2024/25 йилги мавсум Ўзбекистонга ОЧЛ ва ОФК Кубоги учун биттадан йўлланма берилади

Sherzod Nurmatov
29 дек 2022, 17:35
Буни таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз саҳифасида маълум қилди.

Эртага ОФК Ижроқўми Мусобақалар Қўмитасининг сўнгги қарорларини тасдиқлаши керак. 

Ушбу қарорлар ратификация қилинган тақдирда:

- 2024-25 йилги мавсумда Ўзбекистон Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи учун 1 ўрин ва ОФК Кубоги гуруҳи учун 1 ўринга эга бўлади;

- Тожикистон ОФК кубоги учун 1 ўрин ва ОФК Кубоги плей-оффи учун 1 ўрин;

- Туркманистон ОФК Кубогининг плей-офф босқичи учун 1 ўрин ва учинчи даражали мусобақа (ҳали ном қўйилмаган) учун 1 ўрин;

- Қирғизистон учинчи даражали турнирнинг плей-офф босқичи учун 1 ўрин.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: t.me/ANikimbaev