Суперлига. "Насаф" Бекободда 2:0 ҳисобида олдинда бориб, якунда ғалаба қозона олмади

Narzulla Saydullayev
12 июн 2018, 21:08
Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

15-дақиқада Бобир Абдихолиқовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Ҳасан Рўзиев мезбонлар дарвозаси томон 11 метрлик жарима тўпини белгилади. Драган Черан осонгина ҳисобни очди - 0:1.

35-дақиқада Дониёр Нарзуллаевнинг ошириб берган тўпини Бобир Абдихолиқов дарвозага йўллади - 0:2. 

40-дақиқада Аббос Отахоновнинг тепган тўпини Қувватов чизиқ устида қайтариб қолишга эришди.

Биринчи тайм тугади.

Иккинчи тайм бошланди.

61-дақиқада Шаҳзод Шайманов бошлаб берган ҳужумни Зоҳид Абдуллаев чиройли тарзда якунлади - 1:2.

90+4-дақиқада Забиҳилло Ўринбоев пенальтидан ҳисобни тенглаштирди - 2:2.



Суперлига. 15-тур
12 июнь (сешанба)
19:11 - “Металлург” – “Насаф” 2:2
Ҳакамлар:
Х.Рўзиев, А.Буров, К.Середа, А.Худойберганов.
Назоратчи – А.Попов.
Комиссар – М.Саидқосимов.
Голлар: Драган Черан 16 пенальти, - 0:1 (Бобир Абдихолиқов). Бобир Абдихолиқов 35, - 0:2 (Дониёр Нарзуллаев). Зоҳид Абдуллаев 61, - 1:2 (Шаҳзод Шайманов). Забиҳилло Ўринбоев 90+4 пенальти, - 2:2.
“Металлург”: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Аббосжон Отахонов, 8.Шахзод Шайманов (77.Муҳаммад Исаев, 60), 10.Исломбек Исоқжонов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 16.Жасур Ҳасанов (9.Забиҳилло Ўринбоев, 30), 20.Дилёрбек Эрматов, 37.Шерзод Файзиев, 55.Акбаржон Исматуллаев (с), 90.Зафар Тўраев (7.Суҳроб Нуруллоев, 55), 91.Павел Смоляченко.
Захира: 31.Никита Рибкин, 13.Жавоҳир Эсонқулов, 14.Аброр Тошқўзиев, 24.Дониёр Ҳошимов, 42.Худойшукур Сатторов, 88.Аброр Хусинов.
 
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 7.Одил Ҳамробеков, 10.Бобир Абдихолиқов (21.Жаҳонгир Алиев, 83), 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Дониёр Нарзуллаев (55.Славко Лукич, 86), 22.Игорь Голбан, 31.Сайдулло Раҳматов (18.Бобир Давлатов, 72), 69.Драган Черан (с), 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1.Умид Эргашев, 4.Мақсуд Каримов, 15.Дилшод Саитов, 20.Ислом Кенжабоев, 27.Ислом Рашидхонов, 38.Акмал Мозговой.

Огоҳлантиришлар: Драган Черан 7, Зоҳид Абдуллаев 60, Ғолиб Ғайбуллаев 77.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›