UZ

Сўнгги янгиликлар

17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  0 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  4 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  6 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  11 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  6 13:43Ана холос! Гасперини Довбикка чиқиш эшикларини кўрсатмоқда  9 13:10Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  5 12:42Лондон клуби 70 млн фунтлик трансферни амалга оширишга тайёр  1 12:26Эшитдик-да! ЦСКА клубида ўзбекистонлик мураббий иш бошлашга яқин  0 11:51"Манчестер Сити" Грилишни 50 миллион фунтга сотмоқчи, аммо...  0 11:20Турғунбоевнинг голи турнинг энг яхшиси бўлишга даъвогар  17

Суперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Локомотив"га йирик ҳисобда ютқазди Янгиликлар

Суперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Локомотив"га йирик ҳисобда ютқазди

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг энг асосий вазиятларини шу ерда кузатиб боринг. 


ЯНГИЛАШ


90+3. Учрашув ниҳоясига етди. Шу тариқа "Нефтчи"нинг ғалабасиз серияси ушбу турда ҳам давом этди.

90+1. Огоҳлантириш. Нефтчи. Хуршид Асқаралиев.

90+1. Огоҳлантириш. Локомотив. Игнатий Нестеров.

90. Иккинчи таймга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90. Ўзгариш. Нефтчи. Исломбек Каримов ўрнига Отабек Аҳмаджонов тушди.

88. Ўзгариш. Локомотив. Ислом Тўхтахўжаев ўрнига Бобур Юлдашев тушди.

80. ГООООООООООЛ! Белгиланган 11 метрлик нуқтадан Махсталиев аниқ фойдаланиб, ҳисобни биттага қисқартирди - 1:4.

80. Пенальти! "Локомотив" дарвозасига. Махарадзе ўз жарима майдони ичида Асқаралиевга ортидан қўполлик ишлатиб, тўхтатиб қолди.

78. Ўзгариш. "Локомотив". Садриддин Абдуллаев ўрнига Фарҳод Бекмуратов тушди.

77. Сардор Мирзаев чап қанотдан катта тезлик билан олдинга ўтиб бораётганида ҳимоячи Алишер Саматов уни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Белгиланган жарима зарбасини Алибоев аниқ бажарди. Икромнинг зарбасидан сўнг тўп тўғри дарвоза тўридан ўрин олди. Мирний уни фақат кузатиш билан чекланд  - 0:4! 

77. ГООООООООЛ! Икром Алибоев 0:4

71. Ўзгариш. "Локомотив". Сардор Рашидов ўрнига Диёр Туропов тушди.

71. Стадионга келган мухлислар учинчи голдан кейин "Локомотив"ни олқишлай бошлади.

69. Рашидов Нефтчи жарима майдони ичида Мирний билан деярли бирга-бир вазиятда дарвозанинг пастки  узоқ бурчагини аниқ нишонга олиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

66. ГООООООЛ! Яна Сардор Рашидов! 0:3

62. Ўзгариш. «Нефтчи». Мурод Бобожонов ўрнига Хуршид Асқаралиев тушди.

59. Зарбаааа... Бу сафар Сардор Мирзаев собиқ жамоаси дарвозасини аниқ нишонга ола билмади. Аниқроғи, «Нефтчи» посбони яна бир бор  жамоаси жонига аро кирди.

54. Ухх!!! Меҳмонлар ҳозир ҳисобни йириклаштиришига бир баҳя қолди. Ҳусниддин Ғофуров ўнг қанотда қаршисидаги рақиби Шойқуловдан ўтиб кетиб жарима майдони ичида қулай вазиятга чиқиб бораётган Рашидовни пас билан таъминлади. Сардорнинг дарвоза томон йўллаган зарбасидан сўнг Мирний тўпни қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

50. Рашидов ўнг қанотдан олдинга ўтиб борди ва тўп билан марказрок юриб, жарима майдони ташқарисидан «Нефтчи» дарвозасини аниқ нишонга олди - 0:2.

50. ГОООООЛ! 0:2. Сардор Рашидов!

46. Ўзгариш. Нефтчи. Аброр Исиоилов ўрнига Суннатилла Эрматов тушди

46. Иккинчи бўлим бошланди


45. Биринчи тайм тугади.

33.  Мирзаевнинг жарима майдони ичида чап томондан ерлатиб оширб берган қисқа пасидан сўнг, Ғофуров аниқ зарбаси билан Мирнийни ожиз қолдирди. - 0:1.

33. ГОООООЛ! 0:1. Ҳусниддин Ғофуров!

26. "Нефтчи" кетма-кет қанотлардан ҳужум қилмоқда. Бироқ тўп марказий ҳужум чизиғи вакилларига аниқ етиб келмаяпти. Бобожонов жамоадошларига эътироз билдирди

24. "Локомотив" стандарт вазиятга эга бўлди. Бироқ зарба анча ноаниқ!

20. Аббос Махсталиев бирга-бир вазиятга чиқиб борди! Ўйиндан ташқари ҳолати деб ҳисоблади қанот ҳаками

14. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Зотеев тўпни жарима майдони ёнида қўли билан ўйнади. Жарима тўпини Агалиев амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб қайтди, қайтган тўпдан сўнг яна зарба берилди, бу сафар ҳимоячилар тўп йўлига қалқон бўлишди!

11. Аваз Агалиев узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Ноаниқ ва кучсиз зарба!

9. Жамоалар эҳтиёткор тарзда баҳсни олиб боришмоқда

6. "Локомотив" "Нефтчи" жарима майдончаси ичида хавфли ҳужумни амалга оширди. Саматов тўпни қайтарди!

3. "Нефтчи" кетма-кет ҳужумларни амалга оширяпти

2. Достон Турсунов тўпни ҳаволатиб Махсталиевга ташлади. Аббос эса тўпга ета олмади

1. Ўйин бошланди. 

- Учрашув соат 18:00да бошланади. 



Суперлига. 10-тур
18:00 - “Нефтчи” – “Локомотив” 1:4
4 май 2018. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 10500 томошабин.
Ҳакамлар: 
В.Цейтлин (Тошкент), А.Калинин (Қашқадарё), А.Буров (Бухоро), Ғ.Жўраев (Наманган).
Назоратчи – Ғ.Каримов (Тошкент).
Комиссар – Б.Намозов.
Голлар: Ҳусниддин Ғофуров 33, - 0:1 (Сардор Мирзаев). Сардор Рашидов 52, - 0:2. Сардор Рашидов 66, - 0:3. Икром Алибоев 77, - 0:4 (Сардор Мирзаев). Аббосбек Махсталиев 80 пенальти, - 1:4 (Хуршид Асқаралиев)
"Нефтчи": Виталий Мирний, Искандар Шойқулов, Муродбек Бобожонов (Хуршидбек Асқаралиев, 62), Аббос Махсталиев, Абдул Азиз Юсупов, Аброр Исмоилов (Суннат Эрматов, 46), Абдужамол Исроилов, Алишер Саматов, Аваз Агалиев, Исломбек Каримов (Отабек Аҳмаджонов, 90), Достонбек Турсунов
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Анвар Бердиев, Элёр Мамасолиев, Жамшид Қобулов, Фаррух Турдалиев, Даврон Маматов,

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев (Фарҳод Бекмуротов, 78), Икром Алибоев, Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров, Ислом Тўхтахўжаев (Бобурбек Юлдашев, 88), Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов (Диёржон Туропов, 71), Олег Зотеев, Игорь Йелич
Захира: Маъмур Икромов, Идрис Бикмайкин, Шуҳрат Муҳаммадиев,

Огоҳлантиришлар: Игнатий Нестеров 90+1, Хуршид Асқаралиев 90+1

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика