

Унда мамлакат чемпиони "Пахтакор" клуби кубок соҳиби "Насаф" клубига қарши ўйнайди. Мазкур баҳс 26 февраль куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда ПФЛ маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилги Суперкубок учрашуви Самарқандда ўтган ва унда "Пахтакор" "Насаф" устидан 1:0 ҳисобида ғалабага эришган эди.




