2-лига, 4-тур. "Ўрикзор" - "Хонабод" 3:0

Tolibjon Qosimov
16 май 2016, 16:35
9, 10, 11, 12 ҳамда 13 май кунлари Ўзбекистон биринчилиги Иккинчи лигаси Тошкент шаҳар минтақаси биринчи босқичининг 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Ўрикзор" ўз учрашувини 13 май куни "Хонабод"га қарши ўтказди. Зангиотадаги майдонда ўтказилган учрашувда "Ўрикзор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди - 3:0.
"Ўрикзор" биринчи турда дам олган бўлса, иккинчи ўйинда "Пахтакор" клуби ўйинга келмагани сабабли Бахтиёр Эргашев шогирдларига 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилди. Ўтган турда эса жамоа "Сергели"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
"Ўрикзор" тўртинчи турдан сўнг Иккинчи лига "Д" гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда.

2-лига, 2-тур
27.04.2016

"Ўрикзор" - "Пахтакор" 3:0

2-лига, 3-тур
06.05.2016

"Сергели" - "Ўрикзор" 3:2

2-лига, 4-тур
13.05.2016

"Ўрикзор" - "Хонабод" 3:0
Голлар
: М.Нурматов 28 (пен.), Ш.Қодиров 80, Н.Насриддинов 83

"Ўрикзор": Ҳожиакбар Насриддинов, Зоир Таштанов, Нуриддин Насриддинов, Баҳром Ғофуров, Ҳусан Расулов, Шерзод Қодиров, Бекзод Мирсаидов, Ислом Ортиқов, Жамшид Исломхўжаев, Абдуллоҳ Йўлдошев, Муҳаммадазим Нурматов.
Захира: Мирсодиқ Махаматов, Азамат Нодиров, Сардор Ҳамидуллаев, Мақсад Отажонов, Омон Раҳимов, Жаҳонгир Муҳаммаджалилов.

ФК "Ўрикзор" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›