UZ

Сўнгги янгиликлар

21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  2 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  3 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  4 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  9 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2 19:58"Бавария" "Челси" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолган  1 19:31"Манчестер Юнайтед" Рэшфоддан кейин яна бир ҳужумчисини сотиб юбормоқчи  3 18:57"Арсенал" ёзда трансфер рекордини янгилашга тайёр  3 18:28Френки де Йонгга АПЛдан харидор чиқяпти  3 18:02"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". 1-тур якунланди  0 17:43"Челси" ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсадларини аниқлаб олди  4 17:10"Реал" афсоналаридан бири футбол билан хайрлашди  7 16:53Расмий хабар: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  11 16:49Назорат учрашуви. "Сурхон" Россия клубини мағлуб этди  5 16:25Ўзбекистон ёшлари Хитой клубини мағлуб этди  7

2013 йил Ўзбекистон спортчилариининг эришган ютуқлари Янгиликлар

2013 йил Ўзбекистон спортчилариининг эришган ютуқлари

Ҳар бир соҳада бўлгани каби йил якунида спортда ҳам амалга оширилган ишлаб сарҳисоб қилиниб, эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилинади.
Хулосалар эса галдаги вазифаларни тўғри ва аниқ белгилаб олинишида асосий омил вазифасини ўтаб беради. Қувонарлиси, 2013 йилги спорт мавсуми ҳам аввалги йилларда бўлгани каби ўзбек спортига янги жаҳон ва Осиё чемпионларини туҳфа этди.

Юртимизда оммавийлиги бўйича биринчи ўринда турувчи футболда айтишга арзигулик муваффақиятлар қўлга киритилди. Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари мос равишда Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Туркияда ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этиб якунда, дунёнинг энг кучли саккизта терма жамоаси қаторидан жой олишди. Умуман олганда, ўсмир ва ёшларимизнинг жаҳон чемпионати финал босқичларида иштирок этиши одатий ҳолга айланиб боряпти. Бунда албатта, мамлакатимизда болалар футболига қаратилаётган юксак эътибор мужассам. Футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси уч карра жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлишди. Умумий олганда, олимпия спорт турлари бўйича мамлакатимиз спортчилари 2013 йил ҳисобидан фақат халқаро мусобақаларда 276та олтин, 250та кумуш, 268та бронза, жами 794та медаллар шодасини қўлга киритишди. Қисқа фурсатда бир йил давомида қўлга киритилган ғалабаларнинг барчасини тилга олиш мушкул. Биз энг эсда қоларли онларни ёдга олдик, холос.

Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали келажагимиз эгаларини ҳар томонлама комил инсон қилиб вояга етказиш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, шунингдек, жисмоний тарбия ва спортни янада тараққий эттириш борасида қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлар, яратилаётган шароитлар ўз олдимизга юксак марраларни қўйишга ундайди.

Мухтасар айтганда, спорт мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялашнинг энг муҳим воситаси бўлиб келмоқда ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолиши муқаррар. Чунки спорт – соғлом авлод, соғлом келажак дегани. Бинобарин, фақат соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади. 2014 йилги спорт мавсуми ҳам йирик спорт мусобақаларига бой бўлади. Бугун йўл қўйилган камчиликлар ва мавжуд муаммоларни тезда бартараф этиб, истиқболли режаларни ҳаётга татбиқ этишда барчамиз ҳамфикр, бир тану, бир жон бўлиб харакат қилишимиз талаб қилинади. Ниятимиз, Ўзбек спортининг зафарли одимлари сарҳад билмасин!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика