20 ёшли Камавинга "Реал"даги 100-ўйинини ўтказди

Mirjalol Normatov
13 авг 2023
Ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга "Реал" таркибидаги 100-учрашувида иштирок этди.

Мадрид клуби футболчиси ЛаЛиганинг 1-тури доирасида "Атлетик"ка қарши ўйинда 71 дақиқа ҳаракат қилди. Бу унинг барча турнирлардаги "Реал" либосидаги 100-учрашуви бўлди, шуларнинг 64таси ЛаЛигага тегишли.

Ўйин куни у 20 ёш 275 кунлик бўлганди. Камавинга 2021 йили "Ренн"дан "Реал" таркибига кўчиб ўтганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: OptaJose