей Миранчук (10.Фёдор Смолов, 60), 19.Александр Самедов, 6.Денис Черишев (2.Марио Фернандес, 38), 22.Артём Дзюба.

Огоҳлантиришлар: Р.Бентанкур 59 - Ю.Газинский 9, И.Смольников 28
Четлатиш: И.Смольников 36


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. Уругвай ишончли ғалабани қўлга киритди ва гуруҳда биринчи бўлди.

90 - Гооооооолллллл, Кавани ҳисобни йириклаштирди. Аввалига Годиннинг бош билан зарбасини Акинфеев қайтарди, қайтган тўпни эса Эдинсон дарвозага йўллади.

90 - Зарбааа, Акинфеев қутқарди. Родригеснинг супер зарбасини Игорь қайтарди, баракалла.

87 - Де Аррескаета тўпни бурчакдан тўғри Акинфеев дарвозасига йўллади, Игорь ўз ўрнида.

85 - Хавфли вазият, Смолов Торрейрани ерга думалатиб ортда қолдирди ва Дзюбага пас берди, Муслера тўп Арёмгача ўтишига йўл қўймади.

82 - Зарбааа, Захирадан тушган Родригеснинг кучли зарбасини Акинфеев қайтарди.

80 - Кутепов тўғри Каванига пас берди, тезкор қарши ҳужумда эса Суарес тўпни қизғанмади ва Эдинсонга оширди, ПСЖ ҳужумчиси тўпга ета олмади.

74 - Уругвай кутилмаган тўпни олдириб қўйди, Дзюба эса қулай вазиятда тўпни анча ноаниқ тепди.


Рус футболчиларининг бугунги ҳолати.


59 - Уругвай ўйин тизгинини ўз қўлига олиб бўлган.

52 - Александр Самедов жарима зарбасини жуда ҳам ноаниқ амалга оширди, иккинчи марта ҳудди шундай ҳолат кузатилди. Сашага нима бўлди бугун?

47 - Каванининг жаримадан тепган тўпини жонли девор қайтарди.

Иккинчи бўлимга старт берилди. Черчесов бўлим аввалида ўзгариш амалга оширди, Юрий Газинский ўрнига майдонга Далер Кузяев тушди.

Биринчи бўлимга якун ясалди. Воқеаларга бой бўлган биринчи бўлимда Суарес етакчилигидаги Уругвай ишончли ғалабага эришмоқда.

38 - Черчесов дарҳол Черишев ўрнига Марио Фернандесни майдонга туширди. Руслар буёғига имкон қадар кўп гол ўтказмаслик учун ҳаракат қилишади.

36 - Ана холос! Россия бир киши кам бўлиб қолди. Игорь Смольников иккинчи сариқ ва кетидан қизил карточкани қабул қилиб олди.

Бу орада гуруҳнинг иккинчи ўйинида ҳисоб очилди, Муҳаммад Салаҳ тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб гол урди.

28 - Зарбааа, Суарес бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Акинфеев амаллади.

23 - Гоооооооллллллл, Лаксальтнинг зарбаси йўл-йўлакай Денис Черишевнинг оёғига тегди ва йўналишини ўзгартириб Акинфеев дарвозасидан жой олди. Гол Лаксальт ҳисобига ёзилди.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналида учрашувдаги барча голларни кўриш мумкин: КАНАЛГА ЎТИШ



Суареснинг зарбаси.


17 - Зарбааа, Артём Дзюбанинг бош билан берган зарбаси ерга бир сакраб дарвоза устудан ўтиб кетди.

12 - Зарбааа, Черишев ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Лекин, Дзюба етказиб берган тўпни Денис тўппа-тўғри Муслеранинг қўлига тепди. Жамоалар очиқ футбол таклиф қилишмоқда.

10 - Гоооооооолллллллл, Луис Суарес жаримадан ҳисобни очди. Акинфеев ўзидан ўнгроққа ҳаракатни бошлаб бўлган бир паллада Суарес тўпни ерлатиб Игорнинг чап томонига йўналтирди. Ақлли зарба ва гол.

9 - Юрий Газинский Родриго Бентанкурга нисбатан жуда ҳам хавфли нуқтада ўйин қоидасини бузди ва руслар дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди.

8 - Дзюба ва Черишев тезкор қарши ҳужумга ўтишга уринишди, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.


Бу эса Россия терма жамоаси мухлисаси.


Уругвай терма жамоаси мухлисаси.


3 - Кутепов Каванига нисбатан қўпол ўйнади.

Учрашувга старт берилди.

- Бугун Уругвай мовий, Россия эса оқ рангли либосда тўп тепади.

- Ассалом алайкум, қадрли футбол ишқибозлари. Мана кўз очиб юмгунча ЖЧ-2018нинг 3-турига ҳам етиб келдик. Бугун "A" ва "B" гуруҳларида сўнгги тур беллашувлари ўтказилади. "A" гуруҳида Уругвай ва Россия терма жамоалари гуруҳ ғолибини аниқлаб олиш учун кураш олиб боришади.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика