UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл". Таркиблар билан танишинг  0 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  0 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  2 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  1 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  17 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  6 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:49Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси!  5 18:28МЮ ҳимоячиси "Наполи"га йўл олиши мумкин  2 18:04Италиянинг 3 та клуби Шомуродовга қизиқмоқда  7

12 кун ичида 28та ўйин! Ўзбекча "Боксинг дэй"га тайёрмисиз? Янгиликлар

12 кун ичида 28та ўйин! Ўзбекча "Боксинг дэй"га тайёрмисиз?

Профессионал футбол лигаси Суперлиганинг биринчи давраси учун қолган тўртта тур тақвимини ишлаб чиқди.

Янги тақвимга кўра, 3-15 август оралиғида биринчи давра учрашувлари тўлиқ ўтказиб бўлинади. Фақат 9 август, якшанбадан ташқари ҳар куни футбол бўлади. Бунинг натижасида 12 кун ичида 28та ўйин ўтказилади. 

Ҳар доим Янги йил байрами чоғида Англия чемпионатида тиғиз тақвим юзага келади ва биз уни "Боксинг дэй" деймиз. Мана энди "Боксинг дэй" бизда ҳам бўлади ва биринчи бор шундай ҳолатга тушганимиз боис қанчалик тайёрмиз, жамоалар ҳар 3 кунда майдонга туша оладими каби саволларга бир деганда жавоб бериш қийин. Шунга қарамай, қуйида баъзи фикр-мулоҳазаларни илгари сурмоқчимиз. 

Энг аввало соғлик, кейин ташкилотчилик

Пандемия пайтида вазият оғир бўлмоқда. Вирусдан зарарланиш ҳолатлари ниҳоятда кўп учраяпти. Ҳозир кўпчиликнинг боши қотган. Бунинг натижасида футбол ортиқча эмасми, мавсумни бекор қилсак ҳам бўлаверади каби гаплар янграй бошлади. Албатта, бу ўринда ҳар бир фикр қийматли. Лекин футболни ҳозир тўхтатиб қўйсак, кузда ўзимизга қийин бўлади. Чунки октябрь-ноябрь ойларида жаҳон чемпионатига саралаш баҳслари кутмоқда. 

ПФЛ шуларни инобатга олган ҳолда Суперлиганинг навбатдаги тўртта турини марказлашган ҳолда ўтказишни лозим топди. Ҳозирги пайтда бундан бошқа йўл кўринмаяпти. Бу ўринда ё футболни тўхтатамиз ёки йўлини топиб давом эттирамиз. Бир нарсани унутмайлик, футболчилар аввало спорт кишилари, улар формани ушлаб туришлари учун мунтазам ҳаракатда бўлишларига тўғри келади. Ҳар кимнинг касби турлича. Кимдир икки ойлаб уйдан чиқмай ҳам пул топиши мумкин. Лекин кимнингдир ризқи кўчадаи. Футболдагиларнинг ризқи эса майдонда.

Ҳозирги шароитда ҳаммамиз учун соғлик биринчи планга чиққан. Ваҳимали хабарлар кундан кун кўпаётгани соғлиғимизга янада диққатли бўлишга ундамоқда. Лекин буёқда иш ҳам бор ва буям тўхтаб қолмаслиги керак. Агар карантин қоидаларига янада қатъий амал қилиб ўйинларни ўтказишда давом этсак, ўйлаймизки "Боксинг дэй" кўришли баҳсларни ва қизиқ натижаларни тақдим этади. 

Тақвим чиқариш осон. Ўйин атрофидаги ташкилий ишлар қийин. ПФЛ буёғига қолган 4та турни марказлаштирилган тартибда ўтказишга қарор қилиб жуда тўғри йўлни танлади. Фақат энди ташкилий масалаларни ҳал қилиш олиш қоляпти.

Нечта стадион тайёр? 

Демак, биринчи бериладиган савол бу - ўйинлар қайси стадионларда ўтказилади? Тошкент шаҳрида ПФЛ ва Суперлига бош ҳомийси Coca Cola компанияси талабларига жавоб бера оладиган 3та стадион бор: "Бунёдкор", "Локомотив", "Пахтакор". Агар Тошкент вилоятидаги АГМК ва "Металлург" ўйингоҳларини ҳам қўшсак бешта бўлади. 

Демак, қолган 4 турда мана шу 5та стадиондан фойдаланишга тўғри келади. Тўғри, бу ўринда майдони яхши ҳолатда бўлган ТТЙМИ ва "Жар" стадионлари ҳам бор, бироқ прожектор масаласи чатоқ. Ўйинларни эса 19:00дан вақтли бўлмаган пайтда бошлашга тўғри келади.

Ҳар турда 7тадан ўйин бўлиб ўтишини ҳисобга олсак, учрашувларни мана шу 5та стадионга бўлиб чиқишга тўғри келади. Келинг, дастлаб 10-тур жуфтликларини ёдга олсак.

3 август, душанба

"Насаф" - "Сўғдиёна"

"Бунёдкор" - "Металлург"

АГМК - "Локомотив"

4 август, сешанба

"Қўқон-1912" - "Пахтакор"

"Машъал" - "Андижон"

"Қизилқум" - "Бухоро"

5 август, чоршанба

"Сурхон" - "Навбаҳор" 


Биринчи галда 3 август куни бўлиб ўтадиган "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсига стадион топиб бериш керак бўлади. Балки бу баҳс "Локомотив" стадионида бўлиб ўтиши мумкин, чунки "Локо" 10-турни сафарда ўтказади. "Бунёдкор" "Металлург" билан ўз майдонида ўйнайди. 4 август куни ҳам учта ўйин ўрин олган. Тақвимда "Пахтакор"нинг "Қўқон-1912" билан сафарда ўйнаши белгилаб қўйилган. Лекин "шерлар" ўйинни ўз майдонида ўтказишлари мумкин. 

Фақат бу ўринда мезбонлик мақоми кимда бўлади? Агар "Қўқон-1912" мезбон бўлса, унда иккинчи давра ўйинини ҳам шу стадионда ўтказади ва бунга қўқонликлар рози бўлмаса керак. "Пахтакор" ҳозирча мезбон бўлиб, кейин иккинчи даврада Қўқонга борса-чи? Аслида шу йўл маъқул кўриняпти.

Стадионларни шундай ажратиш керакки, юк ҳаммага бир хил тушсин. Биламизки, Олмалиқ ва Бекобод Тошкентда бирмунча узоқ. Хусусан автобусда Олмалиққа бир ярим соат, Бекободга икки соат йўл босишга тўғри келади. Агар жамоалар ўйин куни бориб келадиган бўлса, йўл ҳам озгина қийнаб қўяди. Бу ўринда қайсидир жамоани ҳадеб вилоятга юборавериш тўғри келмайди. Ўйлаймизки, ПФЛ масаланинг шу жиҳатини алоҳида инобатга олади. 


Тиғиз тақвим - мураббийлар учун синов

Айтайлик, иш билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳал қилиб олинди. Энди буёғига танаффуссиз ҳар куни ўйин кўришга тўғри келади. Клубларимиз "Боксинг дэй"га тайёрми? Бир нарса дейиш қийин, чунки биз бу каби ҳолатга тушмаганмиз. Биринчи бор тўқнаш келаётганимиз боис ўзимиз учун ҳам қизиқ кўриняпти. 

Бу ўринда шуни айтиш мумкин, тиғиз тақвим биринчи навбатда мураббийлар учун синов бўлади. Чунки мураббийлар кучини "Боксинг дэй" орқали билиб оламиз. Ҳар 3 кунда бўладиган ўйинга мураббийлар жамоани қандай тайёрлайди? Ўйиндан кейин тикланиш жараёни қандай кечади? Кейинги ўйингача таркибда ротация бўладими?

Айтайлик, ҳафталик ўйинда мураббий фақат бир таркибни тушириши мумкин, лекин икки ҳафтадан камроқ вақт чида 4та учрашув ўтказадиган жамоада жароҳат олиш, карточкалар билан жазоланиш кўпроқ бўлиб қолиши эҳтимоли катта. Демак, бу ўринда мураббийлардан зукколик ҳам талаб этилади. Қани "Боксинг дэй"дан ким ўз жамоасини эсон-омон олиб чиқади?

Айтиш мумкинки, август ойининг "Энг яхши мураббийи" катта эҳтимол билан "Боксинг дэй"да қаҳрамонлик кўрсатган мураббий бўлади. Тўғри, бу ўринда 18-26 август оралиғида ўтказиладиган Кубок ўйинлари ҳам бор. Лекин Кубокка ким қандай муносабатда бўлади, ҳозирча бу бир гап айтиш мушкул. Чунки "Боксинг дэй"дан чиқиб Кубок мусобақасига эътибор жамоаларда турлича бўлиши мумкин. Шундай экан, ҳозирча 3 августни интиқлик билан кутиб қоламиз.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика