UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Али Хасиф: "Ўзбекистон енгиб бўлмас тўсиқ эмас"  6 15:24Аллегри "Милан"га қайтди  0 15:12"Реал" янги футболчисини эълон қилди  4 15:03БАА терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  9 14:44Эшитдик-да! "Нефтчи" раҳбариятида истеъфо  12 14:44"Дутор" ва "Котта Болла"дан ғалабалар — Like Cup мусобақасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:51Доннарумма вакили ПСЖ ҳақида: "Агар янги шартнома имзоламасак, бошқа вариантларни кўриб чиқамиз – ҳеч нарсани истисно қилмаймиз. Жанлуижи Парижда хурсанд".  0 13:12Россияга қарши баҳс учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  7 12:43Ўзбекистон - Қатар учрашуви учун чипталар офлайн сотилади  23 12:09Ла Лига мавсумида ВАРнинг энг кўп қарорлари "Реал"га қарши қабул қилинган – 16 та, "Барса"га қарши – 7 та  30 11:37ФИФА Анчелоттининг Бразилия терма жамоасига тайинланиши бўйича тергов бошлади  2 10:52Италия грандларига "Реал" ҳужумчиси керак  3 10:23Тен Хаг МЮдан собиқ футболчиларини олиб келмоқчи  6 09:54МЮ Осимхенни қўлга киритиш учун "Наполи"га ўз футболчисини таклиф қилди  1 09:25“Реал“ ва “Ливерпуль“ ниҳоят келишувга эришди  5

2015 йил якуни бўйича Хоразм вилоятининг энг яхшилари тақдирланди Янгиликлар

2015 йил якуни бўйича Хоразм вилоятининг энг яхшилари тақдирланди

Теглар :  Хоразм
Урганч шаҳридаги муҳташам “Висол” тўйхонасида Хоразм вилояти футбол федерациясининг 2015 йил якунларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тантанада қатнашган Хоразм вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси Ш. Яхшибоев,  вилоят  Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш. Мадаминов футбол мактаб-интернати, спорт мактаби, жамоалар, футболчилар, мураббий ва ҳакамларни эришган муваффақияти билан қутлаб “Йилнинг энг яхши”ларини тегишли даражада тақдирлашди.


 
Ўз навбатида Хоразм вилояти болалар лигасида ғолиб чиққан  Урганч шаҳридаги 5- сон футбол бўйича давлат  ихтисослаштирилган мактаб-интернати “2015 йилнинг энг яхши футбол мактаб-интернати” номинацияси, мини футбол бўйича болалар лигаси  ғолиби 2-сон вилоят болалар ва ўсмирлар спорт мактаби “2015 йилнинг энг яхши болалар ва ўсмирлар спорт мактаби” номинацияси ғолиблигига лойиқ кўрилди. 2004 йилда туғилган ёшлар вилоят терма жамоаси эса “Йилнинг энг яхши ёшлар жамоаси” бўлди. “Алоқа банк жамоаси” – “Йилнинг энг яхши мини футбол жамоаси”, 2015 йилги вилоят кубоги соҳиби “Намуна”(Урганч шаҳри) жамоаси – “Йилнинг яхши жамоаси” номинациялари ғолиби сифатида тақдирланди. Шунингдек, “Динамо”(Урганч шаҳри) жамоаси  вилоят чемпиони сифатида эътироф этилди.


Урганч Олимпия захиралари коллежи жамоаси ҳужумчиси Муҳаммадқодир Раҳимберганов – “2015 йилнинг энг яхши ёш футболчиси”, Янгибозор туманининг “Тўмарис” аёллар жамоаси аъзоси Дилноза Ўтамова - “2015 йилнинг энг яхши аёл футболчиси”, Урганч шаҳрининг “Динамо” жамоаси ярим ҳимоячиси Баҳодир Муродов - “2015 йилнинг энг яхши  футболчиси”, “Хоразм”  фахрийлар терма жамоаси ҳимоячиси Отабек Раҳимов - “2015 йилнинг энг яхши  фахрий футболчиси”,  Урганч Олимпия захиралари коллежи мураббийи Руслан Абдуллаев -  “2015 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи”,  Урганч шаҳрининг “Динамо” жамоаси бош мураббийи Рашид Раҳимов – “2015 йилнинг энг яхши мураббийи”, 2-сон вилоят болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи Алишер Рўзметов – “2015 йилнинг энг яхши ҳаками” номинациялари бўйича ғолиб деб топилди. Қолаверса, яна бир қатор номинациялар  ғолиблари Хоразм вилояти футбол федерациясининг диплом ва совғалари билан тақдирланди.



Хоразм вилояти футбол федерациясининг 2015 йил якунларига бағишланган тантанали маросим вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси томонидан тайёрланган мусиқий дастур билан давом этди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика