04 авг 19:59

Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Андрий Лунин жамоани тарк этиши ҳақидаги кўплаб миш-мишларга қарамай, Мадрид клубида қолиш қарорини расман тасдиқлади.

Украиналик дарвозабон "El Chiringuito" нашрига берган интервьюсида фаолиятини пойтахт жамоасида давом эттириш ниятида эканлигини маълум қилди. 2023/24 йилги мавсум Лунин "Реал" сафида 14 ўйин ўтказиб, 19 та гол ўтказиб юборган ва 6 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Аввалроқ дарвозабонга "Манчестер Юнайтед" ва "Галатасарой" каби клублар қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди, аммо украиналик футболчи жамоасини ўзгартирмайдиган бўлди.

Манба : El Chiringuito
Бу хабар билан бўлишинг:
  +1 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика