

Ундан ташқари 22 ёшли украиналик ушбу баҳсларда дарвоза томон бирорта аниқ зарба ҳам бермади. Кеча "Саутгемптон"га қарши ўйиннинг 64-дақиқасида ўйинга қўшилган футболчи бунга қадар 3 ўйинни асосий таркибда бошлаганди.
Шу давр мобайнида у бир марта дарвозага ноаниқ зарба берди, 7 паснинг 3тасида аниқ ўйнади, тўпни рақибидан олиб қўймади ва ҳали рақибларини алдаб ўтгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" футболчини 70+30 млн евро эвазига сотиб олганди.



