

Жамоалар кеча ўйиндан олдин расмий машғулот ўтказишди. Станислав Черчесов бошчилигидаги русларнинг машғулотига 2006 йилги мундиал вице-чемпиони Вильям Галлас ташриф буюрди. Машғулот "Санкт-Петербург" стадионида бўлиб ўтди.

Шу билан бирга Галлас ЖЧ-2018 расмий тўпи "Telstar 18"ни синаб кўрди.

Галлас Россия бош мураббийи Станислав Черчесов билан суҳбатлашди.

Шунингдек, Галлас бугун меҳмон сифатида тўп тепадиган французлар кийиниш хонасига ҳам кирди.



