UZ

Сўнгги янгиликлар

21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  0 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  61 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  72 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1

2018 йилдан назоратчилар ишига ўзгартиришлар киритилади Янгиликлар

2018 йилдан назоратчилар ишига ўзгартиришлар киритилади

Кеча "Чиғатой" спорт базасида Олий лига ва Биринчи лигада иштирок этувчи ҳакамлар назоратчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни Ўзбекистон футбол федерацияси Ҳакамлар ва назоратчиларни тайинлаш бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов олиб борди.

Йиғилиш давомида 2017 йил мавсум якунлари, ўтказилган ўйинлар давомида ҳакамлар томонидан йўл қўйилган хатолар, ушбу хатоларнинг юзага келиши сабаблари танқидий кўриб чиқилди.



Шунингдек, ҳакамлар ҳаракатларини кузатиб борадиган назоратчилар аҳамияти, ҳакамлар савиясини ошириш борасида назоратчилар томонидан берилган вазифалардаги хато ва камчиликлар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, янги мавсумдан бошлаб ҳакамлар назоратчилари ишига ўзгартиришлар киритилиши, учрашувларни юқори савияда бошқарилишида уларнинг масъулияти оширилиши, ҳакамлар билан биргаликда назоратчилар ҳам ўз ишларига эътиборли бўлишлари зарурлиги ҳакида айтиб ўтилди

Йиғилиш сўнгида 2018 йилги чемпионатда ҳакам назоратчилари томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳакида маълумотлар бериб ўтилди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика