UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Милан"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  3 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  2 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  7 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  1 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  5 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  5

2007 йилги Осиё Кубоги, "Трактор", "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида — Павел Соломин билан интервью Янгиликлар

2007 йилги Осиё Кубоги, "Трактор", "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида — Павел Соломин билан интервью

Кеча сайтимиз орқали 2007 йилги Осиё Кубоги ҳақида тўхталган эдик.

Осиё кубоги-2007. Шацкихнинг ҳисобга олинмаган голи. Бин Ҳаммамнинг хати ва ҳакамлар қурбони бўлган Ўзбекистон

Ўшанда терма жамоа устози Рауф Инилеев таркибга Павел Соломинни ҳам жалб қилган. Ҳужумчи чорак финалда Саудия Арабистони дарвозасига гол урганди. Соломин 2006 йил 21та гол билан Ўзбекистон чемпионатининг тўпурари ҳам бўлганлигини мухлислар яхши эслашади. Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубогидаги иштироки олдидан собиқ футболчига бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Павел Павлович бўлажак Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг имкониятларини қандай баҳолайсиз? Қайси босқичгача етиб бора оламиз?

- Биринчи навбатда терма жамоамиздан ёрқин ўйин кутмоқдаман. Мен башорат қилишни ёқтирмайман. Чунки футболда олдиндан нимадир дейиш қийин. Ҳозирда Осиёнинг кўплаб жамоалари кучаймоқда. Мен миллий терма жамоамизнинг ҳеч бўлмаганда ярим финалда кўришни истардим. Мусобақада осон ўйинлар бўлмайди. 

- Ўзбекистон терма жамоасининг қайси чизиғи кучли кўринмоқда? 

- Аслида олиб қараганда барча чизиқларда баланс бор, дея оламан. Афсуски, Шомуродов сафдан чиқди. Умид қиламанки, у тезроқ тузалиб кетади ва жамоага ёрдам беришга улгуради. 

- Ўзбекистон чемпионатидаги ҳужумчилар муаммоси терма жамоага ҳам таъсир қиляптими? Шомуродовнинг ўрнида кимни асосий таркибда кўряпсиз?

- Муаммо жиддий. Афсуски, бизда индивидуал кучли ҳужумчилар йўқ. Буни Суперлига тўпурарлари статистикаси тасдиқлайди. Фақат Остон Ўрунов бундан мустасно. Терма жамоага келсак, бизда яхши ҳужум чизиғи бор. Ҳар бир футболчи ўйинни ўз қўлига олиши мумкин. Техник жиҳатдан сараланган футболчилар ўрин олган. Мантиқан олиб қаралганда Шомуродовни Сергеевга алмаштириш тўғрироқ бўлади. Игорь ҳозир яхши ҳолатда ва мунтазам равишда гол урмоқда. Бобир Абдихолиқов ҳам мусобақада порлаши мумкин. Унда гол уриш инстинкти яхши ривожланган. 

- Футболчилик фаолиятингиз давомида терма жамоада кўплаб учрашувларда майдонга тушгансиз. 2007 йилги Осиё Кубоги қандай таассуротлар билан ёдда қолган?

- Умуман олганда ижобий таассуротлар билан ёдда қолган. Ташкилотчилик ҳам яхши даражада бўлган. Бу менинг фаолиятимдаги илк катта турнир эди. Яхши тажриба олганман. Албатта, аламли лаҳзаларни ҳам айтиб ўтиш керак. Биз ярим финалга чиқишга ҳақли эдик. Афсуски, воқеалар биз истагандек бўлмаган.

- Келинг бироз тарихга қайтсак. Ўша пайтларда "Трактор" кўп жамоаларга бош оғриқ бўларди. Ҳаттоки, Ўзбекистон Кубоги финалига чиққан, чемпионатда эса тўртинчи ўринни олган. "Трактор"нинг устунлиги нимада эди?

- Бунда Вадим Абрамовнинг хизматлари катта эди. У йигитларни бирлаштирган. Майдонга тушганимизда ким билан ўйнашимиздан қатъий назар, ўзимизга ишонардик. Ўйинимиз яхши эди. Бунинг натижасида биз кубок финалига чиқдик. Бизнинг кучимиз ҳамжиҳатликда эди. Мураббийлар томонидан босим бўлмаган. Футболни завқланиб ўйнардик. Бу омилларнинг барчаси майдондаги натижаларда акс этган. 

- 2005 йил "Пахтакор"га ўтдингиз ва орадан кўп ўтмай "Трактор"га қайтдингиз. "Пахтакор"га ўтиш фаолиятингизни ўзгартирдими? 

- "Пахтакор"га ўтиш шубҳасиз фойдали бўлган. Мен катта тажриба орттирдим. Чемпион ва кубок соҳибига айландим. Айтиш мумкинки, бундан ҳам юқори савияда ўйнашимга ишонч пайдо бўлди. "Трактор"га қайтганимда эса мен аллақачон бошқа футболчи эдим. "Пахтакор"да олган тажрибам тўпурар бўлишимга ёрдам берди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика