2018 йилги мавсум регламенти. Клублар олдига қандай асосий талаблар қўйилди?

Tolibjon Qosimov
30 дек 2017, 10:38
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2018 йилги мавсум регламентини тасдиқлагани ҳақида кеча хабар бериб ўтилган эди.

Регламентда биринчи навбатда янги мавсумда клублар олдига қўйиладиган талаблар кўрсатиб ўтилган.

Жумладан, Суперлига ва Про-лигада иштирок этувчи клублар

ЎФФ ва ПФЛ томонидан чиқариладиган Қарорларга бўйсуниши;

ФИФА томонидан тан олиган халқаро сертификати бор мураббийларга эга бўлиши;

- Тегишли талабларга жавоб берадиган стадионга эга бўлиши (Суперлига клублари учун камида 5 000 ўриндиқли, Про-лига жамоалари учун камида 3 минг ўриндиқли) ҳамда бу стадионлардаги ёритиш тизими камида 1200 люкс бўлиши;

Машғулотлар ўтказиш учун талабга жавоб берадиган футбол майдонлари, тренажёр заллари, ўқув хоналари, футболчилар учун ётоқхоналар ва овқатланиш хонасига эга бўлиши;

Ўз тизимида камида 100 нафар тарбияланувчиси бўлган, барча шарт-шароитлар билан таъминланган футбол мактаби (академия)га эга бўлиши (Суперлига жамоаларига тегишли). Про-лига клублари ўз мактаби йўқ бўлган тақдирда, бошқа Футбол мактаблари билан узоқ йиллик ҳамкорлик бўйича шартномага эга бўлиши (Бу ҳолатда Про-лига клубларига Суперлига клублари қошидаги футбол мактаблари билан шартнома тузиш таъқиқланади);

Ўз тизимида аёллар, футзал жамоаларига эга бўлиши (Суперлига жамоаларига тегишли);

Транспорт воситалари, жумладан, камида 25 ўриндиқли автобусга эга бўлиши, шунингдек, зарур офис жиҳозлари ва техникаси мавжуд бўлиши;

Ўз матбуот хизмати ва веб-сайти бўлиши шарт этиб белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: the-uff.com