UZ

Сўнгги янгиликлар

05:45Чемпионлар Лигаси. ПСЖ финалда "Интер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 01:55ПСЖ финалда "Интер"га жавобсиз 5та гол урди ва ўз тарихида биринчи марта ЕЧЛ бош совринига эга чиқди  177 00:51Сарри Римга қайтишга яқин  2 00:21"Ал Ҳилол" Зиданга йилига 100+ млн евро таклиф қилганди. Мураббий эса...  2 23:10Раҳмоналиев экстра-таймларда майдонга тушган ўйинда "Сабаҳ" "Қорабоғ"ни енгиб, Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди! Клуб Европа лигаси саралашида иштирок этади  1 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"  1 22:33Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"  1 22:05CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон 120 дақиқа давом этган финалда Тожикистонга аламли тарзда ютқазди  61 21:20Назорат учрашуви. "Нефтчи" Фарғонада "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  2 20:55Ўзбекистон U-23 назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  1 20:22Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?  37 20:11ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?  2 20:00Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"  3 18:50Ўзбекистон Кубоги финали олдидан: "Оил Стар" ва БМБ бош мураббийлари қандай фикр билдирди? (тўлиқ матбуот анжумани)  1 18:43"Реал" дарвозабони клубни тарк этишга яқин  1

2010 йилги Ўзбекистон кубоги финали. Финалга чиққан “Шўртан”, Ристичнинг ғалаба тўпи, юлдузларсиз ўйнаган “Бунёдкор” Янгиликлар

2010 йилги Ўзбекистон кубоги финали. Финалга чиққан “Шўртан”, Ристичнинг ғалаба тўпи, юлдузларсиз ўйнаган “Бунёдкор”

Ҳозирги кунда Ўзбекистон чемпионатларида, кубогида вилоят жамоаларининг ғолиб чиқиши ёки унга яқин келиши камдан-кам ҳолат ҳисобланади.

Лекин, 2010 йилда Эдгар Гесс бошқарувидаги “Шўртан”ни мамлакат кубоги финалигача етиб келишига ҳеч ким сенсация сифатида қарамаган. Ўшанда ғузорликлар финалда “Бунёдкор”га муносиб қаршилик кўрсатган ҳолда кичик 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Демак, бугун ушбу учрашув тафсилотларини яна бир бор ёдга оламиз.

Финал учрашуви биз ўргангандек куз ойининг сўнгида эмас, балки ёзнинг энг қайноқ пайти августда ўтказилади. Бунга қадар эса икки жамоа узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтишади. Бу пайтга келиб “Бунёдкор”да ҳам вазият тубдан ўзгариб кетган, молиявий муаммолар пайдо бўла бошлагач барча бразилиялик юлдузлар, бир қанча тажрибали футболчилар, ҳусусан Ривалдо, Денилсон, Жасур Ҳасанов, Сервер Жепаров, Жоа Виктор, Эдсон Рамос мураббий Сколарилар кетиб бўлишган, таркибда номдор легионерлардан фақатгина Стевица Ристич қолганди. 

Миржалол Қосимов шогирдлари финал йўлида “Насаф”, “Андижон”, “Нефтчи” каби номдор жамоаларни мағлуб этади. Айниқса, ярим финалда Саркисян жамоаси билан ҳақиқий кураш ва жанг бўлгани ёдимиздан чиқмаган. “Шўртан” эса ўзига ҳос сенсация қайд этиб, чорак финалда “Пахтакор”ни турнирдан чиқариб юборади, ярим финалда ўша пайт ҳозиргидек кучли бўлмаган “Локомотив” осонликча таслим этилади. 

Ғузор жамоаси ўша пайтларда ўзининг энг яхши дамларини ўтказар, молиявий томондан ҳам яхшироқ эди. Таркибида Вячеслав Панамарёв, Вадим Афонин, Асрор Алиқулов, нигериялик Патрик Агбо, Игорь Таран, Шаҳбоз Эркиновлар ҳаракат қиларди. Ҳар ҳолда кучсиз эмасди. Гесс ажойиб жамоани шакллантирганди. “Қалдирғочлар” сафида юз берган муаммолардан кейин эса асосан маҳаллий футболчилар, Анзур Исмоилов, Азиз Ҳайдаров, Саҳоб Жўраев, Александр Хвостунов, Темур Кападзелар, легионерлардан Гочкулиев, Колевич, Ристичлар ўйнашда давом этишганди.

Айтганимиздек финал ўзига хос номига яраша ўтганди. Шу куни “Пахтакор” марказий стадионига у қадар кўп ишқибоз ташриф буюрмайди, қайсидир маънода бу ўйин атмосферасига таъсир қилиши кутилганди. Учрашув соат 21:00да бошланганини ҳам қўшимча қилиш керак. Дастлабки дақиқалардан “Шўртан” Нестеров дарвозаси олдида ҳужумлар ёмғирини ёғдиришни бошлади. 7-дақиқад чамаси 20 метрлардан узоқда жарима зарбасини амалга оширишади, хавфли чиққан зарбани Нестеров қайтариб қолади. Қанотларда Мерзляковнинг узатмалари анча ҳавфли тус олади. “Бунёдкор” ҳам рақибининг ҳужумларига ҳужум билан жавоб қайтаради ва кескин вазиятларни юзага келтиради. 62-дақиқада қанотдан юқорилатиб оширилган тўпни Стевица Ристич боши билан Михаил Алавидзе дарвозасига киритади - 1:0. 

Амалда ҳужумчининг голи ягоналигича қолади. Сўнгги дақиқалар анча асабий руҳда ўтганини эсласангиз керак. “Шўртан” соврин учун охиргача курашади. Пойтахт жамоасига муносиб ва жиддий қаршилик кўрсатганини қайд этилган ҳисобдан ҳам билса бўлади. Шу йили “Бунёдкор” ўз тарихидаги учинчи чемпионлигини ва иккинчи кубогини қўлга киритади. Ғузорликлар эса бронза медаллари учун курашда “Насаф”га жиддий рақобат туғдирган, фақат тўрт очко етмагани боис тўртинчи ўрин билан кифояланганди.


Ўзбекистон кубоги-2010. Финал.
"Бунёдкор" - "Шўртан" - 1:0 (0:0)
18.08.2010. Тошкент. "Пахтакор" Марказий стадиони. 8247 томошабин.
Ҳакамлар:
Равшан Эрматов, Рафаэль Ильясов, Абдуҳамидилло Расулов, Валентин Коваленко.
Назоратчи: Раҳмон Нуримов.
Гол: Стевица Ристич (62).
"Бунёдкор": Игнатий Нестеров, Саҳоб Жўраев, Гочгули Гочгулиев, Анзур Исмоилов, Александр Хвостунов, Руслан Мелзиддинов, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Виктор Карпенко, Боян Колевич (Яннис Мандзукас, 71; Ҳикмат Ҳошимов, 90+2), Стевица Ристич.
"Шўртан": Михаил Алавидзе, Вячеслав Пономарёв, Ярослав Крушельницкий, Асрор Алиқулов, Шавкат Раимқулов, Патрик Агбо, Вадим Афонин, Ильнур Хазигалиев (Давлатмурод Атоев, 70), Александр Мерзляков, Игорь Таран (Бекзод Абдумўминов, 80), Шахбоз Эркинов (Виктор Клишин, 63).
Огоҳлантиришлар: Стевица Ристич 63, Боян Колевич 66.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади


 



Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика