UZ

Сўнгги янгиликлар

01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  101 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  4 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  0 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  3 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  8 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  7 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   6 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  28 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  8

2014 йил январь ойига қадар Ўзбекистон миллий терма жамоасига хорижлик мутахассис таклиф этилади Янгиликлар

2014 йил январь ойига қадар Ўзбекистон миллий терма жамоасига хорижлик мутахассис таклиф этилади

Ўзбекистонда барча спорт турлари қатори футболга ҳам катта эътибор қаратилмоқда.
Давлат раҳбарияти ва ҳукумат қарорлари самараси ўлароқ яратилган шароитлар натижасида халқаро майдонларда қўлга киритилаётган муваффақиятлар салмоғи ошиб бормоқда.

Хусусан, 2013 йили Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида Аҳмаджон Мусаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси сайёранинг кучли саккиз терма жамоаси қаторига кирди. Олдинда эса тажрибали мутахассис Дилшод Нуралиев қўл остидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини БААда 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари кутиб турибди.

Маълумки, ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимиз қаторида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам мундиал финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишга ҳар қачонгидан яқин келганди. Бироқ Миржалол Қосимов бошчилигидаги терма жамоа ЖЧ-2014 саралашининг сентябрь ойида Иордания миллий терма жамоаси билан бўлиб ўтган плей-офф баҳсларида кутилган натижага эриша олмади.

Ўзбекистон учун ЖЧ-2014 саралаш кампанияси якунига етганидан сўнг, Ўзбекистон футбол Федерацияси раҳбари Мираброр Усмонов миллий терма бош мураббийи Миржалол Қосимов билан учрашди ва саралаш якунларини атрофлича муҳокама қилди. Плей-офф босқичидаги муваффақиятсизликдан сўнг, 2012 йил июнь ойидан бери миллий термага устозлик қилиб келаётган Миржалол Қосимов ЎФФ президентидан истеъфога чиқиш учун рухсат сўради.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдига 2015 йилги Осиё Кубогининг финал босқичига чиқиш вазифаси қўйилган. Мусобақа саралаш босқичи доирасидаги Вьетнам терма жамоасига қарши кечадиган ўйин (15 октябрь)га жуда оз муддат қолган. Шундан келиб чиқиб, Мираброр Усмонов истеъфо бироз кечиктирилишини, ҳозир эса кайфиятни туширмай, бўлажак масъулиятли ўйинларга жиддий хозирлик кўриш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи лавозимига ҳозирда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган мутахассислар орасидан муносиб номзодлар кўриб чиқилмоқда. Мираброр Усмоновнинг қайд этишича, терма жамоа бошқарувига хориждан тажрибали мутахассисларни жалб этиш режаси ҳам бор. ЎФФ раҳбарининг сўзларига кўра, бош мураббийи масаласи 2014 йил январь ойига қадар ҳал этилади.



ЎФФ матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика