UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  9 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  1 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  11 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  15 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  3 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  17 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  7 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  6 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  50 21:03Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"  32 20:43Париж-2024. Аргентинанинг Марокашга қарши 90+16-дақиқадаги гол икки соатдан сўнг бекор қилинди (хабар таҳрирланди)  12 20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  1 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  376

2000 йилдан кейин МЮнинг энг яхши ёш футболчилари: улар ҳозир қаерда? Янгиликлар

2000 йилдан кейин МЮнинг энг яхши ёш футболчилари: улар ҳозир қаерда?

Йилнинг энг яхши ёшларини эслаймиз.

"Манчестер Юнайтед" ҳар доимўзи тарбиялаган футболчиларга катта эътибор қаратган. Ўз вақтида "Басби болалари", "92 йилги авлод" таркибида ҳеч бўлмаса Маркус Рэшфорд каби вундеркинд бир футболчи рўйхатдан ўрин оларди.

"Юнайтед"нинг академияси жуда яхши ишлайди, жамоадагилар Англиянинг ёшлар кубогида 10дан ортиқ соврин қўлга киритган.

Ҳар йили "қизил иблислар" раҳбарияти йилнинг энг яхши ёш футболчисини аниқлашади, бу соврин 1989 йили вақот этган Жимми Мерфининг шарафига таъсис этилган. Мерфи Мэтт Басбининг ёрдамчиси бўлиб ишлаган ва у Бобби Чарльтон, Данкан Эдвардс каби афсонавий футболчиларни шуғуллантирган.

Жамоанинг кўплаб бўлажак юлдузлари Жимми Мерфи совринини қўлга киритган: Райан Гиггз, Пол Скоулз, Фил Невилл ва Уэс Браун. Бу тенденция XXI асрда ҳам давом этади.

Келинг, 2000 йилдан кейин Жимми Мерфи совринини қўлга киритган футболчиларга назар соламиз.

1999-2000: Боян Жоржич

Ёши: 36
Позицияси: чап қанот вингери
"Юнайтед" учун ўйинлари сони: 1
Фаолияти: "Броммапойкарна", "Шеффилд Уэндсдей" (ижара), "Орхус" (ижара), "Црвена Звезда" (ижара), "Глазго Рейнжерс", "Плимут Аргайл", "АИК", "Виедотон", "Блэкпул", "Антверпен", "Броммапойкарна", "Васалунд", "Ченнайин"

Швеция ёшлар термасининг собиқ футболчиси "Олд Траффорд"да 6 мавсум ўтказди, бироқ асосий жамоа билан 1 ўйинда қатнашди. У ўзининг энг яхши даврини 2005-2007 йилда "Плимут" таркибида ўтказган.

2000-01: Алан Тейт



Ёши: 35
Позицияси: марказий ҳимоячи
"Юнайтед" учун ўйинлари сони: 0
Фаолияти: "Манчестер Юнайтед", "Антверпен" (ижара), "Суонси", "Лидс" (ижара), "Йовил Таун" (ижара), "Абердин" (ижара), "Крю" (ижара), "Порт Талбот Таун"

Тейт бирор марта ҳам "Юнайтед"нинг асосий таркиби билан учрашувларда қатнашмаган, бироқ 11 йил ўйнаб, "Суонси"нинг афсонавий футболчисига айланди. У ўтган мавсумда Уэльс жамоаси таркибини тарк этди ва Уэльснинг бошқа бир клубига бориб қўшилди - "Порт Талбот Таун".

2001-02: Пол Тирни

Ёши: 35
Позицияси: чап қанот ҳимоячиси
"Юнайтед" учун ўйинлари сони: 1
Фаолияти: "Манчестер Юнайтед", "Крю" (ижара), "Колчестер Юнайтед" (ижара), "Брэдфорд Сити" (ижара), "Ливингстон", "Блэкпул", "Олтринчэм", "Ист Килбрайд", "Глазго БСК"

Тирни 2003 йилда Англия лига кубоги доирасида "Вест Бромвич"га қарши ўйинда қилганди. 2009 йилда "Олтринчэм"дан кетганидан кейин у беш йилни футболдан ташқарида ўтказди ва яқинда Шотландиянинг қуйи дивизиони жамоаси аъзосига айланди.

2002-03: Бен Коллетт

Ёши: 33
Позицияси: ўнг қанот ярим ҳимоячиси
"Юнайтед" учун ўйинлари сони: 1
Фаолияти: "Манчестер Юнайтед", "Нью Зиланд Найтс", "АГОВВ Апелдорн"

Сэр Алекс Фергюсон Коллеттни юқори савияли футболчи деб атаганди. Бироқ жароҳатидан кейин унинг фаолияти узоққа чўзилмади. 2003 йилда у ёшлар жамоаси таркибида қаттиқ жароҳатланди. У 2007 йилда Янги Зеландия ва Голландия жамоаларида фаолиятини қайта бошлашга уриниб кўрганидан кейин жароҳат олгани сабабли 4,5 млн евро компенсация пулини ишлаб олди.

2003-04: Жонатан Спектор

Ёши: 31
Позицияси: ўнг қанот ҳимоячиси/марказий ярим ҳимоячи
"Юнайтед" учун ўйинлари сони: 7
Фаолияти: "Чикаго Файр", "Чарльтон Атлетик" (ижара), "Вест Хэм", "Бирмингем", "Орландо Сити"

Жамоа Спектор билан АҚШнинг U-17 термасидаги ёрқин ўйинлари сабабли шартнома имзолади. Бироқ у "Юнайтед"нинг асосий таркибига кира олмади ва 2007 йилда жамоани тарк этди. Кейинчалик Англиянинг икки катта лигасида муносиб ўйинларни намойиш этди. Айни дамда у "Орландо Сити" жамоаси таркибида ўйнамоқда.

2004-05: Жузеппе Росси

Ёши: 31
Позицияси: ҳужумчи
"Юнайтед" учун ўйинлари сони: 14
Фаолияти: "Парма", "Манчестер Юнайтед", "Ньюкасл" (ижара), "Парма" (ижара), "Вильярреал", "Фиорентина", "Леванте" (ижара), "Сельта" (ижара), "Женоа"

Росси "Юнайтед"нинг асосий жамоаси билан 14 учрашувда қатнашиб, 4 гол киритди. Бироқ унинг йўлини Руни, Роналду ва Ван Нистелрой тўсиб қолди. Форвард ўз қобилиятини "Вильярреал" таркибида кўрсата олди, бироқ тиззасидан олган кетма кет жароҳатлар унинг юқори савияда ўйнашига тўсқинлик қилди. Айни дамда у "Женоа" таркибида ўйнамоқда.

2005-06: Даррон Гибсон

Ёши: 30
Позицияси: марказий ярим ҳимоячи
"Юнайтед" учун ўйинлари сони: 60
Фаолияти: "Манчестер Юнайтед", "Антверпен" (ижара), "Вулверхэмптон" (ижара), "Эвертон", "Сандерленд"

Гибсон асосий жамоа таркибида 2008/09 йилги мавсумда кўриниш бера бошлади. 2012 йилда у "Эвертон"га бориб қўшилди ва тезда жароҳат олди. 2017 йилда у Девид Мойес бошчилигида "Сандерленд"да ўйнади. Ўша жамоа билан 30 ўйинда қатнашиб, гол кирита олмади.

2006-07: Крейг Каткарт

Ёши: 29
Позицияси: марказий ярим ҳимоячи
"Юнайтед" учун ўйинлари сони: 0
Фаолияти: "Манчестер Юнайтед", "Антверпен" (ижара), "Плимут Аргайл" (ижара), "Блэкпул", "Уотфорд"

Каткарт 2007 йилда "Юнайтед"да дебют қилишга яқин турганди, бироқ у жароҳат олди ва мавсум якунига қадар сафдан чиқди. Айни дамда у "Уотфорд"нинг асосий футболчиси ва мунтазам равишда ўйинларда майдонга тушмоқда.

2007-08: Дэнни Уэлбек

Ёши: 27
Позицияси: ҳужумчи
"Юнайтед" учун ўйинлари сони: 142
Фаолияти: "Манчестер Юнайтед", "Престон" (ижара), "Сандерленд" (ижара), "Арсенал"

Ёш ҳужумчи "Сток Сити" дарвозасига мўъжизакор гол киритганидан кейин эътиборга тушди. Уэлбек "Сандерленд"да катта тажриба тўплади ва Фергюссоннинг муҳим фигурасига айланди. 2014 йилда у "Арсенал"га бориб қўшилди. "Канонир"лар таркибида 95 учрашувда 22 бора рақиб дарвозасини ишғол этди.

2008-09: Федерико Македа

Ёши: 26
Позицияси: ҳужумчи
"Юнайтед" учун ўйинлари сони: 36
Фаолияти: "Лацио", "Манчестер Юнайтед", "Сампдория" (ижара), КПР (ижара), "Штутгарт" (ижара), "Донкастер Роверс" (ижара), "Бирмингем" (ижара), "Кардифф Сити", "Ноттингем Форрест" (ижара), "Новара"

2008/09 йилги мавсумда Македа "Астон Вилла"га қарши принципиал учрашувнинг сўнгги дақиқаларида икки гол киритиб, ғалабани тақдим этганди. Ўшанда "Юнайтед" бриллиант топгандек кўринганди. Бироқ ҳужумчи жамоа таркибида муқим ўйнаб кета олмади, у ҳозирда Италиянинг В Серияси жамоаси таркибида ўйнамоқда.

2009-10: Уилл Кин

Ёши: 25
Позицияси: ҳужумчи
"Юнайтед" учун ўйинлари сони: 3
Фаолияти: "Манчестер Юнайтед", "Уиган" (ижара), КПР (ижара), "Шеффилд Уэнсдей" (ижара), "Престон" (ижара), "Халл Сити"

U-18 жамоаси таркибида у 26 ўйинда 13 гол киритди, 2011 йилда эса асосий жамоа билан илк учрашувини ўтказди. Ундан кейин футболчи жамоа билан икки учрашув ўтказди ва 2016 йилда "Халл Сити" таркибига бориб қўшилди.

2010-11: Райан Танниклифф

Ёши: 24
Позицияси: марказий ярим ҳимоячи
"Юнайтед" учун ўйинлари сони: 2
Фаолияти: "Манчестер Юнайтед", "Питерборо" (ижара), "Ипсвич" (ижара), "Фулхэм", "Блэкберн" (ижара), "Уиган" (ижара),"Милуолл"

Танниклифф "Юнайтед"нинг ёшлар жамоаси муҳим футболчиларидан бири бўлди, у Поль Погба ва Равел Морриссон каби ўйин кўрсатарди. У икки марта Лига кубоги доирасида асосий жамоа билан ўйинда қатнашди, 2014 йилда эса "Фулхэм"га бориб қўшилди. Айни дамда Танниклифф "Милуолл" жамоасида ўйнамоқда.

2011-12: Матс Меллер Дели

Ёши: 22
Позицияси: ҳужумкор ярим ҳимоячи
"Юнайтед" учун ўйинлари сони: 0
Фаолияти: "Манчестер Юнайтед", "Мёльде", "Кардифф Сити", "Фрайбург", "Санкт-Паули" (ижара)

Норвегиялик иқтидорли футболчи 2013 йилда жамоани тарк этган ва Оле Гуннар Сельшер билан биргаликда Мёльдега борган. Иккиси ҳам кейинчалик "Кардифф Сити"га кетди, бироқ жамоа АПЛни тарк этганидан кейин икковлон Германияга йўл олди. Дели ҳозирда "Санкт-Паули" жамоаси футболчиси, бироқ трансфер ҳуқуқи "Фрайбург"га тегишли.

2012-13: Бен Пирсон

Ёши: 23
Позицияси: марказий ярим ҳимоячи
"Юнайтед" учун ўйинлари сони: 0
Фаолияти: "Манчестер Юнайтед", "Барнсли" (ижара), "Престон"

2013 йилда Пирсон Аднан Янузай билан биргаликда совринга даъвогарлик қилишди. Бироқ иқтидорли футболчи асосий таркибга жалб этилмади. "Барнсли"даги яхши мавсумдан кейин у 2016 йилда "Престон"га бориб қўшилди, у ерда 48 учрашувда майдонга тушди.

2013-14: Жеймс Уилсон

Ёши: 22
Позицияси: ҳужумчи
"Юнайтед" учун ўйинлари сони: 20
Фаолияти: "Манчестер Юнайтед", "Брайтон" (ижара), "Дерби Каунти" (ижара), "Шеффилд Юнайтед" (ижара)

Унинг профессионал фаолиятидаги дебюти эртакона бўлди: "Халл Сити" билан учрашувда дубль. Ўшанда уни Райан Гиггз майдонга туширганди. 2015/16 йилги мавсумнинг катта қисмини у "Брайтон" таркибида ижарада ўтказди, кейинчалик "Дерби Каунти"га йўл олди. Жеймс тиззасидан олган жиддий жароҳати сабабли фаолиятини якунлаши ҳам мумкин эди. Айни дамда у "Шеффилд Юнайтед" таркибида ижарада ўйнамоқда. Трансфер ҳуқуқи эса ҳали ҳам МЮга тегишли.

2014-15: Аксель Туанзебе

Ёши: 20
Позицияси: марказий ҳимоячи
"Юнайтед" учун ўйинлари сони: 8
Фаолияти: «Манчестер Юнайтед», «Астон Вилла» (ижара)

Жозе Моуриньо МЮ бошқарувини ўз қўлига олганидан кейин Аксел ҳақида шундай деганди: "У асосий жамоада ўйнаши мумкин бўлган академия футболчиси".

Ёш футболчи 2016 йилда "Арсенал"га қарши учрашувда дебютини ўтказди. Мавсум якунланганидан кейин "Астон Вилла"га ижарага бериб юборилди.

2015-16: Маркус Рэшфорд

Ёши: 20
Позицияси: ҳужумчи
"Юнайтед" учун ўйинлари сони: 109
Фаолияти: "Манчестер Юнайтед"

"Юнайтед" вундеркинди. У 2016 йилнинг февралида Европа лигаси доирасида "Мидтюлланд"га қарши учрашувда дебют қилди ва дубль қайд этди. У жонажон жамоаси учун 29 гол киритишга улгурди.

2016-17: Эйнжел Гомес

Ёши: 17
Позицияси: ярим ҳимоячи
"Юнайтед" учун ўйинлари сони: 2
Фаолияти: "Манчестер Юнайтед"

Гомес 13 ёшлигида "Манчетер Юнайтед"га борганди ва 2015/16 йилги мавсумда ёшлар жамоасида ақлбовар қилмас натижалар қайд этди: 19 ўйинда 12 гол ва 6 ассистентлик.

Лондонлик йигитча 15 ёш, 11 ой ва 29 кунлигида академия жамоаси таркибида хет-трик қайд этди.

Нани - унинг чўқинтирган отасидир.

Миржалол Норматов таржима қилди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика