10 декабрь куни Осиё чемпионлар лигасига қуръа ташланади
05 ноя 2019 14:39
Янгиликлар
10 декабрь куни Осиё чемпионлар лигасига қуръа ташланади
2020 йил бўлиб ўтадиган ОЧЛга қуръа ташланадиган кун маълум бўлди.
Шу йилнинг 10 декабрь санасида Куала Лумпур шаҳридаги ОФК штаб-квартирасида навбатдаги Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК Кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Маълумот учун, келаси йил ҳам ОФК Ўзбекистонга 1+2 йўлланма ажратган.
Бу дегани чемпион "Пахтакор" тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида ўйнайди. "Пахтакор" бу йил Кубокни ҳам қўлга киритгани боис Суперлигада иккинчи ва учинчи ўринни эгаллайдиган жамоалар ўз иштирокларини плей-оффдан бошлашади.
Ҳозирги пайтда Суперлига турнир жадвалида "Локомотив" 42 очко билан иккинчи, "Сўғдиёна" 38 очко тўплаб учинчи ўринда боряпти. Шунингдек, учинчи ўринга "Бунёдкор" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар