

Сўнгги йилларда Навоийнинг “Қизилқум” жамоасида ҳаракат қилган тажрибали ярим ҳимоячи Шерали Жўраев янги мавсумда "Шўртан" билан бирга бўлади. Футболчи Ғузор клуби билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

Ўтган мавсумда Яйпаннинг “Турон” жамоаси таркибида бўлган Абдуғани Камолов ҳам 2024 йилда "Шўртан" шарафини ҳимоя қилади.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар селекция ишларини давом эттиришмоқда.



