UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  0 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  1 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  4 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  10 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  19

Ўзбекистон U-23 юлдузлари ёшликда қандай бўлишган? ФОТО Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 юлдузлари ёшликда қандай бўлишган? ФОТО

Теглар :  Ўзбекистон U-23
U-23 Осиё чемпионати финалидан олдин терма жамоамизнинг етакчи футболчилар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтишга қарор қилдик.

Забиҳулло Ўринбоев. 1995 йил 30 март куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтини тамомлаган. Фаолиятини "Бунёдкор" клубида бошлаган. 2017 йилдан бери "Пахтакор" клуби аъзоси.

Забиҳулло терма жамоамиз сардори сифатида ҳар бир ўйинда жамоадошларини олдинга бошлашга, ўйин давомида уларнинг руҳиятини кўтаришга ҳаракат қилмоқда. Жанубий Кореяга қарши ўйинда дастлабки голни киритиб, мусобақадаги голлари сонини очишга муваффақ бўлди. Бугунги финал ўйинида ҳам Забиҳуллодан гол кутиб қоламиз.


Достонбек Ҳамдамов. 1996 йил 24 июль куни Тошкент вилоятида туғилган. Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институти талабаси. 2014 йилдан бери "Бунёдкор" футбол клубида тўп суриб келади. 2015 йил Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этилган.

Достонбек Ҳамдамов терма жамоамиз таркибида майдон марказини мустаҳкамлашда жуда катта ҳажмдаги ишни амалга оширмоқда. Рақибга прессинг уюштиришда ҳам жуда фаол. Японияга қарши кечган чорак финалда айнан прессинг эвазига ҳимоячини хато қилишга мажбур этиб, терма жамоамизнинг иккинчи голини киритишга муваффақ бўлганди.


Жавоҳир Сидиқов. 1996 йил 8 декабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институти талабаси.   Фаолиятини “Пахтакор” клубида бошлаган. 2016 йилдан бери “Қўқон-1912” футбол клуби аъзоси.

Жавоҳир Сидиқов ушбу мусобақада терма жамоамизнинг ҳақиқий “жавоҳир” футболчиси бўлмоқда. Унинг ажойиб паслари рақиб ҳимоячиларини доғда қолдириб, терма жамоамиз футболчиларини дарвозабонлар билан бирга-бир вазиятга олиб чиқиб қўймоқда. Жанубий Кореяга қарши кечган ярим финалда айнан Сидиқовнинг пасидан кейин Забиҳулло Ўринбоев ҳисобни очишга муваффақ бўлганди.


Жасур Яхшибоев. 1996 йил 24 июнь куни Тошкент вилоятида туғилган.  Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институти талабаси.  2015 йилдан бери “Пахтакор” футбол клуби аъзоси.

Жасур Яхшибоев Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатининг кашфиётларидан бири бўлди. Ушбу футболчининг ўнг қанотдаги ҳужумкор ҳаракатлари, дриблинглари кўплаб мухлис ва мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлмоқда. Энг муҳими Жаур Яхшибоев жуда муҳим голлари билан терма жамоамизнинг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшиб келяпти. У чорак финалда Япония дарвозасини икки марта ишғол қилиб, дублга эришди. Ярим финалда эса Жанубий Корея дарвозасига терма жамоамизнинг учинчи голини киритишга муваффақ бўлди. Бугун Жасурдан ҳам гол кутиб қоламиз.


Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё чемпионати финалидан ўрин олган Вьетнам – Ўзбекистон учрашуви Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. Финал ўйинини "Спорт" телеканали жонли эфирда намойиш этади.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика