120+2-дақиқада ҳисобни зўрға тенглаштирган "Милан" узоқ давом этган пенальтилар сериясида ғолиб бўлди ва Европа Лигасига чиқди

2 окт 2020, 03:26
Европа Лигаси квалификациясининг сўнгги раундидаги учрашув якунланди.

"Милан" катта қийинчилик билан ЕЛ гуруҳ босқичига чиқди. Саралашнинг сўнгги босқичида асосий таркиби билан ўйнамаган "россонерилар" Португалиянинг "Риу Аве" жамоасини пенальтилар сериясида мағлуб қилишди.

Дастлаб, 51-дақиқада Алексис Салемакерс ҳисобни очди. "Риу Аве" вакили Франсишку Жералдеш 72-дақиқала мувозанатни тиклади. Жамоалар қўшимча таймларга мурожаат қилишди. Қўшимча бўлимлар Желсон Даланинг голи билан ошланди. Итальян клуби эса 120+2-дақиқада Хоқон Чалханоглу томонидан амалга оширилган муваффақиятли пенальти эвазига ўйинни сақлаб қолди.

Пенальтилар серияси узоқ давом этди. Ҳар икки жамоа вакиллари 12 тадан зарбани амалга оширишди ва якунда "Милан" устун келди - 9:8 ва Европа Лигасига чиқди.

Риу Аве – Милан 2:2, пенальтилар серияси - 8:9

2 октябрь, 00.00, «Эштадиу душ Аркуш»

Голлар:

0:1 – 51 Салемакерс, 1:1 – 72 Жералдеш, 2:1 – 91 Дала, 2:2 – 120, пенальти Чалханоглу.

Риу Аве – Кешек, Адерллан Сантос, Пинту, Монте, Боревкович, Аугусто, Тарантини (Ямбор, 75), Пьязон, Диего Лопес (Жералдеш, 66), Карлуш Мане (Габриэлзиньо, 109), Морейра (Дала, 86).

Милан – Доннарумма, Калабрия, Кьер, Тео, Габбия, Чалханоглу, Кессиэ (Тонали, 105), Кастильехо (Браим Диас, 46), Беннасер, Мальдини (Рафаэл Леау, 67), Салемакерс (Коломбо, 95).

Пенальтилар серияси

1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 5:4, 5:5, 6:5, 6:6, 7:6, 7:7, 8:7, 8:8, 8:9.

Огоҳлантиришлар:

Боревкович (15), Морейра (41), Адерллан Сантос (47), Тео (61), Аугусто (65), Тарантини (68), Рафаэл Леау (98), Кьер (113).

Четлатиш:

Боревкович (120).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›