

Унга кўра, ҳаммадан кўра кўпроқ "Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг нархи пасайди. Унинг бозор нархи 120 млн евродан 60 млн еврога тушди.
Рейтингдаги иккинчи кўрсаткич "Интер" хавбеки Кристиан Эриксенга тегишли бўлди. 55 млн евролик футболчи айни дамда 25 млн еврога баҳоланмоқда.
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Деле Алли учинчи ўринда қайд этилди. 90 млн евролик футболчи айни дамда 38 млн еврогача нархи тушган.




