2014 йилги соҳиб қайд этилмаган кубок Жиззахда

Narzulla Saydullayev
17 окт 2015
Бугун тонгда Ўзбекистон Кубоги Тошкентдан Жиззахга олиб келинди ва стадионнинг музейига қўйилди.

Қизиғи шундаки, 2001 йил биллур совринга алмаштирилган кубокнинг 2014 йилги соҳиби "Локомотив" қайд этилмаган.

Одатда кубокни ким ютса, Тошкентдаги "ЦУМ" магазининг соатсози олдида, совғаларга нақш тушириб берадиган устадан унга ўз номини ёздириб қўярди. Афтидан кубокка маъсул бўлган ходимлар бу ишни унитишган кўринади.

Мазкур кубокни "Пахтакор" 9 , "Бунёдкор" эса 4 маротаба қўлга киритган. Амалдаги соҳиб эса "Локомотив" ҳисобланади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia