15 ноябрь куни Италия футбол федерацияси Вентура ишига баҳо беради

Aslanov Jasurbek
14 ноя 2017, 16:42
Италия терма жамоаси бош мураббийи Жампьеро Вентуранинг келажаги 15 ноябрда ҳал бўлиши мумкин.

Мамлакат футбол федерацияси раҳбари Карло Тавеккионинг маълум қилишича, 15 ноябрь куни федерация аъзолари билан йиғилиш бўлиб ўтади ва унда Вентуранинг иши ва Италия терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралашидаги ўйини муҳокама қилинади.

"Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганмиздан жуда хафамиз. Биз қарор қабул қилишимиз керак, айнан шу сабабли эртага федерация аъзолари билан барчасини таҳлил қиламиз" - дейди Тавеккио.

Энди Италия терма жамоасини ким бошқаради?

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport