UZ

Сўнгги янгиликлар

02:52Миллатлар лигаси. Роналду 910-голини урди, Испанияда ғалаба, "Титанлар жанги"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05Ўртоқлик ўйини. Моуринью жамоаси "Зенит"ни мағлуб қилди  0 00:47Расман: Поль Погба энди жамоасиз  1 00:25Франциянинг 7 карра чемпиони 2-лигага тушириб юборилди  3 00:10Миллатлар лигаси. Португалия - Польша ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:55Бруней бош мураббийи: "Бу шармандали мағлубият эмас"  1 23:22Ван Нистелрой "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашди  0 22:57Ўртоқлик ўйини. Россия термаси Бруней билан учрашувда тарихий рекордни янгилади  7 22:14"Вест Хэм" "Арсенал" ва "Ливерпуль"дан 85 млн фунт талаб қилмоқда  1 21:48Раньери "Рома"га қайтиши ҳақида: "Бу тақдир"  4 21:19Рубен Аморим: "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлганимдан фахрланаман"  5 20:49Бу даҳшат! АПЛ ҳаками гиёҳванд бўлиши мумкин  5 20:29Аббосбек Файзуллаевга “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” соврини топширилди   24 20:02"Реал" собиқ ҳимоячиси клубга Салибани сотиб олишни маслаҳат бермоқда  1 19:40"Ливерпуль" ва "Арсенал" Қудусга қизиқмоқда  0

16та жамоа бу яхшими ёки ёмон ёхуд нима қилсак яхши бўлади? Янгиликлар

16та жамоа бу яхшими ёки ёмон ёхуд нима қилсак яхши бўлади?

“Сўғдиёна” ва “Андижон” жамоаларини табриклаган ҳолда мақолани бошласам. Демак, янги мавсумдан бошлаб олий лигада 16та жамоа иштирок этади.

Қуйи лигадан “Қўқон-1912” ва “Шўртан” жамоалари олий лигани тўлдирди. Мираброр Зуфаровичнинг водийга қилган ташрифидан сўнг биринчи лигага равона бўлган икки клубимиз яна олий лигага қайтгани маълум бўлди.

КЎЗИНГНИ ОЧ, “АНДИЖОН”. “СЎҒДИЁНА”, БОШҚА БУНДАЙ ИМКОНИЯТ БЎЛМАСЛИГИ МУМКИН

Сўнгги йиллар давомида “Андижон” ва “Сўғдиёна” жамоалари энг кўп биринчи лигага тушиб чиққан жамоа номини ўзлаштириб олаётгандек гўё. Жиззах клуби 2000 йиллардан кейин 5, водийликлар эса 3 маротаба олий лига билан хайрлашдилар. Муаммога чуқур ёндошиш керак деб ўйлайман. Боиси Жиззах истеъдодлар шаҳри, “Андижон” эса молиявий томондан ёмон бўлмаган клуб. Лекин нима учун бу икки жамоа энг кўп олий лига билан хайрлашяпти, нима учун битта қилинган хатони янаги йил яна такрорлаяпти? Саволлар кўп, жавоб эса йўқ. “Андижон” молиявий томондан яхши жамоа бўлгани учун у ерга мутахассислар пул илинжида боришяпти, текинга эса ҳеч ким Жиззахдаги истеъдодларни тарбиялашни истамайди. Бу энг асосий сабаблардан бири деб ўйлайман. Даврон Файзиев асли жиззахлик бўлгани учун “Сўғдиёна”да фаолият олиб боряпти, аммо унинг ҳам барча ишларини тўғри деб айта олмаймиз, балки клубдаги молиявий ҳолат туфайли клубини бир маромда ушлаб тура оламётгандир. Лекин “Андижон”га нима етишмаяпти? Ҳар йили футболчи олинади, битта мураббийга 3 йиллаб имконият берилди. Аслида бир мураббий камида асосий таркиб билан 3 мавсумни бирга ўтказса натижага эришиш мумкин, “Андижон” эса ўйини ўхшамаган футболчининг пулини бермай, паттасини қўлига тутқазаверди. Натижада клуб бошқа футболчилар олдида ишончни йўқотди ва жамоага яхши футболчилар бормай қўйдилар. “Сўғдиёна” эса аксинча маҳаллий ёшларга имконият берди, жамоа аввалига ёмон ўйнамади, аммо мавсум ўртасига келиб, алдамчи натижалар кўзга ташлана бошланди. Аммо Даврон Файзиевда нимадир бор, жамоаси иштирокидаги ўйинларни кузатсангиз, футбол кўргандек бўласиз, лекин афсуски, ҳамма ўйинлар ҳам шундай эмас.

РЕГЛАМЕНТ БУЗИЛДИ, АММО УНИ БУЗМАСЛИК ҲАМ МУМКИН ЭДИ

Профессионал футбол лигасининг регламентига биноан 13 ва 14 эгаллаган жамоалар биринчи лигага тушиб кетишлари лозим эди. Амалда шундай бўлди ҳам, аммо куни кеча “Андижон” ва “Сўғдиёна” жамоаларининг олий лигада қолиши маълум бўлди. Уларни регламентга кичик ўзгартириш орқали ҳам олиб қолиш мумкин эди. Масалан, ОФКнинг талабидан келиб чиқиб 26та ўйин камлигини кўрсатган ҳолда, қуйи лигага тушиб кетган 2та жамоа ва биринчи лигада 3-4 ўринларни эгаллаган клублар ўртасида бетараф майдонда пулька баҳсларини ўтказиш. Реал кўз билан қараганда “Сўғдиёна” ва “Андижон”, қуйи лигадаги “Обод” ҳамда “Оқ-Тепа”дан бир мунча кучли. Кичик турнир орқали, қонунан бу икки жамоани олий лигада олиб қолса бўларди. Бу борада ПФЛ якуний қарор қабул қилишдан аввал ўзи чиқарган регламентга бир назар ташлаб олса мақсадга мувофиқ бўларди.

16ТА ЖАМОА ОЛИЙ ЛИГАГА МОСМИ?

Мени кўпроқ бошқа нарса қизиқтиряпти. Энди олий лигага чиқиш учун ким кураш олиб боради? Жорий мавсум 1-лигасидан келиб чиқиб “Обод” ва “Оқ-Тепа” жамоаларими? Лекин Тошкентда жамоа шундоқ ҳам кўп. Биринчи лигани Ғарб минтақасида “Шўртан”дан кейин иккинчи ўринни қўлга киритган “Зомин” якуний жадвалда 8 поғонадан жой олди. Агар “Хоразм” ва “Орол” жамоаларига яхши ҳомий бириктирилмас экан, улар янги мавсумда ҳам назардан четда қоладилар. Менга кўпроқ “Орол” мураббийи Неъматулло Қуттибоевнинг иши ёқяпти. Жуда қийналиб бўлса-да, сўнгги икки мавсумни бир амаллаб якунлаётган мураббий яхши футболчиларни тарбиялай олди. Ҳудудий жойлашувидан келиб чиқиб унча-мунча футболчи бу жамоага бормайди. Бу эса мураббийнинг ишини икки карра қийинлаштиради, Шунда ҳам жамоа ўз минтақасида етакчиликни қўлга ола билди. Шундай экан, бу мураббийни қўллаб-қувватлаш лозим. Кўриниб турибди, айни пайтдаги вазиятдан келиб чиқиб биринчи лигадан олий лигага муносиб номзод йўқ. Энди регламентга кичик ўзгартириш киритиш лозим. Яъни, 16 ўринни қўлга киритган жамоа тўғридан-тўғри 1-лигага равона бўлса, 15 ўринни эгаллаган клуб, биринчи лигада 2 ўринни банд қилган жамоага қарши плей-офф учрашувида майдонга тушсин. Боиси, шундоқ ҳам кучсизланиб бораётган олий лига 2016 йилга келиб янада кучсизланиб қолмасин дейман. Аслида Алихўжа, Хўжаали. Чунки бизда олий лигага йўлланмани қўлга киритган жамоа, қуйи лигага тушиб кетган жамоа футболчиларини ўз сафига қўшиб олади холос. Бу билан футболчи ҳеч нимани ютқазмаяпти. Уларнинг жамоаси тушиб кетгани билан янги мавсумда биринчи лигадан кучлилар қаторига чиққан клуб эшиклари улар учун очиқ. Мураббий эса ўзига савол берса бўларди,”Нега буни оляпман, ахир шу бола кучли бўлганида жамоаси биринчи лигага тушиб кетмас эди-ку!” Аслида олий лигадаги жамоалар сонини янада камайтириб, даврама-давра жамоасини ўзгартирадиган футболчиларни қуйи лигага сургун қилиш орқали олий лигани бир элакдан ўтказиб олсак бўларди. Айнан мана шу омилларга кўра, олий лига 16та жамоага мос эмас. Шундоқ ҳам сифатсиз футболчиларга тўлиб кетган лигамиз икки жамоанинг қўшилиши билан янада кучсизланади. Энди нафақага чиқаман деб турган қариялар, икки жамоани кўпайиши натижасида яна фаолиятини давом эттирадилар. 14та жамоадан бири таклиф қилмаса, ўн бешинчиси албатта уни такиф этади. Лекин шу вазиятдан ҳам чиқиб кетса бўлади, ҳа бўлади. Аммо бу лойиҳани амалга ошириш учун нима етишмаётганига ҳамон тушунаётганим йўқ.

ФОРМАТГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ КЕРАК

Аввалига олий лигада 12та жамоани қолдириб, икки давралик тизимдан кейин плей-офф босқичини ўтказиш таклифи билан чиқаётгандик. Шунда ўйинлар сони 32та бўлади. Бугунги вазиятдан келиб чиқиб, бу ишни амалга ошира олмаслигимиз аниқ. Лигадаги жамоалар сони 16тага етиб бўлди. Энди олий лигадаги ўйинлар сони 30тага етди. Чемпионат ўйинларига 4та тур қўшилди холос, бошқа ўзгариш йўқ. Бизга эса айнан ўзгариш керак, у қандай бўлмасин, чемпионатимизга битта янгилик керак. Мухлислар футболдан безиб бўлдилар. Уларни ортга қайтариш учун нимадир қилиш лозим. Бугунги кунда чемпионатни 1 ва 2-ўринларда якунлаётган икки клуб асосан қуйи поғонадан жой олаётган жамоаларни ютиш билан катта тафовут билан олдинга ўтиб кетишяпти. Келинг яхшиси, сўнгги 2 йиллик натижаларга кўз ташлаймиз. Турнир жадвалининг якунидан келиб чиқиб, турнир жадвалининг қоқ ўртасини бўламиз. 

26-тур натижаларига кўра, якуний жадвал қуйидагича кўриниш олган:


Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

УГ

ЎГ

+/-

О

1

БУНЁДКОР

26

19

4

3

59

13

+46

61

2

ЛОКОМОТИВ

26

19

3

4

63

21

+42

60

3

НАСАФ

26

18

4

4

64

27

+37

58

4

ПАХТАКОР

26

17

3

6

45

25

+20

54

5

ОЛМАЛИҚ

26

11

7

8

46

43

+3

40

6

БУХОРО

26

10

3

13

33

44

-11

33

7

МЕТАЛЛУРГ

26

10

3

13

36

45

-9

33

8

ДИНАМО

26

8

8

10

28

36

-8

32

9

НЕФТЧИ

26

9

3

14

28

31

-3

30

10

СЎҒДИЁНА

26

8

4

14

34

54

-20

28

11

НАВБАҲОР

26

7

6

13

30

48

-18

27

12

ҚИЗИЛҚУМ

26

8

1

17

28

48

-20

25

13

ГУЛИСТОН

26

6

2

18

28

62

-34

20

14

ШЎРТАН

26

4

5

17

22

47

-25

17


Агар плей-офф тизими амалда қўлланилганида 2013 йилги турнир жадвали қуйидагича кўриниш олган бўларди.


Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

УГ

ЎГ

+/-

О

1

ЛОКОМОТИВ

10

6

2

2

16

8

+8

20

2

БУНЁДКОР

10

5

2

3

19

11

+8

17

3

ОЛМАЛИҚ

10

4

2

4

15

16

-1

14

4

ПАХТАКОР

10

4

1

5

12

13

-1

13

5

НАСАФ

10

3

3

4

12

15

-3

12

6

МЕТАЛЛУРГ

10

3

0

7

13

24

-11

9


26-тур натижаларига кўра, "Бунёдкор" чемпион, "Локомотив" иккинчи, "Насаф" учинчи бўлганди. Кейинги ўринларни "Олмалиқ" ва "Металлург" клублари қўлга киритишган. Шу йили “Олмалиқ” иккита ўйинда ҳам “Пахтакор” устидан ғалаба қозонган эди. Энди плей-оффдаги турнир жадвалига яхшилаб назар ташланг,”Бунёдкор” ҳамшахаридан уч очкога ортда қоляпти. Агар “Олмалиқ” қолган ўйинларнинг барчасида бирдек ғалаба қозонса, ҳеч иккиланмай чемпионликни қўлга киритиши мумкин. Бугунги олий лигадан келиб чиқиб “Олмалиқ”ни чемпион бўлишини тасаввур қила оласизми? Тўғри, асло йўқ! Плей-офф тизимини жорий қилишнинг яна бир яхши томони шундаки, олий лиганинг сўнгги 25 ва 26-турлари ҳам адолатли ўтади. Бугунга келиб, ўз ўринларини 100 фоизга нақд қилган жамоалар, сўнгги турларни шунчаки расмиятчилик учун ўтказишдан ташқари, кучлилар қаторида қолишни ният қилган жамоалар билан келишиб қўйишяпти. Ёки “Металлург”га бир разм солинг, агар шу жадвал бўлганида эди, жамоа ҳеч иккиланмай учинчи ўрин учун кураша олар экан. Учинчи ўрин эса ОЧЛга ярим қадам дегани. 

Энди эътиборингизни қуйи ўринларга қаратаман. Мазкур жамоаларни юқоридан 6та ўринни қўлга киритган клублар билан бўлиб ўтган ўйинлардаги натижаларини олиб ташлаймиз ва қуйидаги жадвални хосил қиламиз. 2013 йили олий лигани “Гулистон” ва “Шўртан” жамоалари тарк этишди. 14та жамоадан иборат турнир жадвалида “Шўртан” олий лига чизиғидан 8 очкога ортда қолиб кетганди. Бу ерда эса бор-йўғи уч очко, бу битта ғалаба ва “Шўртан” юқорида дегани. 


Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

УГ

ЎГ

+/-

О

1

НЕФТЧИ

14

8

1

5

20

12

+8

25

2

ДИНАМО

14

6

6

2

18

11

+7

24

3

БУХОРО

14

7

2

5

21

18

+3

23

4

СЎҒДИЁНА

14

7

2

5

21

21

0

23

5

НАВБАҲОР

14

5

4

5

18

16

+2

19

6

ГУЛИСТОН

14

5

1

8

13

24

-11

16

7

ҚИЗИЛҚУМ

14

5

1

8

18

21

-3

16

8

ШЎРТАН

14

4

1

9

15

21

-6

13


Кўряпсизми, бир деганда чемпионатимизни қиздириб юборсак бўлади. Энди якунига етган мавсумни шу тарзда таҳлил қилсак.

Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

УГ

ЎГ

+/-

О

1

ПАХТАКОР

26

23

3

0

54

14

+40

72

2

ЛОКОМОТИВ

26

20

4

2

58

22

+36

64

3

НАСАФ

26

16

7

3

45

21

+24

55

4

БУНЁДКОР

26

15

6

5

44

20

+24

51

5

МАШЪАЛ

26

10

6

10

37

42

-5

36

6

ОЛМАЛИҚ

26

8

7

11

33

38

-5

31

7

НАВБАҲОР

26

9

3

14

38

41

-3

30

8

НЕФТЧИ

26

7

7

12

19

26

-7

28

9

МЕТАЛЛУРГ

26

8

4

14

44

54

-10

28

10

ДИНАМО

26

8

4

14

25

39

-14

28

11

ҚИЗИЛҚУМ

26

7

6

13

23

34

-11

27

12

БУХОРО

26

6

7

13

23

43

-20

25

13

СЎҒДИЁНА

26

7

3

16

32

49

-17

24

14

АНДИЖОН

26

3

3

20

18

50

-32

12


“Пахтакор” бу йил асосан ўз таъқибчиларини мағлубиятга учратиш орқали чемпионликни қўлга киритди. Масалан, “Нефтчи”, “Навбаҳор”, “Сўғдиёна”, “Андижон” жамоаларни юқоридаги клубларимизнинг барчаси мағлубияга учратишди. Аммо ўзаро ўйинга келганда “Пахтакор”да устунлик юзага келди. Агар чемпионатимиз биз ва сиз ўйлаганидек бўлганида эди, энди чўғ олган лигамиз, иккинчи босқичда аланга олган бўларди. Бу турнир жадвалидан келиб чиқсак, “Машъал” ўзидан юқори турган клублар ичида энг кам очко олган жамоа бўляпти. Аммо буниси қўрқинчли эмас, плей-офф босқичида бирон бир жамоа «учга уч” ўйнамайди, чунки ҳамма чемпион бўлгиси келади. Мана шу олтинчи ўринни қўлга киритиш учун эса, турнир бошидан клублар келишмасдан яхши ўйнашга ҳаракат қилишни бошлайдилар. Мана шуни кучли олтилик деса бўлади. Бу жадвалдан келиб чиқсак, “Локомотив”да ҳамон чемпионлик учун имконият сақланиб қолинади. Агар барча ўйинларда ғалаба қозонган тақдирда, ғалаба қозонмади дейлик, аммо икки ўйин натижасига кўра “Пахтакор”да устун. Икки жамоа ҳеч бўлмаса шунинг учун ўйнайди. Ҳар бир тур дербига бой бўлади. Айнан мана шу ўйинларни мухлислар интиқлик билан кутишади, терма жамоа учун бу кони фойда. Бирор бир ўйин натижасини айта олмайсиз. Эҳ-хэээээээ, Фарҳод-акааааа.....


Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

УГ

ЎГ

+/-

О

1

ПАХТАКОР

10

8

2

0

22

7

+15

26

2

ЛОКОМОТИВ

10

5

3

2

20

12

+8

18

3

НАСАФ

10

3

5

2

16

16

0

14

4

БУНЁДКОР

10

4

2

4

17

15

+2

14

5

ОЛМАЛИҚ

10

1

4

5

7

15

-8

7

6

МАШЪАЛ

10

0

2

8

6

23

-17

2



“Сўғдиёна” асосан юқоридаги жамоаларга қарши ўйинларда имкониятларни бой берган ҳолда қуйи лигага тушиб кетди. Аслида эса уларга қарши ўйинлардаги натижаларни олиб ташласангиз, жамоанинг ишлари беш! “Андижон” билан солиштирганда жуда катта фарқ билан жиззахликлар “Қизилқум”дан кейин иккинчи ўринда турибдилар. Реал вазиятдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, мазкур гуруҳдан ўрин олган жамоаларнинг барчасида савия бир хил. Биттаси бўлса-да бир калла устун эмас. Агар бир калла устун бўлганидами, иккинчи гуруҳга тушиб қолмаган бўлардилар. 


Жамоалар

Ў

Ғ

Д

М

УГ

ЎГ

+/-

О

1

ҚИЗИЛҚУМ

14

6

4

4

13

10

+3

22

2

СЎҒДИЁНА

14

7

1

6

24

25

-1

22

3

ДИНАМО

14

6

4

4

17

14

+3

22

4

НЕФТЧИ

14

6

4

4

12

11

+1

22

5

МЕТАЛЛУРГ

14

6

3

5

29

26

+3

21

6

НАВБАҲОР

14

6

2

6

28

24

+4

20

7

БУХОРО

14

5

3

6

15

18

-3

18

8

АНДИЖОН

14

3

1

10

15

25

-10

10


ЭНДИ КЕЧМИ?

Айтаяпман-ку, нимадир қилмасак бўлмайди. 16та жамоа билан ҳам худди шу тартибда қизиқарли чемпионат ўтказсак бўлади. Майли кучли бўлмасин, аммо қизиқ бўлсин. Ҳамма куч қизиқишдан келиб чиқади. Бутун дунё нигоҳини ўзига қаратган Ҳиндистон чемпионати кучли деб ўйлайсизми, йўқ албатта, аммо бутун мамлакат бир ёқадан бош чиқариб уни қизиқарли кўриниш бера олдилар. Бугун Ҳиндистон суперлигасини бутун дунё кузатяпти. 

Энди олий лигада 30та ўйин бўлади. Бу кам ҳам, кўп ҳам эмас. 45та футболчини ўз рўйхатидан ўтказадиган клуб учун бу кам бўлса керак деб ўйлайман. Биз олий лигамиздаги футболчиларимизнинг асл кучини ички чемпионатда билмай қоляпмиз. Натижада МТЖга кириб келаёганлар биз кутган ўйинни кўрсатиб бера олишмаяпти. Агар 2 даврадан иборат чемпионатимизга бир давралик плей-офф ўйинларини қўшсак мақсадга мувофиқ бўларди. Икки давра қила олмаймиз. Унда олий лигадаги ўйинлар сони 44тага етади. Бу ҳаддан ташқари кўп, қолаверса томи йўқ стадионларга мухлис қор ва ёмғир ёққан ўйинларга келмайди. Энг маъқули плей-офф босқичини бир даврадан иборат қилиш. Ким уйда, ким сафара ўйнайди, буни “кўзи кўр” қуръа маълум қилсин. Бундай ҳолатда, “Насаф” ўз майдонида “Пахтакор” ва “Машъал”га қарши ўйнаши, сафарда “Локомотив” ва “Бунёдкор” билан беллашиши мумкин. Худди шундай “Пахтакор” ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилса, қуръага кўра “Локомотив” меҳмони бўлади. Албатта, буниси омадга боғлиқ. Бугунги кундан келиб чиқиб бизга омад эмас, МТЖга яхши футболчиларни етказиб беришлари учун кучли ва қизиқарли чемпионат керак. 

ФУТБОЛГА ЕТИШМАЁТГАН ШОУ

Биз айнан шу борада оқсаяпмиз. Кубок финалидан тортиб, мамлакат Суперкубогигача бўлган ўйинлар оддий учрашув каби тарихдан жой оляпти. Футболчи майдонга тушиб келаётганида уни кучли ҳаяжон босиши керак. Нима учун ОЧЛда майдонга тушаётганда футболчи гердайиб чиқиб келади, боиси у ҳамма-ҳамманинг диққат-марказида бўлади, бу даражага чиққунча у кўп меҳнат қилди, жамоаси ютадими ёки йўқ, у ОЧЛда ва ўзидан фахирланади. Унинг ота-онаси узоқ-узоқ қишлоқларда маҳалла-кўйда фахрланади, фарзанди менинг дадам ТВда чиқди деб мақтанади. Мана шуларнинг замирида кучли ташкилотчилик ётибди. Олий лигага эса футболчи худди уйга бозор қилиб келгани хонадонидан чиқиб кетган киши каби майдонга чиқади. Аслида ҳам шундай эмасми? Яхшилаб ўйлаб кўринг, футболчи бугун олий лигада майдонга туша туриб кўпроқ нимани ўйлаяпти, пулними ёки олий лигани? Олий лигани ўйлаши учун нима қилиш керак, аввало олий лигани қадрига етиши керак. Бугун бироз яхши тўп тепсангиз, олий лига сизники. Олий лиганинг қадри йўқолиб боряпти, уни эса кўтариш керак. Олий лига бозор эмас, маҳаллий футболчилар учун Эверест тоғи каби чўққи бўлсин. 

ПФЛ ўзини ОАВдан олиб қочади, ўйлаб кўрсам, ТВдаги ягона бўлган “Футбол шарҳи”да Фарҳод Магометовнинг эфирга чиқмаганига оооо, йиллар бўлиб кетибди. ТВ, радио, сайт ва газеталар бир бўлиб ПФЛ билан ҳамкорликни йўлга қўйиши лозим. Барчамиз бир ёққадан бош чиқарган ҳолда олий лигани мавқеини тиклаш борасида аниқ бир дастурга эга бўлишимиз керак эмасми? Афсуски, шунча ёзилаётган мақола, шунча айтилаётган гаплар ҳавога учяпти. Ҳар бир ўтаётган йил, бизни бир йилга манзилимизга кечиктиряпти. Баъзи мақолаларни ўртадаги воситачилар умуман бошқача талқинда раҳбарларга етказиб беришаётгани эса ишимизни икки карра қийинлаштиряпти. Масалан, “Локомотив” клубини олайлик, бу клуб томон ёзилган баъзи танқидий фикрларни душманга айтилган гап каби етказишди. Ахир сиз ҳам, биз ҳам мана шу қозонда қайнаётганимизни наҳот тушунмасангиз? У “Пахтакор” бўладими ёки “Локомотив”, ана бўлсин “Насаф”, аммо МТЖ йўлида бир тийинлик фойда бўлмаса, унда нима кераги бор бундай чемпионатни? Бизнинг мақсад МТЖми, нега унда орқамиздан бир-биримизга бўҳтон улоқтириш билан оворамиз? 

Гапирай деса гап кўп, гапдан эса қилинмаган иш кўп. Бизда-ку ғоялар бисёр, аслида буни ғоя деб ҳам айтиб бўлмайди. Футболда ҳамма нарса аллақачон ихтиро қилиб бўлинган, фақат унга тўғри амал қилсак бўлгани. Омон бўлинг, ўзингиз учун, оилангиз учун соғлиғингизни асранг!

Нодирхўжа Юлдашев. 


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика