Бунга қадар 2018 йилнинг 4 июлидан 4 августига қадар "Атланта Юнайтед" сафида гол урган Жозеф Мартинес бундай натижага эришган эди. Ҳозирда 32 ёшли Венесуэла терма жамоаси форварди "Сан-Хосе Эрткуэйкс" шарафини ҳимоя қилмоқда.
Бугун Месси кетма-кет 5-ўйинда дубль қайд этиб, лига рекордини янгилади. "Интер Майами" ҳужумчиси мавсум тўпурарлари пойгасида 1-ўринни бўлишиб турибди.