"Унинг даражасини сўз билан тасвирлаб бера олмайман. Месси бу оламдан эмас. Месси - ҳар баҳсда бизни ҳайрон қолдирадиган ажойиб футболчи. Мессига кўпам ёрдам бермаймиз, у бир ўзи натижани ҳал қила олади. Машғулотларда унга қарши ўйнаб, кўп қийналамиз.
Криштиану билан солиштириш? Португалиялик учун қийин савол. Улар кучли футболчилар, аммо солиштириш нотўғри. Мен Месси ва Роналду билан ўйнашга муваффақ бўлганман. Мени тўғри тушунасиз деб ўйлайман" - дейди Семеду.