UZ

Сўнгги янгиликлар

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32

2020 йил жамоаларимиз қандай мусобақаларда иштирок этишади? Янгиликлар

2020 йил жамоаларимиз қандай мусобақаларда иштирок этишади?

Янги йилда терма жамоаларимиз ва клубларимиз бир қатор халқаро мусобақаларда иштирок этишади.

Биз ОФК расмий сайти томонидан тақдим этилган 2020 йилги тақвим билан ўқувчиларимизни таништирамиз. Дастлаб бизнинг жамоаларимиз иштирок этадиган мусобақалар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

8 январь куни Таиланда мамлакатида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги ҳисоб бўйича 4-Осиё чемпионати бошланади. Унда қитъамизнинг энг кучли 16та жамоаси иштирок этади. Ушбу мусобақанинг эътиборли томонларидан бири унда Токиода ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланмалар ҳам ўйналади. Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "C" гуруҳида Жанубий Корея, Эрон ва Хитой билан беллашади. Қитъа чемпионати 26 январга қадар давом этади. Маълумот учун, 2018 йил Хитойда ўтган U-23 Осиё чемпионатида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси чемпионликка эришган эди.

9 январь Ўзбекистон - Эрон
12 январь Ўзбекистон - Хитой
15 январь Ўзбекистон - Жанубий Корея


Кейинги мавсумда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф ўйинлари эса 14, 21 ва 28 январь кунлари бўлиб ўтади. Унда "Локомотив" ва "Бунёдкор" клублари иштирок этишидан хабарингиз бор. "Локомотив" 21 январда ўз уйида Тожикистонинг "Истиқлол" клуби билан ўйнайди. Бу учрашув ғолиби 28 январь куни Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби билан гуруҳ босқичига чиқиш учун майдонга тушади. "Бунёдкор" эса 21 февралда Тошкентда Ироқнинг "Ал Завра" клуби билан ўйнайди. Бу ўйин ғолиби 28 январда БААнинг "Ал Айн" клуби меҳмони бўлади. Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" клуби тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида қатнашади. Гуруҳ босқичи ўйинлари 10 февраль куни старт олади. Бу босқич 6 майга қадар давом этади. ОЧЛ-2020 финаллари 22 ва 28 ноябрь кунларига белгиланган.

16 февралдан 8 мартга қадар Туркманистонда футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади. Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этади. Терма жамоамиз "C" гуруҳида Баҳрайн, Хитой ва Индонезия билан кураш олиб боради. Ушбу Осиё чемпионатида дастлабки бешта ўринни эгаллаган терма жамоалар 2020 йил Литва мамлакатида ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йилги Осиё чемпионатида бронза медалларига эга чиққан эди.


2020 йилда Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам бир қатор ўйинларда майдонга тушади. 23 февраль куни Дубайдаги йиғин доирасида терма жамоамиз Беларусь билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. 26 март куни Тошкентда Арманистон терма жамоаси меҳмон бўлади.

31 март санасида эса футболчиларимиз ЖЧ-2022 саралаши доирасида Баҳрайнда Яманга қарши майдонга тушишади. 4 июнь куни Ўзбекистон мундиал саралаши доирасида ўз майдонида Сингапурни қабул қилади ва 9 июнда сафарда Саудия Арабистони билан куч синашади.

Шу йилнинг ўзида ЖЧ-2022 саралаши сўнгги босқичининг дастлабки 5та тур ўйинлари бўлиб ўтади. Бу баҳслар 3 сентябрь, 8 сентябрь, 13 октябрь, 12 ноябрь ва 17 ноябрь кунларига белгиланган.


5-15 август кунлари футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Аммо ҳозирга қадар бу сафарги мусобақага қайси давлат мезбонлик қилиши маълум эмас. Унда Ўзбекистоннинг 2019 йилдаги чемпиони АГМК клуби иштирок этади. Маълумот учун, АГМК 2019 йилги клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам қатнашган ва якунда тўртинчи ўринни эгаллаган эди.

12 сентябрдан 4 октябрга қадар Литвада футзал бўйича Жаҳон чемпионати ташкил этилади. Унда дунёнинг энг кучли 24та терма жамоаси иштирок этади. Осиё қитъасидан ушбу мундиалда юқорида ёзганимиздек 5та жамоа қатнашади.

16 сентябрь - 3 октябрь кунлари ўсмирлар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионати финал босқичи ўтказилади. Баҳрайн мамлакатида ўтадиган мусобақада Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иштирок этади. Ҳозирча ушбу мусобақага қуръа ташланмаган. U-16 Осиё чемпионатида ярим финалга чиққан тўртта жамоа 2021 йил Перу мамлакатида ўтадига U-17 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

14-31 октябрь кунлари ёшлар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади. Ушбу мусобақага Ўзбекистон мезбонлик қилади. Ҳозирча чемпионатга қуръа ташланмаган. U-19 Осиё чемпионатида Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси қатнашади.


16-25 ноябрь оралиғида футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатига саралаш баҳслари ўтказилади. Жамоалар 2021 йилда ўтадиган қитъа чемпионати финал босқичига чиқиш учун курашишади. Маълумот учун, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси олдинги қитъа чемпионатига чиқа олмаган эди.

2019 йилда бизнинг жамоалар қатнашмайдиган иккита мусобақа ҳам ўтказилади.

3-9 февраль кунлари Токио мезбонлик қилувчи Олимпиада ўйинларининг сўнгги саралаш босқичи бўлиб ўтади. Унда КХДР, Жанубий Корея, Вьетнам, Мьянма, Австралия, Хитой, Таиланд ва Хитой Тайпеи терма жамоалари иккита йўлланма учун кураш олиб боришади. Ўзбекистон олимпиячилари 2019 йил апрель ойида Тошкентда бўлган иккинчи саралаш босқичида Вьетнам билан бир гуруҳда бўлиб иккинчи ўрин билан кифояланишган эди.

2-21 ноябрь оралиғида Ҳиндистонда аёллар ўртасидаги U-17 Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мундиалда Осиё қитъасидан мезбон сифатида Ҳиндистон, Япония ва КХДР терма жамоалари иштирок этишади.


2020 йилги мусобақалар рўйхати
ТЕРМА ЖАМОАЛАР

8-26 январь - U-23 Осиё чемпионати
16 сентябрь - 3 октябрь - U-16 Осиё чемпионати
14-31 октябрь - U-19 Осиё чемпионати

ФУТЗАЛ
16 февраль - 8 март - Футзал бўйича Осиё чемпионати
2-12 июль - Футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати
5-16 август - Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
12 сентябрь - 4 октябрь - Футзал бўйича Жаҳон чемпионати
16-25 октябрь - Футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати саралаши

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ

3-9 февраль - 2020 Олимпиада саралаши финал босқичи
2-21 ноябрь - Аёллар ўртасидаги U-17 Жаҳон чемпионати



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика