UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17"Барселона" Уильямснинг товон пулини фаоллаштиришга тайёр  0 11:48Феликс "Бенфика"га қайтиши мумкин?!  0 11:20"Реал" ўйинчилари ва ходимлари Мбаппенинг ўзини тутишидан ҳайрон  2 10:51Карло Анчелотти «Реал»да Килиан Мбаппедан қайси чизиқда ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:21Ҳусниддин Нишонов: "Ҳозир фақатгина жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямизни яхшилаш ҳақида ўйламоқдамиз"  0 10:16Нишоновнинг бенефисига айланган Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 09:55«Зенит» тарбияланувчиси «Қизилқум» кўригидан ўтмоқда  0 09:28«Ланс» «Челси»дан марказий ҳимоячи олиб келмоқда  3 09:00ТОП-10 да фақат «Бавария» футболчилари. Бундеслигада энг кўп ҳақ олувчи футболчилар маълум  1 08:33«Қўқон-1912» сафига жорий мавсумни «Сурхон» ва «Динамо»да бошлаган футболчилар келиб қўшилди  2 08:10Хосе Венансио Лопес: "Ҳали ҳамон хатоларга йўл қўймоқдамиз. Жаҳон чемпионатига қадар ушбу вазиятни тўғирлашимиз керак"  2 07:40Аҳрол Рисқуллаев узоқ муддатли танаффусдан сўнг майдонга қайтди  3 01:41Паоло Мальдини: "Роналду – топ ўйинчи ва кучли шахсият, аммо мен Мессини афзал кўраман"  37 01:05Лукакунинг янги клуби деярли маълум  1 00:29Ўртоқлик учрашуви. "Дўстлик" Тожикистон Олий лигаси жамоасини мағлуб этди  0

ЖЧ-2018. Франция қийинчилик билан Австралияни мағлуб этди Янгиликлар

ЖЧ-2018. Франция қийинчилик билан Австралияни мағлуб этди

ЖЧ-2018нинг 1-тури давом этмоқда.

Франция - Австралия учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боринг:

ЯНГИЛАШ

ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ. ФРАНЦИЯ ТЕРМАСИ ҚИЙИНЧИЛИК БИЛАН ҒОЛИБЛИККА ЭРИШДИ.

90+4. Австралия ҳужум уюштирмоқда. Жамоанинг зарбаларини францияликлар қайтаришди. Масала ҳалга ўхшамоқда. Бугун Австралия жуда яхши ўйин намойиш қилди.

90+3. Австралиянинг таслим бўлгиси келмаяпти.

90+1. Австралия рақиб жарима майдончаси яқинида кичик босим уюштирди. Бироқ бундан наф чиқмади.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

88. Ўйин сурати тушгани йўқ. Жамоалар илк дақиқаларда майдонга тушгандек тетик. Биз даҳшатли сўнгги дақиқаларни кўрамиз.

Учрашувдаги голларни телеграмдаги саҳифамиз орқали томоша қилинг: https://t.me/joinchat/AAAAADwZeeCgwpWtRNIgqA

85. Ўйиннинг иккинчи бўлими анчагина қизиқарли ўтмоқда. 

84. Франция рақиб жарима майдончаси ичида босимни оширмоқда.

80. ГГГГГГГГГГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!! ПООООООООООГГГГГГГГГГББББББББАААААААААА!!!! 2:1. Погба яқин масофадан тўпни дарвозабон устидан ташлаб қўйди.


78. Ўзгариш. Сариқ карточка ишлаб олган Толиссо ўрнига Матюиди туширилди.

76. Томи Журич олдинга кетаётган бир вақтда Корентен Толиссо уни йиқитди ва сариқ карточка ишлаб олди.

75. Фекирнинг бир ўзи узоқ масофани босиб ўтди ва рақиб жарима майдончаси ичигача борди. Аммо Мбаппега тўпни ошириш чоғида хатоликка йўл қўйди.

73. Франция босимни оширишга интилмоқда, бироқ Австралия футболчилари захира кучини ишга солмоқда. Ҳеч ким бундай ўйин сценарийсини кутмаганди.

71. Ўзгариш. Журич ўрнига Ирвин туширилди.

70. Франция таркибида бир йўла икки ўзгариш. Гризманн ва Дембеле ўрнига Фекир ва Жиру майдонга тушди.

69. Мбаппенинг зарбасини ҳимоячи қайтариб қолди.

65. Ўйин қизигандан қизиб бормоқда. Ҳозир Австралия ҳимоячиси хато қилди. Мбаппе гол уриши мумкин эди, бироқ Райан эпчилроқ ҳаракат қилди.

63. Ўзгариш. Эндрью Наббут ўрнига Томми Журич туширилди.

61. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! ЙЕДИНАКККК!!! 1:1!!! Йединак ҳам пенальтини аниқ амалга оширди.

60. ПЕНАЛЬТИИИИИИИ!!! АВСТРАЛИЯ ФОЙДАСИГА!!! Умтити тўпни қўли билан ўйнади.

59. Франция тезкорлик билан ҳужумга ўтди. Мбаппе рақиб жарима майдончаси ичига кириб борди ва тўпни Гризманнга ошириб берди. Унинг илк зарбасини ҳимоячилар, иккинчисини посбон қайтарди.

57. Огоҳлантириш. Риздон.

57. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! ГРИЗМАННННННННННН!!! 1:0. Гризманн пенальтини аниқ амалга оширди.

56. ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ ТАРИХИДА ИЛК МАРТА VAR ТИЗИМИ ОРҚАЛИ ПЕНАЛЬТИ БЕЛГИЛАНДИ.

54. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Погба майдон марказидан Гризманнга мўлажжалаб пас берди.

53. Австралия ҳужумлар ташкил этмоқда. Бироқ уларга буни якунлайдиганлар етишмаяпти. Азиз Бехич эса қўполлик ишлатди.

51. Иккинчи бўлим бошидан французлар ўйиннинг боришини назорат қилишмоқда.

50. Мэтью Леки ҳозир фол ишлатди. Унда сариқ карточка бор, эхтиёт бўлиши керак.

48. Франция ҳужумга ўтди. Погба тўпни ўнг қанотдаги Эрнандесга ошириб берди. Унинг жарима майдончаси ичига оширган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.

Иккинчи бўлим бошланди


ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

45.ЗАРБААААААААА!!! Азиз Бехичнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. Льорис вазиятни назорат қилаётганди.

44. Ўтган бир неча дақиқаларда Франциянинг катта устунлиги сезилмоқда. Бироқ французлар голга тортадиган вазиятларни ярата олишмади.

43. Дембеле терманинг "юкини" ўзи кўтаришга ҳаракат қилмоқда. Бироқ ҳозирча унинг ўйинларига нимадир етишмаяпти.

42. Франция ҳужумга ўтди. Аввалига Гризманн, кейинчалик Толиссо йиқилди. Улар йиқитилмади.


39. Наббут Люка Эрнандесни йиқитди. Қўполлик бўлганди.

38. Австралия агрессив ўйин кўрсатмоқда.

36. Трент Сайнсбури хато қилганди. Рақиби тўпни эгаллаб олган бир вақтда Аарон Муй Мбаппедан тўпни олиб қўйди ва хавфни бартараф этди. Австралияликларнинг бўш келгиси келмаяпти.

35. Жиру ҳозир ўйинни шу тарзда кузатиб бормоқда.


34. Германиядагилар нима қиляпсизлар? Яна бир тўп фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолди.

33. Франция яна ҳужумга ўтмоқда.

31. Гризманн ҳужумга ўтди. Деярли бирга бир ҳолатда эди. Бироқ ҳимоячилар вазифасини ўз вақтида амалга оширди.

30. Ғалати ҳолат. Тўпнинг ҳавоси чиқиб кетди ва бошқасига алмаштирилди.

29. Муйнинг оширган тўпини Льорис ушлаб олди.

28. Австралияда хавфли вазият.

25. Ўйиннинг бориши бироз ўзгарди. Асосан марказда ўйин кечмоқда.

23. Усмон Дембеле ҳужумга ўтганди. Бироқ уни йиқитишди. Ҳеч нима бўлмади деди ҳакам.

22. Австралия позицион ҳужум уюштирмоқда.

20. Океанияликлар ҳужумга ўтишни кўпайтиришмоқда. Ҳозир Юмтити вазиятни юмшатди.

18. Австралия бурчак тўпидан фойдалана олмади. Ҳужумда фол ишлатилди.

17. ЗАРБААААААААА!!! Рикошет натижасида Франция гол ўтказиб юбориши мумкин эди. Льорис қутқарди.

15. Погба Мбаппега узун пас берганди. Бироқ ноаниқ. Ҳозирча австралияликлар асосий вақтини ҳимояда ўтказмоқда.

14. Австралия жарима майдончаси яқинида Франция хавфли жарима зарбасини амалга оширди. Мбаппенинг узатган тўпини Аарон Муй ташқарига чиқариб юборди.

13. Огоҳлантириш. Мэтью Леки.

12. Жаримадан оширилган тўп австралияликларга тегиб, майдонни тарк этди. Австралияликларнинг илк хавфли вазияти самарасиз.

11. Франция рақиб жарима майдони яқинида босимни ошираётган бир вақтда Австралия хавфли жарима зарбасига эга бўлмоқда.

10. Франция кичик паслар орқали ҳужумга ўтишга интилмоқда.

8. Мбаппенинг жаримадан оширган тўпи Азиз Бехичга тегган ҳолда дарвозабонга борди. Ўйин юқори тезликда бошланди.

7. Франция рақиб жарима майдончаси яқинида босимни оширмоқда. Люка Эрнандес жарима зарбасини ишлаб олди.

6. ЗАРБАААААА!!! Гризманнинг берган зарбасини дарвозабон Мэт Райан ушлаб олди.

4. Погбанинг жарима зарбасидан тепган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

2. Илк дақиқаларданоқ Франция ҳужумга ўтганди. Бироқ австралияликлар ҳимояда яхши ўйнашди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ



- Оз қолди дўстлар. Ўйин бошланиш арафасида.

- Давлатларнинг мадҳиялари янграмоқда.

- Термалар майдонга чиқиб келишмоқда. Ўйин бошланишига оз қолди.

- Ҳозирча "Қозон Арена" тўлиб тошмаган. Бироқ бу ўйин суратига таъсир ўтказа олмайди деган умиддамиз. Франция - мундиал ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бири.

Франция

Антуан Гризманн - 58', Азиз Бехич - 81'

Чемпионат Мира. Группа С . 1-тур

16/06/2018, 15:00

1
:
2
Тугади

Австралия

Миле Единак - 62'

Стадион: Kazan Arena, 41279 томошабин

Бош ҳакам: Andres Cunha

45'
90'
58'  Антуан Гризманн
70'  Антуан Гризманн (Оливье Жиру)
70'  Усман Дембеле (Набиль Фекир)
76'  Корантен Толиссо
78'  Корантен Толиссо (Блез Матюиди)
81'  Азиз Бехич
13'  Мэттью Леки
57'  Джошуа Рисдон
62'  Миле Единак
64'  Эндрю Наббут (Томи Юрич)
72'  Томас Рогич (Джексон Ирвайн)
84'  Робби Круз (Дэниел Арзани)
87'  Азиз Бехич

Франция - Австралия 2:1
Ҳакамлар: Андрес Кунья (Уругвай), Николас Таран (Уругвай), Маурисио Эспиноза (Уругвай), Жулио Баскунан (Чили).
Видеоассистентлар: 
Мауро Виглиано (Аргентина), Эрнан Майдана (Аргентина), Гери Вергас (Боливия), Тьяго Бруно Лопес Мартинс (Португалия).

Гол: Антуан Гризманн (58-пенальти), Миле Йединак (61-пенальти), Поль Погба (81).
Франция: Уго Льорис, Бенжамен Павар, Рафаэль Варан, Самуэль Юмтити, Люка Эрнандес, Поль Погба, Корентен Толиссо (Блез Матюиди, 78), Н'Голо Канте, Антуан Гризманн (Оливье Жиру, 70), Килиан Мбаппе, Усмон Дембеле (Набиль Фекир, 70).
Австралия: Мэтью Райан, Марк Миллиган, Азиз Бехич, Жошуа Рисдон, Трент Сейнсбери, Аарон Муй, Майл Единак, Томми Рогич (Томи Журич, 71), Мэтью Леки, Робби Круз, Эндрю Наббут.
Огоҳлантириш: Мэтью Леки (18), Риздон (57), Толиссо (76).

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика